Человеческий капитал мира


Ижтимоий ва меҳнат муносабатларида ва Шарқ мутафаккирлари таълимотида меҳнат фаолиятининг ўрни



Download 3,54 Mb.
bet10/16
Sana10.07.2022
Hajmi3,54 Mb.
#771795
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
1 мавзу “Халаро менат бозори ва мигратсия”

Ижтимоий ва меҳнат муносабатларида ва Шарқ мутафаккирлари таълимотида меҳнат фаолиятининг ўрни

Алишер Навоий (1441-1501) – буюк ўзбек шоири, улуғ олим ва мутафаккир, давлат арбоби. У 10-12 ёшидан шеър ёзишни бошлаган, ўзбек тилида яратган 4 қисмдан иборат (чор девон) “Хазойин ул-маоний” шеърларининг, 5 достондан иборат “Хамса” шоҳ достони ва бошқа кўплаб адабий ва илмий асарларнинг муаллифидир. У Ҳусайн Бойқаро саройида Бош вазир бўлган.

  • Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асарида деҳқонларга жамиятнинг асосий моддий бойликларини яратувчи куч, деб қараган. Ушбу асарда тақсимот муаммосига, уни меҳнатга яраша адолатли ташкил этишга биринчи даражали эътибор берилган. Шоир ясовул меҳнати мисолида шундай дейди: “Агар у хизматига яраша ҳақ олиш хаёлида бўлса, бу ота мероси ва она сути каби ҳалолдир”.
  • Ушбу фалсафий фикрда икки иқтисодий ғоя илгари сурилган:
  • биринчидан, ҳар бир ходим аввал бошданоқ ҳалол меҳнат қилишни меҳнат ҳақини оқлайдиган даражада тер тўкишни ўйлаб ишлаши керак;
  • иккинчидан, иш берувчи ходим меҳнати миқдори ва сифатига яраша ҳақ берсагина, у она сути каби ҳалол бўлади.
  • Буюк мутафаккир иқтисодиётдаги қиймат тушунчасига ҳам ўз муносабатини билдирган. Унинг фикрича, қийматнинг миқдор моҳияти ижтимоий меҳнат ифодасини топишини кўрсатган. Бунинг учун у чинни буюмлар ишлаб чиқаришни мисол қилиб келтиради: “Чинни идиш сопол идишдан кўра қимматлидир, шунинг учун уни кўпроқ қадрлайдилар ва эҳтиётлайдилар. Чунки чинни буюмда кўпроқ ижтимоий-зарурий иш вақти, меҳнат мужассамлашган”. Бу қоида бизнинг давримизда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Ижтимоий ва меҳнат муносабатларида ва Шарқ мутафаккирлари таълимотида меҳнат фаолиятининг ўрни

  • Aмир Темур (1336-1405) - буюк давлат арбоби ва саркарда, стратег, қудратли марказлашган давлат асосчиси. Буюк ислоҳотчи ва ижодкор, фан ва маданият ҳомийси. Aмир Темур ўз давлатининг қудратини мустаҳкамлаш учун ўз стратегиясида иқтисодий масалаларга катта аҳамият берган. Ҳукмдор биринчи навбатда ўз давлатининг иқтисодий тикланиши ҳақида қайғурарди.
  • Амир Темур иқтисодиётни ҳар қандай салтанат пойдевори, деб тушунган. «Давлату салтанат – деб таъкидланади “Темур тузуклар”да, – уч нарса билан – мулк, хазина ва лашкар билан тирикдир”. Яъни давлатнинг равнақ топиши учун, аввало, иқтисодий имкониятларга эга бўлиш зарур.
  • Амир Темурнинг қарашларига кўра, ҳар бир мамлакат ўз иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда иш кўриши керак.
  • Амир Темур асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган ер эгалигига катта эътибор берган ва ҳар бир ҳудудини идора қилишда давлат, вақф, хусусий ер эгалиги тартибларини сақлаб қолган, бунда ер майдонининг миқдори, эгалик ҳуқуқи, давлат манфаати кўзда тутилган.
  • Амир Темур меҳнатнинг яратувчанлик фаолиятини ижтимоий қадрият, деб баҳолаган.
  • Амир Темур иқтисодий тамойиллари тизимида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун молия масалаларига алоҳида эътибор берган. У молияни давлатнинг иқтисодий таянчи, деб ҳисобланган.
  • Амир Темур мамлакатни сиёсий идора этишнинг ўзига хос усулини – ўз тасарруфидаги ва забт этилган мамлакат ерларни улусларга бўлиб бошқаришни ўша пайт учун мукаммал давлат хизматини йўлга қўйиш орқали жорий этган ва амалга оширган. “Тажрибали, ишбилармон ва билимдон вазир шундай бўладики, – дейилади “Темур тузуклари”да, – улар мамлакат ободончилигини, раият ва сипоҳнинг тинч-фаровонлигини, хазина бойлигини доимо кўзда тутадилар. Давлат, салтанатда фойда келтирадиган ишларини бажаришга тиришиб, ҳаракат қилади. Салтанатга зарар етказадиган хатарли ишларни бартараф қилишда молу жонини аямайдилар”.
  • Амир Темур ва Темурийлар давлати иқтисодиётнинг ички ва ташқи савдосига таянар эди. Салтанатда савдо расталари ва бозорларни, йўлларни яхшилаш, янги карвонсаройлар барпо этиш борасида катта ишлар амалга оширилди. Амир Темур кўрсатмаси билан Самарқанд шаҳрининг жанубий-ғарбида катта кўча қурилиб, унинг икки томонида икки қаватли, тим шаклида қурилган дўконлар, расталар қад кўтарди. Бозорлар, тимлар нафақат Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Шаҳрисабз каби шаҳарларда, балки Хуросон, Эрон ва бошқа ўлкаларда ҳам қурилган.

Download 3,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish