Ижтимоий ва меҳнат муносабатларида ва Шарқ мутафаккирлари таълимотида меҳнат фаолиятининг ўрни - Қадимги Ҳиндистонда иқтисодий ғояларнинг вужудга келиши асосан «Ману қонунлари» ва «Артхашастра» (эр.ав. IV-III асрлар) каби ёдгорликлар билан боғлиқ. «Ману қонунлари»да ижтимоий меҳнат тақсимоти, бошқарув ва бўйсуниш масалаларига эътибор берилган бўлса, «Артхашастра»да эса «қиймат» тушунчаси ўз ифодасини топади. Унда таъкидланишича, буюмнинг қиймати уни яратишга кетган иш кунлари билан белгиланади. Яъни, инсон меҳнати унинг натижасига қараб рағбатлантирилиши керак. Бундан ташқари, мазкур асарда ҳукуматнинг иқтисодий ишларга аралашуви қўллаб- қувватланиб, давлат мамлакатнинг ишлаб чиқариш кучлари- ривожлантириши керак, деган ғоя илгари сурилади Демак, Қадимги Ўрта Осиё, Хитой ва Ҳиндистонда меҳнатга оид муносабат ва тушунчаларнинг илк кўринишлари (тарифлари) шаклланган ҳамда муомалага қаритилган бўлиб, кейинчалик вақт ўтиши ва даврлар алмашинуви билан бу борадаги илмий-амалий қарашлар мукаммаллашиб, ривож топиб борди.
Шарқ тафаккурининг йирик намояндаси, «Муаллими ас-соний» («Иккинчи муаллим») даражасига етишган машҳур аллома Абу Наср Форобий (873-950) илмий қарашларида меҳнат омилига алоҳида эътибор қаратган. Ўз даврида барча билимларни эгаллагани учун замондошлари томонидан “Шарқ Аристотели” номи берилган Абу Наср Форобийнинг давлат ва жамият, меҳнат фаолияти ҳақидаги таълимоти беқиёс аҳамиятга эгадир. У кўплаб фанларни илмий кашфиётлар билан бойитган, турли мамлакатлар олимларининг фалсафий қарашларини ривожлантирган ва 160 дан ортиқ асар ёзган. Форобий асарларининг асосий қисми кўплаб Европа ва шарқ тилларига таржима қилинган ва ҳозирги кунга қадар чуқур тадқиқотлар мавзуси бўлиб келмоқда. - Форобий инсоннинг меҳнат фаолияти учун зарур бўлган фанларнинг аҳамиятини яхши тушунган. У «Фозил одамлар шаҳри» номли рисоласида қуйидагиларни таъкидлайди: “Таълим сўз ва ўргатиш билангина бўлади. Тарбия эса амалий иш ва тажриба билан ўрганишдир, яъни шу халқ, шу миллатнинг амалий малакаларидан иборат бўлган иш-ҳаракатга, касб-ҳунарга берилган бўлар, қизиқиш уларни бутунлай касб-ҳунарга жалб этса, демак улар касб-ҳунарнинг чинакам ошиғи бўладилар.
- Мақсадни амалга оширишда жаҳд ва ғайрат мўлжалланган ишни бажаришда зўр таъсирга эгадир”.
- Абу Наср Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» асарида ана шундай доно фикрлар, ҳикматлар кўп:
- “Касб-ҳунарни эгаллашга ва камолотга эришишга ўз ихтиёрларича ҳавас билан интилган кишилар ҳақиқий фазилат эгаларидир”.
- “Кишилар ўз даражаларида бир-бирларидан ортиқ-кам бўладилар. Бу даража уларнинг касб-ҳунар ва билимларининг ортиқ-камлигида ифодаланади”.
Do'stlaringiz bilan baham: |