Ўтилган қўшиқларни такрорлаш
Битта ўқувчи синфдан ташқарига чиқиб кетади. Қолганлар
келишиб бирор қўшиқни танлайдилар. Сўнг ҳаммалари ўзларига
биттадан сўзни танлаб оладилар. Ҳамма тайёр бўлгандан сўнг
ташқаридаги ўқувчи таклиф қилинади. У киргач, ҳамма бараварига
ўзининг сўзини айта бошлайди. Бола ушбу қўшиқнинг номини топиши
керак. Ўқувчи қўшиқ номини топгандан сўнг қарсаклар билан
олқишланади. Ўйин тугагандан сўнг , болаларнинг таассуроти сўралади.
“Ижодий иш”- Талабаларнинг ижодий ва интеллектуал
қобилиятини ривожлантиришга қаратилган, мусиқий - эстетик дидлари,
бадиий эҳтиёжларини шакллантирадиган услуб. Бу услубда
талабаларнинг дарсдан бўш пайтларида мустақил идрок этган, ўрганган
мусиқа асарлари тингланиб, дарс жараёнида ўқитувчи томонидан
назарий кўрсатмалар берилади.
Юқорида келтирилган интерфаол усулларни ўқитувчи дарс
жараёнида қўлласа, мақсадга мувофиқ бўлади. Ва ўқувчиларнинг
эслаб қолиш қобилиятига ҳам ижобий таъсирини кўрсатади. Зеро,
ўқувчи маънавиятини шакллантириш, мустақил фикрлашга ўргатиш,
билим олишга қизиқишларини уйғотиш пировардида ўқувчи
фаоллигини ошириш – таълим технологияларнинг моҳиятини
белгилайди.
Халқимиз таълим - тарбияга оид жуда бой маънавий меросга эга
бўлиб, авлодларда ватанпаварлик, инсонпарварлик, самимийлик,
камтарлик, мехнатсеварлик, меҳру-мурувват кўрсатиш каби
умуминсоний сифатларни тарбиялаб келади.
Ҳозирги кунда мусиқа фани ва санъати воситасида ёшларда
маънавий тарбияни ривожлантириш муҳим вазифа бўлиб келмоқда.
Мусиқа маданияти фани ўқитувчиси таълим-тарбия
жараёнида илғор педагогик технологиялардан самарали фойдаланиб,
қуйидагиларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиши
мақсадга мувофиқдир:
Ўқувчиларда мусиқа фани ва санъатига қизиқиш уйғотиб,
мусиқий қобилиятларини ўстириш
Маънавий бойлигимиз - миллий мусиқа меросимизга чуқур
ҳурмат ва эҳтиром, она - Ватанга садоқат туйғуларини
тарбиялаш
Ўқувчиларда бадиий дид ва эҳтиёжни ривожлантириб, табиат
ва жамиятдаги гўзалликларни англаш ва ўз муносабатини
билдириш хусусиятларини ривожлантириш
Хуллас, мусиқа маданияти таълими самарадорлигини
оширишда инновацион ва замонавий педагогик технологиялардан
фойдаланишнинг аҳамияти катта бўлиб, ўқитувчидан юксак
педагогик маҳоратини талаб этади.
Замонавий педагогик технология эса ўзининг педагогика ва
бошқа фан ютуқлари билан боғлиқ хусусий назариясига эга бўлиб, у
биринчи галда ўқув-тарбиявий жараёнини илмий асосда қуришга
йўналтирилган, ўқитишнинг ахборотли воситаларидан ва дидактик
материалларидан, фаол методлардан кенг фойдаланишга асосланган
ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятига замин
яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |