Меҳнат бозорининг конъюнктураси турлари
Мувозанатсиз конъюнктурали меҳнат бозори
Мувозанатли конъюнктурали меҳнат бозори
Меҳнат камомадли бўлган меҳнат бозори
Меҳнат ортиқчали бўлган меҳнат бозори
Мувозанатли иш ҳақи ставкаси
Мувозанатли меҳнат миқдори
Давлат
Ёлланма ходимлар
(меҳнат ресурсларининг таклифи)
Иш берувчилар
(меҳнат ресурсларига талаб)
Меҳнат бозорининг инфратузилмаси
(ёлланма ходимлар ва иш берувчиларнинг ўзаро келишувига ёрдам беради)
Ўзини иш билан мустақил таъминловчи аҳоли
Меҳнат бозорининг конъюнктураси турлари
Давлатнинг меҳнат бозоридаги роли - Давлатнинг меҳнат бозоридаги фаол сиёсати – бу меҳнат бозори субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадига йўналтирилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий чоралар мажмуасидир. Давлатнинг меҳнат бозоридаги фаол сиёсати ходимларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш учун уни касбий тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, уларни ўзларини иш билан мустақил таъминлашларига ҳар тарафлама ёрдам беришни назарда тутади.
- Давлатнинг меҳнат бозоридаги фаол сиёсатига таркиб топган ижтимоий-меҳнат муносабатларининг, биринчи навбатда ижтимоий шерикларнинг (ёлланма ходимлар, иш берувчилар (уларнинг ваколатли вакиллари ва давлат) ўзаро ҳамкорлигининг таъсири каттадир.
- Давлатнинг меҳнат бозоридаги нофаол сиёсати иш қидираётганларнинг рўйхатини тузиш, ишсизлик нафақасини белгилаш ва уни тақдим этиш тизимини шакллантириш, ишсизлар ва улар оилаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан чегараланади.
- Ўзбекистонда “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида давлат:
- “иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини;
- ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланишни;
- мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам беришни;
- ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитларида, меҳнатга ҳақ тўлашда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратишни;
- янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитишни, маҳаллий меҳнат органларида ёки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини оширишни;
- бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда сарф қилинган моддий харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлашни;
- ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди”, деб мустаҳкамлаб қўйилган.
- Давлатнинг меҳнат бозоридаги роли асосан қуйидагилардан қуйидагилардан келиб чиқади
Do'stlaringiz bilan baham: |