Ц и Суо- л с ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


  Таълим менежментвда реклама психологик имконият-



Download 5,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/90
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#183629
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   90
Bog'liq
Н С Файзуллаева Таълим иқтисодиёти ва менежменти 2020

8.5. 
Таълим менежментвда реклама психологик имконият- 
ларининг таҳлили.
Реклама (лотинча - қичқирмоқ) бу бирор корхона, маҳсулот, 
хизмат тури, ижтимоий фаолиятнинг бирор турини оммалаш- 
тириш мақсадида қилинган ишдир. Шу мақсадда реклама ўша 
корхона ёки ижтимоий фаолиятининг бирор-бир маҳсулотига ёки 
хизмат турига кенг жамоатчиликниинг эътиборини жалб этади. 
Яхши ташкил этилган реклама бозор талабини олдиндан кўра 
билиш ва бозор шароитидан харвдорлар оқимини бошқара олиш
138


имконини беради. Рекламанинг асосий вазифаси - махсус 
ахборотлардан фойдаланиб маҳсулот, хизмат турлари ва уларнинг 
харид қилиш жойи ҳақида ахборот беришдир. Лекин рекламанинг 
вазифаси фақат бу билан чегараланиб қолмайди. Унинг ўзига 
хослиги шундаки, реклама ахбаротни таргибот ва ташвиқот билан 
бирга олиб боради. Шундай қилиб, фаол реклама ахборот берувчи 
ва айни вақтда ишонтирувчи, маълум мақсадга йўналтирувчи 
бўлиши лозим. Шу турдаги реклама талабни маълум йўналишга 
солади, уни бир турдаги хизмат ва маҳсулотдан бошқасига 
кўчиради, талабларни очади ва харвдорнинг ниятларига таъсир 
қилади. Реклама ишлаб чиқарувчи, савдо ва харидор ўртасида 
тижорат ахборот алмашишига имкон беради.
Маркетинг коммуникациялари мажмуида реклама энг мух,им 
элемент ҳисобланади. Реклама - истеъмолчиларга изчип таъсир 
кўрсатиш тизими. У бозорда товарнинг ҳаракатини шакллан- 
тиради ва тартибга солади. Реклама жамият ҳаётини акс эттиради, 
унинг ижтимоий кўзгуси ҳисобланади. Реклама турлари жуда 
ранг-баранг. Бу унга вазиятга тез мослашиш ва мазкур даврда 
айниқса ўринли бўлган шакл-шамойилни касб этиш имкониятини 
беради. Рекламани тақиқлаш мумкин эмас. Шу боис ундан 
мумкин қадар самарали фойдаланишни билиш керак.
Таълим хизматлари рекламасида баъзан информативлик 
эмоционалликдан устун келади, мақбул жамоатчилик фикрини 
яратиш вазифалари эса амалда ечилмайди. Айни ҳол реклама 
далилларини тузиш билан бу ерда интеллект ва заковатни 
эмоциялардан устун қўйишга одатланган одамлар шуғулланиши 
билан изохданса керак. Аммо улар таълим хизматлари рекламаси 
адресатларининг кўпчилиги, айниқса ёшлар учун эмоциялар 
сермазмун ахборотдан кам аҳамиятга эга эмаслигини ёдда 
тутишлари керак.
Замонавий реклама аллақачон глобал даражага чиққан, унинг 
кўпгина манбалари (энг аввало электрон ахборот воситалари) эса 
миллий чегара билмайди. Бу реклама хабарлари сифатига 
кўйиладиган талабларни янада кучайтирган. Реклама сифатининг 
пастлиги ҳавога совурилган пуллардан бошқа нарса эмаслиги, боз
139


устига, улар сапбий самара беришига кўпгина реклама берувчилар 
амалда ишонч ҳосил қилганлар.
Сифатсиз рекламанинг салбий самараси таълим хизматлари 
бозорида айниқса бўртиб намоён бўлади. Хато ва камчиликлар 
билан берилган реклама эълони реклама берувчининг билим ва 
маданият савияси пастлигидан далолат беради ва таълим 
хизматларини харид қилишдан воз кечиш учун жиддий омил 
ҳисобланади.
Олий ўкув юртининг реклама эълони нима? Рекпама эълони -  
ҳар қандай босма нашрда маълум ҳақ эвазига берилиши мумкин 
бўлган, оммани у ёки бу маҳсулот ёки хизматни харид қилишга 
чақирадиган хабар. Бу тавсиф таълим соҳасидаги рекламага ҳам 
тўла тегишли.
Таълимга оид реклама одатдаги мурожаат шаклига эга бўлади. 
Унда 
олий 
ўқув 
юртининг 
номи, 
таълим 
хизматлари, 
ихтисосликларнинг турлари, фойдаланувчи олиши мумкин бўлган 
фойда кўрсатилади.
Олий ўкув юрти реклама эълони (модули)нинг одатдаги 
вариантини мисол тариқасвда кўриб чиқамиз.
Реклама эълони уч базавий комбинация: сарлавҳа, асосий 
реклама матни ва акс садо-жумладан таркиб топади.
Босма реклама учун сарлавҳа энг муҳим элемент ҳисобланади. 
У ўқувчи эътиборини тортишга хизмат қилади. Сарлавҳага олий 
ўқув юртининг логотипи, номи, слоган ва “олий ўқув юрти 
куйидаги ихтисосликлар бўйича тайёрлайди”, “Сизни таклиф 
қиламиз”, “қабул эълон қилинади” қабилидаги мурожаат киради. 
Айни қолда “РГГУ қуйидаги ихтисосликлар бўйича тайёрлайди”.
Сарлавҳанинг роли реклама мавзусини эълон қилишдан 
иборат. Дэйвид Огилви қайд этишича, сарлавҳани ўқиқдиган 
одамлар сони матнни ўқувчи одамлардан сонидан беш баравар 
кўпроқ. Бу таълим рекламасига айниқса хос. Уқувчиларнинг 
аксарияти сарлавҳалар, олий ўқув юртларининг номларига қараб 
эълонни ўқиш ёки ўқимаслик масаласини ўзи учун ҳал қилади. 
Мазкур сарлавҳа информатив типга мансуб.
140



Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish