Номоддий активларни баҳолаш



Download 27,41 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi27,41 Kb.
#50684
  1   2
Bog'liq
активларни баҳолаш.


Aim.uz

Номоддий активларни баҳолаш.

Номоддий активлар хўжалик юритувчи субъектнинг мулки ҳисобланган узоқ муддатли активларининг асосий қисми бўлиб ҳисобланади, чунки субъект ўз вақтида ушбу активларни ишлатиш ҳисобидан даромад олиш учун харажат қилган.


Бухгалтерия ҳисобида номоддий активлар асосий воситаларга ўхшаб таъриф (тасниф)га эга, яъни улар субъект томонидан фойдаланиш учун сақланади, узоқ муддатли асосда ишлатилиш мақсадида олинади ва оддий фаолият жараёнида сотилиш учун мўлжалланмаган бўлади.
Номодий активлар ўзининг бажарадиган вазифаси ва бошқа асосий хусусиятлари билан асосий воситаларга ўхшайди, шунинг учун ҳам узоқ муддатли активлар гуруҳида жойлашган, лекин жисмоний мазмунга ва кўринишга эга эмас.
Номоддий активлар қуйидаги талабларга жавоб берадиган активлар бўлиши керак:

  • хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятида фаол фойдаланилади, инвестиция сифатида сақланмаслиги ва сотиш учун олинмаслиги лозим;

  • жорий ҳисобот даври тугагандан кейин наф келтириши лозим;

  • ҳамма вақт моддий моҳиятга эга бўлавермайди.

Номоддий активларнинг қиймати муомалавий, молиявий ёки фоизли даромад келтирадиган имтиёзлар ёки ишбилармонлик ҳуқуқлари мажмуаси сифатида акс эттирилади ва унга гудвиллар, патентлар, муаллифлик ҳуқуқи, савдо маркаси киради.
Ушбу активларнинг бошланғич қиймати асосий воситаларнинг қиймати сингари даврий амортизация кўринишида белгиланган тартибда харажатларнинг марказига қўшилиб борилади.
Қуйидаги номоддий активлар кўпроқ тарқалган: патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, франшизалар, савдо маркалари, дастурлар, ташкилий харажатлар, қолдирилган харажатлар ва гудвил.
Номоддий активлар қуйидаги хусусиятларга эга бўлади:

  1. Олиш усули. Номоддий активлар бошқа субъектдан сотиб олиниши мумкин. Масалан, ишлаб чиқилган ва бошқа фирма томонидан регистрация қилинган (рўйхатга олинган) франшизалар ёки патентлар.

  2. Ўхшашлик (айнан тенглаштиришлик). Айрим номоддий активлар фирманинг бошқа активларидан алоҳида ажратилиши мумкин. Масалан: патентлар, савдо маркалари ва франшизалар. Лекин бошқа номоддий активларнинг алоҳида ажратилиши мумкин эмас, аксинча, уларнинг баҳоси фирманинг бошқа активлари билан ўзаро уюшган ҳолда чиқарилади. Масалан: мижозларнинг ишончи ёки ходимларнинг малакаси даражасида асосланган гудвил.

  3. Алмашиш. Сотиладиган ёки сотиб олиш мумкин бўлган алоҳида тенглаштирилган номоддий активлар алмаштиришга лойиқ, масалан: патентлар, франшизалар ёки савдо маркалари. Бошқа номоддий активлар алоҳида тенглаштирилган бўлиб, фақат фирманинг сотилиши жараёнида алмаштирилиши мумкин. Масалан: ташкилий харажатлари, гудвил алоҳида тенглаштирилмаган, алмаштиришга лойиқ бўлмаган ва бир вақтда бошқа активларни олмай туриб қабул қилинмайдиган номоддий активаларга мисол бўлиб хизмат қилади.


  4. Download 27,41 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish