16-расм. Томас-Килменн жадвали
112
Рақобатлашшп - «акула» услуби (мажбурлаш, курашиш,
рақобат). Бу услубга инсон фақат ўз манфаатларига қараб мўлжал
олиши ва ўз шеригининг манфаатларини рад этиши хос. У
бошқалар билан ҳамкорликдан манфаатдор эмас, лекин бир ўзи
қарорлар қабул қилишгат қодир. Бу стратегияни танлаш охир-
оқибатда ё кураш, ё ўзаро муносабатларни танлашга бориб
тақалади.
“Рақобатлашиш” услуби:
• натижа сиз учун жуда муҳим бўлган, юзага келган муаммони
ечишга сиз катта умид боғлаган;
• қарорни тез қабул қилиш талаб этилган ва сизда бунинг учун
етарли ҳокимият мавжуд бўлган;
• сиз бошқа йўл йўқлигини ҳис этган ҳолларда мақбул ва
самаралидир.
Мазкур услубнинг афзалликлари шундаки, инсонда салбий
эмоциялар жамланмайди, у таваккал қилишни ёқтиради ва
жавобгарликни ўз зиммасига олади. Фавқулодда вазиятларда бу
услуб айниқса яхши самара беради.
Унинг камчиликлари шундаки, конфликт одилона ечилмайди,
бу
услубни
кўп
қўлловчи
одам
доим
ҳамма
билан
конфликтлашади.
Узини четга олиш - «тошбақа» услуби. Мазкур услуб инсон ўз
ҳукуқларини ҳимоя қилмаган, муаммонинг ечимини ишлаб чиқиш
учун ҳамкорлик қилишни истамаган, конфликтни ечишдан ўзини
четга олган ҳолда намоён бўлади. Бу услубдан:
• юзага келган муаммо сиз учун унча муҳим бўлмаган ва сиз
уни ечишга куч сарфлашни истамаган;
• чорасиз аҳволда қолганингизни тушунган;
• ўзингизни ноҳақ ҳис қилган ва ўзга одамнинг ҳакдигини ҳис
этган;
• суҳбатдошингиз кўпроқ ҳокимиятга эга бўлган ёки у билан
муносабатларни давом эттириш учун сизда жиддий асослар
бўлмаган ҳолда фойдаланишингиз мумкин.
Мазкур услубнинг афзаллиги шундаки, бу “хавф-хатар
шароитидаги хавфсиз услуб”дир, зеро инсон ўзи конфликтларни
113
яратмайди, Камчилиги - конфликт ечилмайди ва шу боис орадан
маълум вақт ўтгач, яна юзага келиши мумкин.
Мослашиш - «айиқча» услуби (ён бериш). Бу стратегияга
амал қилувчи одам ҳам конфликтдан ўзини олиб қочишга ҳаракат
қилади. Аммо бунда у ўз шахсий манфаатларини ҳимоя қилишга
уринмай, улардан рақиб манафаатлари фойдасига воз кечади. Бу
ёндашувдан ишнинг якуни бошқа одамга жуда муҳим бўлган ва
сиз учун аҳамиятсиз бўлган ҳолларда фойдаланишингиз мумкин.
Мазкур усллубнинг авфзаллиги шундаки, одамлар ўртасидаги
ўзаро муносабатлар сакданиб қолади. Камчилиги шундаки,
конфликтлар ечилмайди, тўпланиб боради ва яна вужудга келади.
Муросага келиш - «тулки» услуби. Конфликтни муросага
келиш йўли билан ечишга муносабатларни сақлаб қолишга
интилиш туртки беради. Бунда ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмайди,
лекин қўлга ҳам киритмайди. Умуман олганда, бу услубни “ўзаро
ён бериш стратегияси” деб номлаш мумкин.
Мазкур услубнинг афзаллиги. конфликт тез ечилади, лекин бу
ечим доим ҳам адолатли бўлавермайди.
Камчилиги: одамларда норозилик йигилиб бориши мумкин,
лекин у бошқа услублар билан таққослаганда анча оз бўлади.
