Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

МУҲАББАТИНИ КЎМГАН АЁЛ
 
 Нобель мукофоти соҳиби, дунёга машҳур ёзувчи Александр Солженицин 
1940 йил, 27 апрель куни ўз севгилисининг суратига: “Сен тақдирингни 
боғлаган инсонни ҳар қандай шароитда ҳам сева оласанми?” − дея ёзганди. 
Александр Солженицин Наталья Решетовская исмли қизни севиб қолади. У ўз 
маъшуқасига ана шу сўзларни ёзиб қолдирганидан сўнг орадан 61 йил ўтди. 
Қиз эса бу суратдаги сўзларни умр бўйи эслаб юрди. 
 
1936 йил Александр Наталья билан танишишади. Йигит ўз маъшуқасини 
Наташенька дея эркаларди. Қиз эса Александрни Саня деб атарди. Ҳар 
иккалалари битта жойда Ростов университетида ўқишарди. Улар яқин дўст, 
маслакдош эдилар. 1938 йили йигит қизни шаҳар айланишга таклиф этади. 
Шаҳар айлана туриб Александр қизга муҳаббат изҳор қилади. Қиз эса ку-
тилмаган бу таклифдан аввалига эсанкирайди, кейин жаҳли чиқади. Нима деб 
жавоб беришини билмайди. Ўйлай-ўйлай эртаси куни розилигини билдириб 
274


хат юборади. Шундан сўнг йигит ўзида йўқ хурсанд бўлиб қизнинг уйига 
боради. Улар жуда хурсанд ва бахтиёр эдилар. Келажак ҳақида ширин-
ширин хаёл сурадилар. 
Кейин тўйлари бўлиб ўтади. Ёшлар асал ойини Тарусе шаҳрида 
ўтказишади. Бироқ бу қувонч узоққа чўзилмади. Александр оғир касал бўлиб 
қолади. Врачлар уни тинчроқ жойга бориб дам олишни маслаҳат беришади. 
Шундан сўнг улар ўрмонга жўнайдилар. У ерда дам олиб Л. Толстойнинг 
“Уруш ва тинчлик” романини ўқишади. Александрнинг ўз маъшуқасига ҳар 
хил турдаги гуллар, китоблар совға қилишни яхши кўрарди. 
Бу ҳақда Наталья шундай ёзади:
“Ҳаётимизни гўзал ва чиройли, тинч 
бошланганди. Бу ҳаётимизни уруш заҳарлади”.
Шундан сўнг узоқ кутишлар, 
ҳижрон дамлари бошланди. Уруш бошлангандан сўнг Александрни соғлиги 
туфайли армияга олишмади. Уларни Ростов вилоятидаги Морозов шаҳрига 
ўқитувчи этиб жўнатишади. Аммо Александр барибир фронтга кетади. 
Севишганлар бир-бирисиз туролмайди. Александр нима бўлганда ҳам 
Натальяни фронтга чақириб олади. Маълум муддатдан сўнг Наталья 
урушдан уйига қайтиб келади. 
1945 йил январгача Александрдан хат-хабар келиб туради. Ундан сўнг эса 
ҳеч қандай хат-хабар келмайди. Манзили ўзгарганлиги хусусида ойнахат 
келади, холос. Александр ўн йилга қамалади. Бу Наталья учун оғир 
жудолик эди. У бу кўргуликка қандай чидайди. Уларни боғлаб турадиган 
фарзанд йўқ. Буни Александр хоҳламаганди. Бироқ ноилож чидайди. 
Александр Москва қамоқхонаси даврида Наталья ҳар ҳафта бориб кўрарди. 
Экибатуз лагерига ўтказилгандан кейин Александрга йилига иккита хат 
ёзишга рухсат беришади. Бироқ учрашишга ҳеч қандай рухсат этилмайди. 
Аммо ҳар ойда жўнатмалар юбориш мумкин эди. 
275


