Бухоро муҳандислик – тeхнологияси институти бино ва иншоотлар кафeдраси



Download 0,9 Mb.
bet15/15
Sana16.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#494103
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
5 – 6 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ. РАНГЛИ ПАРДОЗБОП БЕЗАКЛИ АШЁЛАРНИНГ ОЛИНИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ. 6 семестр

Ашёлар

Номи

Асосий ҳом ашёлар:

Кремнийли шиша, SiO2
55-80%

Кварц қуми, майдаланган қум, кварцит

Гилтупроқли шиша, Al2O3
2-25%

Техник алюмин оксиди, Алюмин гидрооксиди Al2O3×3Н2О, дала шпати, каолин,
гранит, вулқон кули.

Тупроқ-ишқорли
CaO, MgO 5-25%

Оҳактош, бўр, мармар, доломит, магнезит.

Ишқорли, Na2O, K2O 15% гача

Сода, поташ, ишқорий металлар сульфати.

Қўшимча ҳом ашёлар:

Шишага маҳсус хосса берувчи модификаторлар

Фосфор, титан, барий, қўрғошин оксидлари.

Оксидловчилар

Нитрат, марганец оксиди.

Қайта тикловчилар

Қалай оксиди, қипиқ, кўмир, кокс.

Тезлаштирувчилар

Фтор бирикмалари, барий оксиди,
аммоний тузлари.

Шиша ишлаб чиқариш учун ҳом ашёлар

Ранг берувчилар

Марганец, кобальт, хром, никель, мис,
темир бирикмалари

Хиралаштирувчилар

Фтор, фосфор, қўрғошин, цирконий
бирикмалари.

Ялтиратувчилар

Селитра, натрий сульфати, ош тузи, фтор
тузи.

Кристализаторлар

Металлар (олтин, кумуш, платина, мис) оксидлар (хром, фосфор, цирконий, титан, қўрғошин), фторидлар (Na3AlҒ6, Na2SiҒ6),
темир, марганец, мис сульфидлари.

Эритиладиган ҳом ашёнинг келиб чиқиши ва таркибидаги минералларнинг хилларига кўра шиша эритма (асосан, кварц қуми ва бошқа чўкинди тоҳ жинслари); тошли (магматик ва чўкинди тоғ жинслари) ва тошқолли эритма (саноат тошқоли ва ашё хоссаларини яхшилайдиган қўшилмалар) гуруҳларига бўлинади.
Республикамизда минерал эритмалар асосида олинадиган қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш учун зарурий тоғ жинслари, саноат чиқинди захиралари жуда кўп. Табиий минерал захиралари — кварц қуми, оҳактош, доломит, тошкўмир, базальт, диобаз сингари ҳом ашёлардан етарли даражада ўта мустаҳкам чидамли ҳар хил қурилиш ашёлари олиш мумкин.
Шиша — аморф, яъни бир жинсли модда. Унинг сиқилиш ёки эгилишидаги мустаҳкамлиги структурасига боғлиқ эмас. Шунинг учун ва умуман, бир жинсли бўлганлиги сабабли шишанинг мустаҳкамлиги ҳамма ерда бир хил бўлади.
Шиша ҳамма вақт ҳам бир хил кимёвий таркибга эга эмас. У шартли равишда қуйидаги оксидлардан ташкил топган (оғирлигига кўра, %): SiO2 — 64...73.4; Na2O3 — 10...15,5; K2O — 0...0,4; SO3 — 0...0,5; В2O3 — 0...0,5.
Ҳом ашёнинг эриш жараёнида унинг таркибидаги ҳар бир оксиднинг ўзига хос таъсири бор. Масалан, натрий оксиди ва бўр оксиди эриш жараёнини тезлаштиради, эриш ҳароратини пасайтиради, аммо шишанинг кимёвий чидамлилигини камайтиради. Калий оксиди шишанинг ялтироқлигини оширади ва нурни кўпўтказадиган, кальций оксиди эса кимёвий чидамлилигини оширади. Алюминий оксиди шишанинг мустаҳкамлигини, юқори ҳароратга ва кимёвий чидамлилигини оширади. Оптик ёки хрустал шиша олишда шишадан ўтаётган нурнинг синиш бурчагини ошириш мақсадида унинг таркибига қалай қўшилади. Шиша ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ҳом ашёлар асосий ва қўшимча хилларга бўлинади.
Асосий минерал ҳом ашёлардан ташкил топган шиша таркибида кварц қуми, сода, доломит, оҳактош, поташ, натрий сульфат мавжуд. Буларга қисман, саноат маҳсулотлари ҳам киради. Замонавий технологияларга кўра, бир озгина домна тошқоли, таркибида кварц бўлган ашёлар, кальций тетраборат, шиша синиқлари ва ҳоказолар ҳам асосий ҳом ашё сифатида ишлатилади.
Шишанинг қўнғир ёки хира бўлиши учун асосий ҳом ашёга — плавик шпат, криолит, иккиламчи суперфосфатлар қўшилади. Рангли шишаларни олишда кўк ранг берувчи хром, ҳаво рангликобальт, бинафша рангли марганец, жигаррангли темир оксиди ва ҳ.к. ишлатилади.
Қурилиш шишасини ишлаб чиқаришда асосий ҳом ашё сифатида таркибида темир оксилари кам бўлган кварц қуми, сода ёки натрий сульфат, поташ, оҳактош ёки бўр ишлатилади. Эритиш олдидан ҳом ашёга 15—20% шиша кукуни қўшилади.
Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish