D-t 9900-«Yakuniy moliyaviy natija» K-t 9810, 9820.
Ushbu muomaladan so’ng 9900-«Yakuniy moliyaviy natija» schyotida qolgan summa korxonaning hisobot yilida olgan sof foyda (yoki zarar)ini anglatadi va ushbu summa quyidagi provodka orqali 8710-«Hisobot davrining taqsimlanmagan foydasi (qoplanmagan zarari)» schyotiga o’tkaziladi:
- sof foyda summasiga:
D-t 9900-«Yakuniy moliyaviy natija» K-t 8710-«Hisobot davrining taqsimlanmagan foydasi (qoplanmagan zarari)» - zarar summasiga:
D-t 8710-«Hisobot davrining taqsimlanmagan foydasi (qoplanmagan zarari)» K-t 9900-«Yakuniy moliyaviy natija». Nazorat va muhokama uchun savollar
Ustav kapitali deb nimaga aytiladi?
Тurli mulkchilik shaklidagi korxonalarda ustav kapitalini shakllantirish xususiyatlari nimalarda o’z ifodasini topadi?
Ustav kapitalining shakllanishi va foydalanilishi hisobi qanday tashkil qilinadi?
Qo’shilgan kapital tarkibiga nimalar kiradi?
Korxonada rezerv kapitalini tashkil qilishning qanday afzalliklari mavjud?
Korxona sof foydasidan aksiyadorlarga dividendlar ajratish qay tartibda hisobga olib boriladi?
Grantlar, subsidiyalar hamda kelgusi davr xarajatlari va to’lovlari rezervini hisobga olishning xususiyatlari nimalardan iborat?
10 MAVZU: SODDALASHTIRILGAN BUXGALTERIYA HISOBINI YURITISH TARTIBI
Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан соддалаштирилган тартибда тўланадиган ягона солиқ тўлови ҳисоби.
Фермер хўжаликлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш масалалари ва ягона ер солиғи ҳисоби.
1. Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан соддалаштирилган тартибда тўланадиган ягона солиқ тўлови ҳисоби Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг кейинги босқичларида кичик бизнес субъектларига бир қанча имтиёзлар яратиб бериш билан бирга уларнинг ҳисоб ишлари ҳам соддлаштирилди ҳамда соддалаштирилган ҳисоб юритиш масалалари бўйича мезон ишлаб чиқилди.
Микрофирма ва кичик корхоналарда тоифаларининг бирортасига киритилиш мезони бўлиб ходимларнинг йиллик ўртача сони, шу жумладан унитар (шўъба) корхоналарда, филиалларда ва ваколатхоналарда ишлайдиганлар сони ҳисобланади. Бунда унинг қонун ҳужжатлари билан белгиланган турли чегаравий кўрсаткичларини ҳисобга олиш лозим:
1) ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган микрофирмалар учун - кўпи билан йигирма киши, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда (бундан савдо ва умумий овқатланиш мустасно) - кўпи билан ўн киши;
2) қуйидаги тармоқларда банд бўлган кичик корхоналар учун:
- енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебель саноати ва қурилиш материаллари саноати – кўпи билан юз киши; - машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳалари - кўпи билан эллик киши; - фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳалар - кўпи билан йигирма беш киши. Ягона солиқ тўловини тўловчилар унинг суммасини солиқ солинадиган база ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қиладилар. Бунда солиқ органларига давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар алоҳида тақдим этилмайди, шунингдек пенсия, йўл ва мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаларига мажбурий ажратмалар суммаларини алоҳида тўланмайди.
Ягона солиқ тўловининг жорий этилиши солиқ солишнинг махсус тартиби белгиланган ва ушбу сабабга кўра бошқа тизимни танлаш ҳуқуқига эга бўлмаган кичик бизнес субъектларига ҳам дахл этмайди. Буларга қуйидагилар киради:
1) улгуржи ва чакана савдони амалга оширувчи, шунингдек умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар. Улар учун ялпи даромад солиғи ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади;
2) лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар. Улар ўзлари учун белгиланган ялпи тушумдан ягона солиқни ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига ажратмаларни тўлашни давом эттирадилар;
3) қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари. Улар ягона ер солиғи тўловчилари сифатида ўз солиқ мақомларини сақлаб қоладилар. Шу билан бир қаторда белгиланган тартибда Пенсия, Йўл жамғармалари ва Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига ажратмаларни тўлашда давом этадилар;
4) автотранспортни қисқа муддат сақлаш жойлари, болалар ўйин автоматлари, ўйин автоматлари, шу жумладан пул (буюм) ютуқли автоматлари билан таваккалчилик асосидаги ўйин автоматлари залларини ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчилар, бильярдхоналар. Улар учун қатъий белгиланган солиқ, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлаш сақланади.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи кичик корхоналар учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш берилган.
Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган амалдаги солиқ солиш тизими билан бир қаторда қўлланилади.
Солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқи ихтиёрийлик асосида кичик корхоналарга берилади.
Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий равишда тўлашга календарь йил бошидан эътиборан ўтмаган тўловчилар ягона солиқ тўлови суммасини қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаб чиқарилган ҳисобот даврига тўғри келадиган суммага камайтиради.
Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан:
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан – ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Мисол. Кичик корхона таъмирлаш ва қурилиш ишларини амалга оширади. Бажарилган ишлардан ялпи тушум 530 минг сўмни ташкил этса, солиқ ставкаси 6%.
Солиқ қуйидагича ҳисобланади:
530 минг сўм х 6% / 100 = 31,8 минг сўм.
Ушбу солиқ ҳисобланганда қуйидагича проводка берилади:
Д-т 9810-"Фойдадан ҳисобланган ва тўланган солиқлар" счёти.
К-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти.
Бу солиқ бюджетга ўтказилганда:
Д-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти.
К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти" счёти.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ялпи тушумдан ягона солиқ ва белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғини ва мол-мулк солиғини тўлайдилар.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида назорат-касса машиналаридан фойдаланиш хамда товарлар сотиш ва хизмат кўрсатишдан олинадиган нақд пул тушумини инкассация қилишда белгиланган қоидаларга риоя этиш ялпи даромад солиғини тўлашга ўтишнинг мажбурий шарти хисобланади. Бунда мазкур тартиб ўз фирма дўконлари орқали нақд хисоб-китобга майда улгуржи ва чакана савдони амалга оширадиган улгуржи савдо корхоналарига татбиқ этилади.
Мол-мулк солиғини хисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби амалдаги йўриқномага мувофиқ умумбелгиланган тартибда амалга оширилади.
Агар савдо ва умумий овқатланиш корхоналари асосий фаолият тури (савдо ёки умумий овқатланиш) билан бир қаторда бошқа фаолият турлари билан шуғуллансалар, улар ушбу фаолият турлари бўйича алохида хисоб юритиши ва қонун хужжатларида мазкур тоифадаги корхоналар учун белгиланган солиқлар, йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларни тўлаши лозим.
Чунончи, чакана ёки улгуржи савдо ёхуд умумий овқатланиш сохасидаги кичик корхона асосий фаолият туридан ташқари бошқа фаолият турлари билан шуғулланса (масалан, ишлаб чиқариш фаолияти билан), у ушбу фаолият тури бўйича алохида хисоб юритиши ва солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган тартибда ягона солиқ тўлаши ёки умумбелгиланган тартибда солиқларни тўлаши лозим.
Агар, чакана ёки улгуржи савдо ёхуд умумий овқатланиш сохасидаги корхона микрофирмалар ёки кичик корхоналар қаторига кирмаса, бошқа фаолият турлари бўйича амалдаги қонун хужжатларида белгиланган барча солиқлар тўланади.
Агар, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги корхоналар асосий фаолият туридан ташқари савдо билан шуғуллансалар, улар белгиланган тартибда савдо фаолиятини амалга ошириш хуқуқига рухсат гувохномасига эга бўлишлари ва савдо қоидаларига риоя қилишлари лозим.
Бюджет билан хисоб-китобларнинг бухгалтерия хисоби бюджетга тўловлар бўйича қарзлар хисоби хисобварағида (солиқ турлари бўйича) олиб борилади.
Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ органларига ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай тақдим этилади.
Ушбу солиқ ҳисобланганда қуйидагича проводқа бе рилади: