Ходимларнинг қисқа муддатли даромадлари 9 Ходимларнинг қисқа муддатли даромадлари қуйидагилар каби моддаларни ўз ичига олади, агарда уларнинг тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши ходимлар тегишли хизматларни кўрсатадиган йиллик ҳисобот даври охиридан сўнг ўн икки ойдан олдин кутилса:
(a) иш ҳақлари, маошлар ва ижтимоий таъминотга тўловлар;
(б) тўланадиган йиллик таътил тўлови ва тўланадиган касаллик бўйича тўловлар;
(в) фойдада-қатнашиш ва мукофотлар; ва
(г) ходимларнинг жорий моддий наф тарзидаги даромадлари (масалан, тиббий хизмат, уй ёки автомобиль билан таъминлаш ҳамда бепул ёки имтиёзли нархлардаги товарлар ёки хизматлар).
10 Тадбиркорлик субъекти томонидан ҳисоб-китоб муддати бўйича кутишлар вақтинчалик ўзгарганида тадбиркорлик субъектидан ходимларнинг қисқа муддатли даромадларини қайта таснифлаш талаб этилмайди. Бироқ, агарда даромаднинг хусусиятлари ўзгарса (масалан, жамғариладиган даромаддан жамғарилмайдиган даромадга ўзгарса) ёки агарда ҳисоб-китоб муддати бўйича кутишлардаги ўзгариш вақтинчалик бўлмаса, тадбиркорлик субъекти ушбу даромад ҳали ҳам ходимларнинг қисқа муддатли даромадлари таърифига тўғри келишини кўриб чиқади.
Тан олиш ва баҳолаш Ходимларнинг барча қисқа муддатли даромадлари 11 Қачонки ходим тадбиркорлик субъектига ҳисобот даври мобайнида хизмат кўрсатган бўлса, тадбиркорлик субъекти ушбу хизмат эвазига ходимга тўланиши кутилаётган қисқа муддатли даромаднинг дисконтланмаган суммасини қуйидагича тан олиши лозим: (a) аллақачон тўланган ҳар қандай суммани чегиргандан сўнг, мажбурият (ҳисобланган харажат) сифатида. Агарда аллақачон тўланган сумма ҳақларнинг дисконтланмаган суммасидан ошса, тадбиркорлик субъекти ушбу ошган қисмни актив (олдиндан тўланган харажат) сифатида тан олиши лозим, бунда олдиндан тўлов, масалан, келгуси тўловларда камайишга ёки пул маблағида қайтарилишга олиб келади. (б) харажат сифатида, бунда бошқа МҲХС ходимларнинг даромадларини активнинг таннархига киритишни талаб этмаса ёки киритишга рухсат бермаса (масалан, БҲХС 2 “Товар-моддий захиралар” ва БҲХС 16 “Асосий воситалар” га қаранг). 12 13, 16 ва 19-бандларда тадбиркорлик субъекти ишламаган вақт учун тўланадиган ҳақ ва фойдада-қатнашиш ва мукофотлар тизимлари шаклида бўлган ходимларнинг қисқа муддатли даромадларига нисбатан 11-бандни қандай қўллаш кераклиги тушунтирилади.
ХУЛОСА Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи суб’ект молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланадиган ҳисоб-китоб сиёсатидан, ана шу сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари лозим. Ҳисобот даврида бўлган даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги шуни англатадики, мазкур даврда ушбу ҳисобот давридаги даромадларни олишга асос бўлган харажатларгина акс эттирилади. Агар даромадлар билан харажатларнинг ўртасида бевосита боглиқликни ўрнатиш қийин бўлса, харажатлар бирои-бир тақсимлаш тизимига мувофиқ бир нечта ҳисобот даврлари ўртасида тақсимланади. Бу, масалан, бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига тааллуқлидир. Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳолаш қоидаси шундан иборатки, уларнинг таннархи ёки сотиб олиш қиймати асосий баҳодир. Стандартларда кўзда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳо сотиб олиш қийматидан фарқ қилиши мумкин. Ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчи даврга изчил ўтказилиб боради деб хдсобланади. Ҳисобот ахборотининг асоссиз даражада кечиктирилиши билан у ўзининг иқтисодий аҳамиятини йўқотади. Ахборотни ўз вақтида такдим этиш учун битимнинг ёки бошқа воқеанинг барча жиҳатлари ма’лум бўлгунга қадар ҳисоботга зарурат пайдо бўлиши мумкин, бу эса унинг ишончлилигини бузади. Даромадлар ва харажатлар орасидаги мувозанат сифатга оид тавсиф эмас, аниқроғи тамойил бўйича чекловдир. Ма’лумотдан олинадиган наф унинг олиш учун сарфланган харажатлардан ошиқ бўлиши керак. Амалиётда кўпинча сифат тавсифлари орасида мувозанат ёки ўзаро келишув бўлиши керак.