Таърифлар 8 Ушбу стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади: Ходимларнинг даромадларига оид таърифлар Ходимларнинг даромадлари - бу тадбиркорлик субъекти томонидан ходимлар кўрсатган хизмат эвазига ёки бандликнинг тўхтатилиши учун тақдим этиладиган ҳақларнинг барча шаклларидир. Ходимларнинг қисқа муддатли даромадлари - бу ходимлар тегишли хизматларни кўрсатадиган йиллик ҳисобот даври охиридан сўнг ўн икки ойдан олдин тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши кутилган ходимларнинг даромадларидир (бандликнинг тугашидан ташқари). Ббандликдан-сўнгги нафақалар - бу бандлик тугашидан сўнг ходимларга тўланадиган нафақалардир (ишдан бўшатиш нафақалари ва ходимларнинг қисқа муддатли даромадларидан ташқари). Ходимларнинг бошқа узоқ муддатли даромадлари -бу ходимларнинг қисқа муддатли даромадлари, бандликдан-сўнгги нафақалар ва ишдан бўшатиш нафақаларидан ташқари ходимларнинг барча даромадларидир. Ишдан бўшатишнафақалари - бу қуйидагилар натижасида ходимнинг бандлилигини тўхтатиш эвазига тақдим этиладиган ходимларнинг даромадлари: (a) ходимлар одатда пенсияга чиқиши санасидан олдин ходимнинг бандлилигини тухтатиш тўғрисидаги тадбиркорлик субъектининг қарори натижасида; ёки (б) ишдан бўшаш эвазига таклиф қилинаётган нафақани олиш тўғрисида ходим томонидан қабул қилинадиган қарор натижасида. Тизимлар таснифланишига оид таърифлар Бандликдан-сўнгги нафақалар тизимлари - бу расмий ёки норасмий келишувлар бўлиб, уларга асосан тадбиркорлик субъекти бир ёки бир неча ходимларга бандликдан-сўнгги нафақаларни таъминлайди. Белгиланган бадаллар тўланишини кўзда тутган тизимлар (кейинги матнда “белгиланган бадал тизимлари”) - бу ходимларнинг бандликдан-сўнгги нафақаларини тўлаш тизимлари бўлиб, уларга асосан тадбиркорлик субъекти бошқа алоҳида тадбиркорлик субъектига (фондга) қатъий белгиланган бадалларни тўлайди ва агар фонд ходимларнинг жорий ва олдинги даврлардаги хизматига тегишли барча нафақаларни тўлаш учун етарли активга эга бўлмаса ҳам кейинги бадалларни тўлаш бўйича юридик ёки кўзда тутилган мажбуриятга эга бўлмайди. Белгиланган тўловларни кўзда тутган нафақа тизимлари (кейинги матнда “белгиланган нафақа тизимлари”) - бу белгиланган бадал тизимларидан ташқари бандликдан-сўнгги нафақаларни тўлаш тизимларидир. Кўп сонли иш берувчилар тизимлари - бу белгиланган бадал тизимлари (давлат тизимларидан ташқари) ёки белгиланган нафақа тизимлари (давлат тизимларидан ташқари) бўлиб, улар: (a) умумий назоратда бўлмаган турли тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган активларни бирлаштиради; ва (б) ушбу активлардан бирдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ходимларга нафақаларни тўлашда фойдаланади, ва бу шундай асосда амалга ошириладики, бунда бадал билан нафақа даражалари ходимларни ёллайдиган тадбиркорлик субъектининг жиҳатига боғлиқ бўлмаган тарзда аниқланади.