«БИР ЮРАКНИНГ ИККИ ТОРИ»
Нобель мукофоти соҳиби, собиқ Иттифоқнинг сўнгги президенти Михаил
Горбачёвнинг оилавий ҳаёти ҳам қизиқ бўлган. Урушдан кейинги йиллар бал
рақслари урфга кирганди. Михаил Раиса билан ўшандай рақс кечаларининг
бирида танишиб қолади. Ётоқхонада дарс тайёрлаб ўтирганда дўсти
Володя Либерман кириб келади-да: “Балга шундай бир ажойиб қиз кептики.
Юр, сенга уни кўрсатаман” дейди. Михаил эса университетда камми улар,
деб тихирлик қилади. Дўсти эса уни қистаб қўймайди. Михаил шу баҳонайи
сабаб Раиса билан танишади. Қизни кўрган заҳотиёқ, йигитнинг юраги жиз
этиб уни ёқтириб қолади. Қизнинг ўзини тута билиши, кийиниши,
хушбичимлиги уни ўзига ром этади. Улар шундай қилиб танишиб қолишади ва
ярим йил бирга юришади.
Шундан сўнг Михаил Раисанинг қўлидан ушлаб олиб, севги изҳор этди. Шу
тарзда бу икки жуфтлик умр бўйи бир-бирини қўлини ушлаб юрадиган бўлди.
284
Орадан икки йил ўтгач, уларнинг тўйлари бўлиб ўтди. Тўйга маблағни
Михаилнинг ўзи ишлаб топди. Тўйдан сўнг Михаилнинг ота-онасига билдириш
учун уларнинг уйига боришди. Уйдагилари бу янгиликдан хурсанд бўлишди.
Университетни тугатганидан сўнг улар Москвадан Ставрополга кўчиб
кетишди. У ерда ҳам уйсизлик, турмуш қийинчиликларини бошдан кечиришди.
Орадан бир йил ўтиб, оилаларида бахтли воқеа юз берди, яъни фарзандли қизли
бўлишди. Ёшлар ўз оилавий тақдирларини ўзлари яратишга ҳаракат қилишарди.
Раиса Максимовна талабалик давридаёқ дид билан кийинишга, ташқи ва ички
оламини бирдай тутишга интилиб яшаган. Бу эса Михаил Сергеевич характери
ва ички дунёсига мос тушган. Унинг ўзи шундай деганди:
“Биз бир юракнинг
икки торимиз”.
Ўша даврда фақат партия аьзоларинигина масъул ишларга олишарди. Раиса
Максимовна партия аъзоси бўлмаганлиги учун философия ўқитувчилигига
ишга қабул қилишмайди. Кутубхоначи бўлиб ишга жойлашади. Партияга қабул
қилингандан сўнггина ўқитувчиликка ишга олишади. Михаил Сергеевич эса
қишлоқ хўжалик институти аспирантурасига кириш имтиҳонларини
топширади. Аспирантурани тугатганидан сўнг Михаил Горбачёвни Ставропол
ўлкасининг иккинчи котиблигига ишга олишади. Икки йилдан кейин шу ўлка-
нинг биринчи котиби лавозимига кўтаришади. М.Горбачёвнинг энди омади
юришганди. У катта обрў-эътиборга эга бўлди. Оилавий муаммолар ҳам ўз-
ўзидан ҳал бўлди. Шаҳар комитети ва ўлка биринчи котиблиги даврларидаёқ
омма олдида рафиқалари билан келиш талаб этиларди. Улар кўп жойларда эр-
хотин бирга чиқишарди. Шундан сўнг уларнинг сиёсий ҳаётлари бошланди.
Омма олдида Раиса Максимовна эрини уялтириб қўймасликка ҳаракат қилар-
ди. Бу ҳолатлар ўта жиддийликни талаб этарди. Бундай масалаларда ҳар
иккалалари ҳамфикр ва ҳамжиҳат эдилар.
Ишдаги муваффақиятлар М.Горбачёвни янада юқори лавозимларга
кўтарилишга имкон яратди. Собиқ Иттифоқининг биринчи котиби Л.
285
Брежневнинг тавсияси билан М. Горбачёв Марказий қўмита секретарлигига
ишга таклиф этилди. В.Черненко вафотидан сўнг М.Горбачёв Марказий Қўми-
танинг биринчи котиби этиб сайланди. Улкан қудратли мамлакатда узоқ
йиллар ҳукм сурган турғунлик даврида энди эскичасига яшаб бўлмаслигини
тушуниб етди. Бутун мамлакат бўйлаб қайта қуришни бошлаб юборди. Бироқ
бу қайта қуриш кўп жойларда ҳар хил муаммоларни келтириб чиқарди. Рес-
публикаларда тўпланиб қолган масалаларни юзага қалқитиб чиқарди.
Натижада, кутилмаган воқеалар содир этилди. Республикалар мустақилликни
талаб қила бошлади. Айримлари мустақилликни эьлон қилишди. Қудратли
давлат парокандаликка юз бурди. Катта мамлакатда парчаланиш пайдо бўлди.
М. Горбачёв эса бунга йўл қўйиб беришга мажбур бўлди...
Барча оилаларда бўлганидек, бу оилада ҳам муаммолар йўқ эмасди. М.
Горбачёвни шу пайтда президент этиб сайлашди. Президентнинг хотини омма
орасида бир хил кийимда чиқиши мумкин эмасди. У ўзининг эски кийимларини
сотиб бўлса-да, янги-янги модада кийимлар тикдирарди. Р. Горбачёванинг
кийим танлашда диди бор эди. У ҳар хил гап-сўзларни, ғийбатларни ёмон кў-
рарди. Оилавий муҳит эса барқарор эди.
Собиқ Иттифоқ тарқалиб М. Горбачёв президентликдан кетгач, улар
Германияга кетиб ўша ерда яшай бошлашди. Бу воқеалар Раиса Максимовнага
қаттиқ таъсир қилди. У анча соғлигини йўқотди. Унинг асоратлари Р.
Горбачёванинг тузалмас касалликка гирифтор қилди. Шу касаллик туфайли у
Германияда вафот этди. М. Горбачёв энг яқин маслаҳатчиси, вафодор умр
йўлдошини хорижда йўқотиб, ўзи яна Россияга қайтиб келди. Россияда
М.Горбачёв жамғармаси ташкил этилган у турли жойларда лекциялар ўқиб,
шу асосда ўз жамғармасини бойитиб келмоқда. Юксак парвоз этган инсоннинг
ҳаёти ана шундай якун топди. Нима бўлганда ҳам у тарихда ўзининг номини
муҳрлаб қўйди.
286
Do'stlaringiz bilan baham: |