Ҳамкорлик - «укки» услуби. Ҳамкорлик - энг огир, лекин энг
самарали услуб. У огир конфликтли вазиятда икки тарафни
қаноатлантирувчи ечимни ишлаб чиқиш имкониятини беради.
Ҳамкорлик стратегияси иккала тарафнинг манфаатларига қараб
мўлжал олишни назарда тутиши билан ажралиб туради. Тарафлар
бир-бирларини эшитишлари ва муаммони ечишнинг муқобил
вариантларини ишлаб чиқишлари лозим.
Мазкур ёвдашувдан:
- муаммони ечиш иккала тараф учун муҳим бўлган ва ҳеч ким
бундан ўзини олиб қочишни истамаган;
- тарафлар ўртасида яқин алоқалар мавжуд бўлган;
- муаммони ечиш уствда ишлаш учун вақт мавжуд бўлган;
- иккала тараф муаммони яхши билган ва бир-бирининг
хоҳиш-истакларидан хабардор бўлган;
114
- конфликт тарафлари тенг ҳокимиятга эга бўлган ҳолларда
фойдаланиш тавсия этилади.
Мазк}ф услубнинг афзаллиги: конфликтни одилона, узил-
кесил ечиш имкониятини беради.
Камчилиги: “укки” бўлиш қийин, чунки ўзи ҳақидагина эмас,
балки бошқалар ҳақида ҳам ўйлашга тўгри келади.
Конфликтни ечишнинг қайси услуби афзалроқ?
Тавсифланган
стратегиялар
орасида ҳамкорлик услуби
айниқса огир бўлса керак. Идеал ҳолатда хулқ-атвор услубини
конфликтнинг ўзи айтиб беради. Мақсад ҳам, муносабатлар ҳам
муҳим бўлмаса, конфликтдан ўзингизни четга олганингиз маъқул.
Узаро муносабатлардан мақсад муҳимроқ бўлса, конфликтдан
чикишнинг энг яхши йўли рақобатлашшя бўлиши мумкин,
Бу услубларнинг ҳдр бири муайян шароитлардагина самарали
бўлиши мумкинлигини тушуниш муҳимдир. Мақбул ёндашув
конкрет
вазият,
шунингдек
тарафлар
феъл-атвори
билан
белгиланади.
Копфтктли вазиятларда эмоциялар. Эмоциялар шахслараро
хулқ-атворда асосий роль ўйнайди. Ҳар бир инсон вазият ва
муаммоларга ўз тажрибаси ва маълумотига таянган ҳолда
ёндашади. Муносабат ҳамиша эмоция унсурини назарда тутади.
Кучли
эмоциялар
кўпинча
кескинликка
сабаб
бўлади.
Эмоцияларга эътиборсизлик кўпинча конфликтга ва нореал
қарорлар қабул қилинишига олиб келади. Шу боис эмоцияларни
эътиборга олиш муаммонинг оқилона ечимини белгиловчи мезон
ҳисобланади.
Конфликтнинг ижобий натижалари. Конфликт натижаси
драма, ривожланиш, янги имкониятлар туғилиши, айрим шахс,
гуруҳ ёки ташкилотнинг ўсиши бўлиши мумкин. Кўпинча
конфликт гуруҳца ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишончни кучайтириши
ва
фаолиятга рағбат
кучайишига
олиб
келиши
мумкин.
Гуруҳлардаги конфликт, агар улар тўғри тартибга солинса,
мотивация ва меҳнат унумдорлигини ошишига, шунингдек гуруҳ
аъзоларининг янада яхшироқ шахсий кайфияти ва мўлжалларига
сабаб
бўлиши
мумкин.
Конфликт
тарафларнинг
ўзаро
115
муносабатларига боғловчи таъсир кўрсатиши мумкин. У янги
фактлар ва қарорларни қидиришга туртки берувчи омилга
айланиши.
тшкилот учун муҳим вазифаларни бажаришга
конфликтлашаётган
тарафлар
куч-ғайратини
ошириши
ва
жиддийроқ конфликтнинг олдини олиши мумкин.
116
Do'stlaringiz bilan baham: |