Ўша йиллари ҳамма нарса рўйхат орқали бериларди. Наталья ана шу 
рўйхат орқали оладиган нарсаларини Александрга жўнатиб туради. Ўшанда 
Наталья Рязан қишлоқ хўжалик институтида кафедра мудири бўлиб 
ишларди.
Наталья бу ҳақда шундай эслаганди.
“Александр жўнатмани олганидан 
сўнг шундай ёзади: “Наталья сен мени ҳаётимни сақлаб қолдинг. Нафақат 
ҳаётимни ўзимни ҳам асрадинг!”
Наталья шундай қилиб ўз севгилисини ўттиз уч ёшгача сабрсизлик билан 
кутди. Аммо Александрнинг келиши аниқ бўлмаганлиги учун ўз ҳамкасби 
Всеволод Сапов деган киши билан тақдирини боғлади. Александрнинг 
қамоқхонадан қачон қайтишини ҳеч ким билмасди. В. Сопов билан никоҳдан 
ўтмай яшайверишади. Шу боис улар беш йил бирга яшашди. Наталья узоқ 
кутишлардан, ҳижрон азобидан чарчаб, ниҳоят шундай йўл тутганди. Узоқ 
йиллик азоб-уқубатлардан кейин Наталья Сапов билан бир умр бирга 
яшашга ҳам рози эди. Бироқ унинг ҳаётига яна Александр қайтади. Кейин 
улар биргаликда Рязанда тинчгина яшай бошлашади. Наталья ўзининг 
севгилиси қайтганидан ғоятда севинади. Энди ҳаммаси ўз изига тушишига 
бутун юраги ва қалби билан ишонади. Биз энди бахтли ҳаёт кечирамиз деб 
ўйлайди. Александрнинг ижодий ҳаётига тўла-тўкис кириб кетади. Наталья 
севгилисининг машинкачиси, кейин котибаси бўлади. Александр ҳам ўз ҳаё-
тидан мамнун эди. У ўз маъшуқаси билан умрининг охиригача яшашга ваъда 
беради. 
Бироқ ҳаёт бошқача экан-да. Баъзида инсонга ўз ҳукмини ўтказаркан. 
Александр Наталья Светлова исмли аёлни севиб қолганини хотинидан бир 
йилгача яшириб юради. Улар бирга дам олишга кетишганда Н. Светлова 
ҳомиладор бўлиб қолади. Дунёнинг ишлари қизиқ-да. Александр ёшлигида 
фарзандли бўлишни истамаганди. Лекин 50 ёшга кириб фарзанд кўришни 
276


истайди. У энди ҳаётга бошқача назар билан қарай бошлайди. У ҳамма 
нарсани унутади. Ижод, китоблар, севимли рафиқаси барчаси ортиқчадай 
туюлади. 
Наталья жуда қийин аҳволда ҳам севимли кишисидан, ҳам ишидан 
айрилди. Александрнинг бу ишини пасткашлик дейиш мумкин эди. Шу 
воқеа бўлиб ўтгандан кейин бир йилдан сўнг Александр ажралиш ҳақида сўз 
очади. Улар шу давргача бирга яшаб келишади. Шундан сўнг судга югур-
югурлар бошланади. Иккинчи маротаба суд бўлади. Судда Натальядан 
фамилянг Решетовскаями деб сўрашади. У эса жавоб бермай ўйлайдики, 
фамилиямни сўраяптими, демак бизни ажратишади. Суд залидан йиғлаб 
чиқиб кетади. Александрни судга беради. Учинчи марта ҳам суд ажрим 
чиқармайди. Кейин Александр илтимосидан сўнг ҳеч қандай жанжалсиз 
ажралишади.
Наталья ажралишганларидан сўнг Борзовкадаги дала ҳовлиларига 
боради. Ўша ерда ўз муҳаббатини кўмади. Дала ҳовлидаги ёнғоқ тубини 
ковлаб Александр совға қилган суратни салафан қоғозга ўраб кўмадида 
ажрашган куни − яъни 1972 йил, 22 июль деб ёзиб қўяди. Александрга бу 
ҳақда ҳеч нарса демайди. Орадан анча вақт ўтгандан кейин Александр ёнғоқ 
тагини юмшата туриб тасодифан суратни топиб олади. Александр 
Натальянинг бу ишидан ҳайрон бўлиб жаҳли чиқади. 
“Сен тирик одамни 
кўмишга қандай журъат этдинг?!”
Орадан йигирма йил ўтиб Александр хориждан келгандан сўнг Наталья 
ушбу суратни қазиб олади. Сурат эса яроқсиз ҳолга келиб қолган бўлади. 
Шундан кейин уни йиртиб ташлашади. 
Наталья ҳаётнинг бу аччиқ аламларига чидолмай 18 дона уйқу дорисини 
ичади. Аммо худо уни сақлайди.
277


Натальядан, сиз ҳаётингиздаги бундай қийинчиликларга қандай 
чидадингиз, деб сўрашганда, 
“Мен ҳаётимни иккига бўлдим. Александр 
билан яшаган даврларим ва ундан сўнгги ҳаёт. Мен ҳозир ҳам унинг севгиси 
билан яшайман”,
− деб жавоб берган.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish