«buxgalteriya hisobi va audit» kafedrasi «buxgalteriya hisobi»


Д-т 9810-"Фойдадан ҳисобланган ва тўланган солиқлар" счёти; К-т



Download 2,81 Mb.
bet77/139
Sana21.02.2022
Hajmi2,81 Mb.
#6306
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   139
Д-т 9810-"Фойдадан ҳисобланган ва тўланган солиқлар" счёти;
К-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлиқ" счёти;
Бу солиқ бюджетга ўтказилганда:
Д-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти;
К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти" счёти.
2.Фермер хўжаликлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш масалалари ва ягона ер солиғи ҳисоби.
Фермер хўжаликлари бухгалтерия ҳисоби томонидан қонунчилик билан белгиланган ягона услубий асослар ва тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2008 йил 26 мартда 1781-сон билан рўйхатга ўтган “Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисида Низомга асосан тартибга солинади.
Фермер хўжаликлари, ўз хўжалик фаолиятларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб сиёсатини мустақил белгилайдилар. Фермер хўжалиги қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби регистрларини, қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда, мустақил равишда ўз фаолиятининг хусусиятларига мослаштириши мумкин:
а) ягона услубий асос (икки ёқлама ёзув тамойили);
б) аналитик ва синтетик ҳисоб маълумотларининг ўзаро боғлиқлиги;
в) бошланғич ҳужжатлар асосида барча хўжалик операцияларининг ҳисоб регистрларида ёппасига акс эттириш;
г) бошланғич ҳужжатлар маълумотларини фермер хўжалигини бошқариш, назорат қилиш ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, шунингдек молиявий ҳисоботни тузиш учун зарур бўладиган кўрсаткичлар бўйича жамлаш ва тизимлаш.
Фермер хўжаликларида хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун асос бўлиб, операцияларнинг ҳақиқатда амалга оширилганлигини қайд этадиган ва уларни амалга ошириш учун фармойиш берадиган бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ҳисобланади.
Ҳисобни соддалаштирилган шаклда ташкил этиш учун фермер хўжалиги хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар Режасини тузади, бу эса маблағлар ва улар манбаларининг ҳисобини асосий счётлар бўйича юритиш имкониятини яратади.
Фермер хўжаликлари хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар намунавий Счётлар режасига мувофиқ тузади. Хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар
Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шакли қуйидаги шакллар бўйича юритилиши мумкин:
а) бухгалтерия ҳисобининг оддий шакли;
б) бухгалтерия ҳисобининг комбинациялашган шакли.
Фермер хўжалиги ўзининг ишлаб чиқариш ва бошқарув талабларидан келиб чиққан ҳолда бухгалтерия ҳисоби шаклини мустақил танлайди.
Фермер хўжалиги томонидан ягона ер солиғини тўловчилар қуйидагилардир:

  • қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар;

  • қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари.

Бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради:

  • ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;

  • қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этадиган юридик шахслар.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган янги ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ягона ер солиғини тўловчилар бўлади.
Қуйидагилар ягона ер солиғини тўловчилар сифатида қаралмайди:

  • ўрмон ва овчилик хўжаликлари;

  • юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари.

Ягона ер солиғини тўлаш тартибини қўллаш учун солиқ тўловчи ҳар йили жорий солиқ даврининг 1 февралига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ўтган солиқ даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улуши кўрсатилган маълумотномани тақдим этади.
Қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкаси солиқ солиш объектидир.
Солиқ солинадиган ер участкаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган норматив қиймати солиқ солинадиган базадир.
Ягона ер солиғи суммаси солиқ солинадиган базага қараб:

  • ер участкаларининг норматив қиймати ва ягона ер солиғининг белгиланган ставкасидан;

  • ер участкаларининг майдонидан, ер участкаси жойлашган ер ва ер участкасининг сифат тавсифини (бонитет баллини) назарда тутадиган тузатиш коэффициенти эътиборга олинган ҳолда белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона ер солиғининг ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига жорий солиқ даврининг 1 майигача тақдим этилади.
Йил давомида берилган ер участкалари учун ягона ер солиғи ер участкаси берилганидан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган) тақдирда, ягона ер солиғини тўлаш ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган) ойдан бошлаб тўхтатилади (камайтирилади).
Ер участкасининг таркиби ва майдони йил давомида ўзгарган, шунингдек ягона ер солиғи бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқ вужудга келган (тугатилган) тақдирда, солиқ тўловчилар давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот йилининг 1 декабригача ягона ер солиғининг аниқлик киритилган ҳисоб-китобини тақдим этишлари шарт.
Ягона ер солиғи ҳисобланганда қуйидагича проводқа бе рилади:

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish