БУХОРО МУҲАНДИСЛИК – ТEХНОЛОГИЯСИ
ИНСТИТУТИ
БИНО ВА ИНШООТЛАР КАФEДРАСИ
Пардозбоп қурилиш материаллар фанидан
5 – 6 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ. РАНГЛИ ПАРДОЗБОП БЕЗАКЛИ АШЁЛАРНИНГ ОЛИНИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
Шиша буюмлари ва хиллари
Ойна тахта эритмани узлуксиз тортиш ва прокатка қилиш усуллари билан олинади. Ишлаб чиқаришда асосан узлуксиз тортиш усули қўлланади. Қалинлиги 2-6 мм гача бўлган дераза тахта ойналарнинг сирти заводда маҳсус текисловчи ускуналарда пардозланади. Нур ўтказувчанлиги 84- 89%. Бу хил ойна тахталар бино ҳамда вагон дераза кўзларини солишда, кўргазмалар ва шу кабиларни ясашда ишлатилади.
Техник мақсадлар учун қалинлиги 20 мм дан ортиқ ойна тахталар ҳам ишлатилади. Деразабоп ойна тахта эни 250 дан 1600 мм гача, узунлиги 250 дан 2200 мм гача ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Ойна тахтанинг маркалари ва ишлатилиши келтирилган.
Маркаси
|
Қалинлиги, мм
|
Номи
|
Ишлатилиш соҳаси
|
М1
|
2,6
|
Сифатли кўзгу
|
Сифатли кўзгу ва автомобиль ойналари сифатида
ишлатилади.
|
М1
|
2,6
|
Кўзгу
|
Сифатли кўзгу ва автомобиль ойналари сифатида
ишлатилади.
|
М2
|
2,6
|
Сифатли кўзгу
|
Турли кўзгулар ва автомобиллар учун ҳавфсиз
ойналар тайёрлашда ишлатилади.
|
Ойна тахталарнинг маркалари
М3
|
2,6
|
Техник силлиқланган
|
Пардозбоп кўзгулар ва автомобиллар учун ҳавфсиз ойналар тайёрлашда
ишлатилади.
|
М4
|
2,6
|
Деразабоп силлиқланган
|
Бино конструкцияларини
юқори сифатли ойналар билан қоплашда ишлатилади.
|
М5
|
2,6
|
Деразабоп
силлиқланмаган
|
Биноларини ойналар билан
қоплашда, қишлоқ хўжалиги машиналари ойналари
сифатида ишлатилади.
|
М6
|
2,6
|
Деразабоп
силлиқланмаган
|
Биноларини ойналар билан
қоплашда ишлатилади.
|
М7
|
6,5.12
|
Витринабоп силлиқланган
|
Витрина ва витражларни
юқори сифатли ойналар билан қоплашда ишлатилади.
|
М8
|
6,5.12
|
Витринабоп силлиқланмаган
|
Витрина, витраж ва фонар ойналари сифатида
ишлатилади.
|
Витрина ойнаси икки хил маркада ишлаб чиқарилади: силлиқланган маркаси М7 ва силлиқланмаган М8. Қалинлиги 6,5-12 мм, юзаси 3000х6000 мм2 ўлчамларга эга. Жамоат бинолари, кўргазма витриналари ва деразаларини қуришда ишлатилади. Нур ўтказувчанлиги 75- 83% га тенг.
Пардозбоп рангли ва рангсиз симли ойна тахта саноат корхоналари, завод ва зарб билан иш юритувчи цех деразалари учун ишлатилади. Шунингдек, бино ва иншоотларнинг ички хоналарида тўсиқ сифатида ҳам ишлатилади. Бундай ойна тахталарни икки ёки бир томони текис ёки безакли штампланган бўлади
Нақшли ойналар. Шиша ва бошқа минерал эритмаларни 2 асосий гуруҳга ажратиш мумкин. Ялтироқ ва ялтироқ бўлмаган (маҳсус – иссиқлик ва товушни муҳофазаловчи, кислотага чидамли).
Нақшли ғадир-будир асосли расмли ойна ўзининг оригинал эстетик хоссалари билан ажралиб туради.
Нақшли ойна рангсиз, рангли ва сим тўрли хилларга бўлинади. Нақшли ойна ўзининг силлиқ юзаси орқали ёруғликни яхши тарқатади. Бундай ойналар турли тўсиқлар ва эшикларга ойна солишда ҳам ишлатилади.
Ғадир-будир асосли ойна 3-6 мм ли ойна тахталарга кимёвий ишлов бериш йўли билан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |