Соф белгиланган нафақалар бўйича мажбуриятга (активга) оид таърифлар
Соф белгиланган нафақалар бўйича мажбурият (актив) - бу дефицит ёки профицит бўлиб, у соф белгиланган нафақалар бўйича активни ушбу активнинг юқори чегарасигача чеклашнинг ҳар қандай таърисига тўғрилангандир.
Дефицит ёки профицит бу:
(a) белгиланган нафақа бўйича мажбуриятининг келтирилган (дисконтланган) қийматидан
(б) тизим активларининг (агарда бўлса) ҳаққоний қийматининг чегирилганидир.
Активнинг юқори чегараси - тизимдан қоплашлар ёки тизимга нисбатан келгуси бадалларда камайишлар шаклида мавжуд бўлган ҳар қандай иқтисодий манфаатларнинг келтирилган (дисконтланган) қийматидир.
Белгиланган нафақалар бўйича мажбуриятнинг келтирилган (дисконтланган) қиймати - бу, тизимнинг ҳар қандай активларини чегирмаган ҳолда, жорий ва олдинги даврлардаги ходимлар хизматидан келиб чиқадиган мажбуриятни ҳисоб-китоб қилиш учун талаб этилган кутилган келгуси тўловларнинг келтирилган (дисконтланган) қийматдир.
Тизим активлари қуйидагиларни қамраб олади:
(a) ходимларнинг узоқ муддатли даромадларини тўлаш бўйича фонд эгалик қиладиган активлар; ва
(б) шартли таснифланадиган суғурта полислари.
Ходимларнинг узоқ муддатли даромадларини тўлаш бўйича фонд эгалик қиладиган активлар - бу шундай активларки, бундай активлар (ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъекти томонидан чиқарилган ўтказилмайдиган молиявий инструментлардан ташқари):
(a) ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектидан юридик жиҳатдан алоҳида бўлган ва фақатгина ходимларга нафақаларни тўлаш ёки молиялаштириш учун ташкил қилинган тадбиркорлик субъекти томонидан эгалик қилинади; ва
(б) фақатгина ходимларга нафақаларни тўлаш ёки молиялаштириш учун фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, (ҳаттоки банкрот ҳолатида ҳам) ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектининг кредиторларига тўланмайдиган, ҳамда қуйидагилар содир бўлмагунча, ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектига қайтарилмайдиган активлардир:
(i) фонднинг қолган активлари тизимнинг ёки ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектининг барча тегишли ходимларга нафақалар бўйича мажбуриятларини тўлаш учун етарли; ёки
(ii) активлар ходимларга аллақачон тўланган нафақалар бўйича ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектига қоплаш сифатида қайтарилади.
Маълум талабларга жавоб берадиган суғурта полиси - бу ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектига ўзаро боғлиқ бўлган томон (БҲХС 24 “Ўзаро боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни очиб бериш”да таърифланганидек) бўлмаган суғурталовчи томонидан чиқариладиган суғурта полисидир1, агарда полис тушумлари:
(a) белгиланган нафақа тизими асосида фақатгина ходимларга нафақаларни тўлаш ёки молиялаштириш учун фойдаланилса; ва
(б) (ҳаттоки банкрот ҳолатида ҳам) ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектининг кредиторларига тўланмайдиган, ҳамда қуйидагилар содир бўлмагунча, ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектига қайтарилмайдиган тушумлардир:
(i) тушумлар ортиқча активларни ташкил этади, қайсики полис учун барча тегишли ходимларга нафақалар бўйича мажбуриятларини тўлаш учун зарур бўлмайди; ёки
(ii) тушумлар ходимларга аллақачон тўланган нафақалар бўйича ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектига қоплаш сифатида қайтарилади.
Ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир. (МҲХС 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш” га қаранг.)
Do'stlaringiz bilan baham: |