Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

БЕВАҚТ УЗИЛГАН ЯПРОҚ
 
 
Владимир Высоцкий қўшиқларини мириқиб эшитмаган ва у ўйнаган 
киноларни кўрмаган одам бўлмаса керак. Шоир сифатида ҳам у анчагина 
машҳур эди. Унинг ижоди ўтган асрниннг 70-80 йилларда гуллаб-яшнади. 
В.Высоцкий ўша даврдаги раҳбарлар учун кутилмаган бир ҳодиса эди. 
Шунинг учун у жуда кўп таъқибларга учради. Ҳар қандай таъқиблар, 
тўсиқлар бўлмасин, у барибир ижод қилишдан бир дақиқа ҳам тўхтамади. 
Кўпчилигимиз бу инсон ижоди ҳақида матбуотда ва китобларда кўп 
ўқиганмиз, киноларда кўрганмиз. Бироқ унинг буюк муҳаббати тўғрисида 
нималар биламиз? Унинг қалбини ром этган соҳибжамол ким эди ўзи?
У машҳур фаранг актрисаси Марина исмли аёл эди. Марина асли россиялик 
бўлиб, уни Париждан Москвага кинофестивалларга тез-тез таклиф этишарди. 
У роль ижро этган фильмлар собиқ Иттифоқ кино экранларида, телевидениеда 
намойиш этиларди. В.Высоцкий бу актриса билан яқиндан таниш бўлмаса-да, 
уни роллари орқали ёқтириб қолганди. Марина ҳам бу машҳур қўшиқчи, актёр 
ҳақида кўп бор эшитган, киноларда кўрган бўлса-да, бироқ яқиндан таниш 
эмас эди. Ниҳоят, 1968 йили Маринани яна Москва кинофестивалига таклиф 
этишади. Ўшанда улар илк бор учрашишади ва бу учрашув уларнинг узоқ 
йиллик пинҳона интилишларини муҳаббатга айлантирди. Ҳақиқий муҳаббат 
олдида эса барча нарса ожиз қолди. Улар бола-чақали, уч маротаба оила 
278


қурганларига қарамай, муҳаббат ришталари билан бир-бирларига қаттиқ 
боғланиб қолди... 
Ўша даврдаги қонун-қоидага биноан совет кишисига хорижий фуқаро билан 
оила қуриши мумкин эмасди. Бироқ Владимир бу чегараларни бузиб бўлса-да, 
ўз муҳаббатига эришишга ҳаракат қилди ва мақсадига етишди ҳам. Уларнинг 
висол онлари осонликча келмади. Марина онаси ва болалари билан Москвага 
кўчиб келди. Владимирнинг уч, Маринанинг эса икки нафар фарзандлари бор 
эди. Улар ўз оиласи билан ажрашди. Аммо бу икки ошиқ қалб не-не азоб-
уқубатларни бошдан кечиришмади. Уйларини ўғрилар икки маротаба шип-
шийдон қилиб кетишди. Ушбу хабарни эшитган Марина эса бу бедодликдан 
жуда қаттиқ изтироб чекса-да, дардини ичига ютиб, шундай деди: 
“Бор-йўғи 
шуми, мен болаларга бирор нарса бўптими дебман, биз бахтлимиз, ижод 
қиляпмиз, ҳаёт гўзал”.
Уларга қанчалик жабр-зулмлар қилишмасин, муҳаббат 
ришталари уларни янада маҳкамроқ жипслаштирди. 
Доимий асоссиз таъқиблар, уйдан-уйга кўчиришлар − буларнинг барчаси 
уларнинг муҳаббатига, ижодига тўсқин бўлолмаса-да, буларнинг барчаси 
В.Высоцкий соғлигига яхшигина путур етказди. Чунки инсон иродаси 
темирдан эмасда, унда юрак, асаб бор. Бундай ноҳақликлар ва бедодликларга 
бардош бериши қийин. Унга бир неча бор касалхоналарда даволанишлар ҳам 
кор қилмади. У оғир хасталикка дучор бўлганди. Марина Влади ўз севикли 
ёрини даволаш учун қўлидан келган барча ёрдамларини аямади. В.Высоцкий 
ўз суюкли Маринасига ёрига содиқлигича ҳаётдан кўз юмди. Fанимлари унинг 
бошига етишган бўлишса-да, бироқ у яратган қўшиқлар, ўйнаган роллар ҳамон 
тирик. Аммо В.Высоцкий вафотидан сўнг, унинг буюк инсон ва муҳаббат эгаси 
эканлигини тушуниб етишганда эса кеч бўлган эди.
Марина Влади бу айрилиқни ҳеч ҳазм қилолмади. Ниҳоят, бошдан ўтказган 
ғам-ғуссалари тўғрисида китоб уни рус тилида чоп эттирди. Ушбу китобда ўз 
ҳаётий йўллари ва муҳаббатларини очиқ-ойдин баён қилиб берди. У бу ҳақда 
279


шундай ёзганди:
“Қрим обсерваторияси астрономлари Марс ва Юпитер 
орбитаси оралиғида очилган сайёрага Влад Высоцкий номини беришибди. 
Ушбу сайёра Халқаро каталогда 2374 рақам билан белгиланди. Мен ҳар доим 
юлдузларга қараб, ушбу сайёралараро улкан галактика ўртасида менга 
тегишли жой бор дея ўзимга-ўзим тасалли бераман. Бу муаллақ борлиқдаги 
жой менинг умр йўлдошим номи билан аталади”.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish