Безакбоп ойна турлари.
Нақш-асосли ойналар ойна юзасига трафарет ёрдамида расм тушириш йўли билан ҳам олинади . Агар асосли ойна юзасига елим билан ҳарорат таъсирида ишлов берилса, елимни ойна юзасидан олиб ташлагандан кейин музлаган ойнадаги каби нақш ҳосил бўлади.
Рангли ойналарнинг бир қатламли бўялган ва икки қатламли 0,1 мм қалинликдаги рангли парда қўйилган турлари мавжуд.
Бундай ойналар асосан 10 турдаги – қизил, кўк, тўк кўк, яшил, оқ, ҳаво ранг, кул ранг, сут ранг, сариқ, лимон рангларида тайёрланади. Ойна қалинлиги 3-4,5 мм. Улар асосан безаш ишларида, витражлар тайёрлашда ишлатилади.
Шиша кристалли ашёлар орасида шиша кремнезит, ситалл, тошқол ситалл ажралиб туради.
Шиша кремнезит оловбардош қолипларда шиша бўлаклари, кремнезем ва қўшилмалар аралашмасидан олинади. Шиша кремнезит плиталар квадрат ва тўғри тўртбурчак шаклларда, қалинлиги 15 ва 20мм бўлади. Ашёнинг силлиқланган юзасига, турли рангларда ва ноёб расмлар туширилади. Ички юзаси ғадир-будирлиги билан ажралиб туради. Шиша кремнезит ташқи ва ички деворларни, устунларни, полларни қоплаш учун ишлатилади. Ундан пардозлаш ишларида, бадиий композициялар тайёрлашда, мустақил бадиий асарлар яратишда ва бадиий безак қисмлари тайёрланади.
Шиша кремнезит плиталари рангсиз ёки рангли шиша бўлакларини эритиб тайёрланади.
Девор ва полларни қоплашда ишлатиладиган плиткаларнинг ўлчамлари 150х300 ва 300х300мм.
Ойнанинг эстетик хоссалари ўлчов асбоблари (микрометр, линейка, бурчак) ва кўз билан кўриш йўли билан эталон намуналарга маълум масофадан таққослаб баҳоланади.
Смальтали мозаика. Шиша мозаикалар 2 турга бўлинади: 1-мозаика ишларида тасвирга қараб ишлатиладиган турли рангдаги ялтирамайдиган қуйма бўлакли ёки зичланган шишали смальта; 2-механизацияланган узлуксиз прокат услубида ишлаб чиқариладиган турли рангдаги ярим тўсилган шиша бўлакли тўшама мозаика.
Бинонинг ички ва ташқи юзаларини мозаика билан пардозлашда кўпинча смальта ишлатилади. Смальтадан мозаикали тасвирлар, мавзули ёки нақшли панно тайёрланади. Шиша тўшамали мозаика девор панелларини қоплашда, девор ва устунларни ички юза қисмларини пардозлашда ишлатилади.
Смальта олишда плиталар столга ўрнатилган қолипга рангли ялтирамайдиган шиша масса 800оС ҳароратда қуйилади ва зичлаб олинади. Шиша массани рангли қилиш учун турли темир оксидлари аралашмага қўшилади.Смальта плитани турли шаклдаги кичкина бўлакларга маҳсус асбобларда синдириб ёки темир дискларда кесиб олинади. Темир оксидлиялтироқ шиша смальтани юпқа олтин ёки кумуш қатлам билан қоплаш йўли билан тайёрланади.
Шишали тўшама мозаикалар рангли шиша массани валикда прокат ғўлалар билан керакли қалинликгача ишланади ва усулда тайёрланади. Тарам-тарам чизиқли квадрат плита ўлчамига мос шиша тасма олинади. Прокатдан чиққан кейин куйдирилгандан квадратшиша плиткалар маҳсус ускунага крафт-қоғоз билан қопланган тўшама мозаика тайёрлаш учун жойлаштирилади.
Смальтанинг шакли ва ўлчами: квадрат ва тўғри тўртбурчак шаклда, олтинранг – 100х100х10мм, кумушранг – 120х60х10мм, рангли – 20х20х10мм, бўғиқ – 15х15х10мм ўлчамларда бўлади.
Смальта ихтиёрий ўлчамда ва нотўғри шаклда ҳам бўлиши мумкин. Тўшама мозаика квадрат шаклда, 20х20 ёки 25х25мм қалинлиги 5-6мм ўлчамда чиқарилади. Руҳсат этилган ўлчамлари фарқи ±0,5мм.
Плиткалар тўғри геометрик шаклга (квадрат ёки тўғри тўртбурчак) эга бўлиши шарт, ён қирралари асос билан тўғри бурчак ҳосил қилиши керак. Плиткалар эталон бўйича 1000 тагача ранг ва туси ишлаб чиқарилади. Плиткалар юзасидаги фактура силлиқ-кўзгули, ялтироқ, асосли ва тарам-тарам чизиқли бўлиши мумкин.
Ранг-баранг ва манзарали тўшама мозаика100х600см ўлчамли қоғозга мустаҳкам елимланган бўлиши керак. Бунинг учун 100 дан 120г/см2 оғирликдаги крафт қоғози ва мозаика плиткалари енгил ювилувчан елим билан ёпиштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |