O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O‘RTA
MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI
SIRTQI FAKULTETI
“BUXGALTERIYAHISOBI, IQTISODIY TAHLIL VA AUDIT”KAFEDRASI
“XALQARO MOLIYAVIY HISOBOT STANDARTLARI” FANIDAN
TOPSHIRIG’I
MAVZU: BHXS (IAS) 19 “XODIMLARNING DAROMALARI”.
Bajardi: БХА-55-2guruh talabasi
Shamsiyev Ma`ruf
Qabul qildi: __________________
Тошкент молия институти Сиртқи факултет
3 курс БХА-55-2 гуруҳ талабаси
Шамсиев Маъруфнинг
Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари фанидан бажарган
НАЗОРАТ ИШИГА
ТАҚРИЗ
Мавзу БҲХС (IAS) 19 “Ходимларнинг даромадлари”
Камчиликлари: ____________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
Қониқарли: ________________________________________________________
Қониқарсиз: ______________________________________________________
Мустақил ишни текширувчи________________________________________
Режа:
Кириш.
1. 19-сон БҲХСни қўллаш доираси.
2. Ходимларнинг даромад турларини аниқлаш.
3. Ходимларнинг қопланадиган даромадлар қийматини баҳолаш.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар.
КИРИШ
Республикамиз мустақилликка эришганидан кейин илгариги иқтисодий тизим ўрнига жаҳон стандартларига мос демократии: ҳуқуқий давлатни барпо этиш модели танлаб олинди. Шунинг учун ҳам ўтиш даврида ҳуқуқий асосларни шакллантириш, ислоҳотларнинг қонуний-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш вазифаси қўйилди. Шунингдек, давлат мулкига асосланган мулкчилик шаклини ислоҳ қилиш ҳисобига кўп укладли иқтисодиёт негизини яратиш масаласи устувор йўналиш сифатида қабул қилинди. Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек «Иқтисодий ислоҳотни амалга оширишнинг асосий нуқталаридан бири бозор иқтисодиётининг ҳуҳуқий негизини яратишдан иборатдир. Аввал бошданоқ биз ўзимиз учун муҳим сабоқ чиқариб олдик — зарур ҳуқуқий омилни шакллантирмасдан туриб, тегишли қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни қабул қилмасдан туриб, ислоҳотларни амалга оширишнинг ишончли кафолатини, ислоҳотлар ортга чекинмаслигининг кафолатини амалда яратиб бўлмайди» Республикамизда бозор иқтисодиётига ўтиш тамойиллари ва унинг кейинги босқичларида устувор йўналишларнинг белгиланиши, айниқса ижтимоий-сиёсий ҳаётни, жумладан иқтисодиётни эркинлаштириш, мулкдорлар синфини ташкил кдлишдан келиб чиққан ҳолда бир қанча соҳаларни, жумладан бухгалтерия ҳисоби тизимини ҳам ислоҳ қилишни тақозо этди.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 19
Ходимларнинг даромадлари
Мақсади
1 Ушбу Стандартнинг мақсади ходимларнинг даромадларини ҳисобга олиш ва улар бўйича маълумотларни очиб бериш тартибини белгилашдан иборатдир. Стандарт тадбиркорлик субъектлардан қуйидагиларни тан олишни талаб этади:
(a) мажбуриятни, қачонки ходим келгусида тўланадиган ҳақ эвазига хизмат кўрсатадиган бўлса; ва
(б) харажатни, қачонки тадбиркорлик субъекти ходимларнинг даромадлари эвазига ходим томонидан кўрсатилган хизматдан юзага келадиган иқтисодий манфаатни истеъмол қилса.
Do'stlaringiz bilan baham: |