Минерал пахта- габбро, базальт, диабаз, сиенит, гнейс, слюда ва шу каби тоғ жинслари асосида тайёрланади. Ишлаб чиқариш усулига кўра 600°С ҳароратда ва 1000°С ҳароратда олинган турларга бўлинади. Минерал эритмалар асосида минерал тола ва улар асосидаги иссиқликдан изоляцияловчи буюмлар тайёрланади. Бундай буюмларнинг ғоваклиги 95% гача бўлади. Толанинг узунлиги 2-30см, диаметри 2-15мкм бўлади. Иссиқлик ўтказувчанлиги 25°С ҳароратда 0,045 Вт/(м.К) дан ошмаслиги керак. Минерал тола асосидаги баъзи буюмларнинг физик-механик хоссалари келтирилган.
Қурили ш ашёлари
|
Зичлиги буйича
маркалари
|
Мустаҳкамлик,
МПа
| |
0,002МПа
таъсирида сиқилиши,
%
|
Иссиқлик ўтказувчанлиги, Вт/(м.°С)
| | |
чўзи лиш
|
сиқил иш
| | |
Синтетик боғловчи моддалар асосида
| | | | | |
Юмшоқ плиталар
|
50
|
0,008
|
-
|
-
|
0,047
| |
75
|
0,008
|
-
|
-
|
0,047
|
Ярим
қаттиқ
|
100
|
-
|
-
|
20
|
0,049
| |
125
|
-
|
-
|
15
|
0,049
|
Юмшоқ
плиталар
|
150
|
-
|
-
|
6
|
0,051
|
Цилидр
|
150
|
0,010
|
-
|
-
|
0,051
| |
200
|
0,015
|
-
|
-
|
0,054
| |
250
|
0,020
|
-
|
-
|
0,056
|
Ярим цилиндр
|
100
|
0,010
|
-
|
-
|
0,047
| |
150
|
0,015
|
-
|
-
|
0,051
| |
200
|
0,020
|
-
|
-
|
0,054
|
Минерал толадан тайёрланган иссиқликни кам ўтказадиган баъзи қурилиш ашёларининг хоссалари
Битум боғловчи модда асосида
| | | | | |
Ярим қаттиқ плиталар
|
150
|
-
|
-
|
27
|
0,052
| |
200
|
-
|
-
|
24
|
0,056
| |
250
|
-
|
-
|
17
|
0,064
| |
300
|
-
|
-
|
12
|
0,070
|
Ярим цилиндр ва сегмент плиталар
|
200
|
-
|
0,10
|
6
|
0,058
| |
250
|
-
|
0,11
|
6
|
0,064
| |
300
|
-
|
0,12
|
6
|
0,070
| |
350
|
-
|
0,13
|
6
|
0,076
|
Шиша тола – борсиликат шишасини юқори ҳароратда эритиб, диаметри жуда кичик (0,00002 дан 0,03 мм гача) тешикдан босим остида чиқаётган толаларни ғалтакларга ўраб олинади. Шиша толасини узлуксиз равишда олиш технологиялари - марказдан қочма ва пуфлаш усуллари схемалари 9.14-расмда кўрсатилган. Шиша толасининг қалинлигига кўра: ультра юпқа (1мкм дан кичик); супер юпқа (1-2мкм); юпқа(3-10мкм); қалинлаштирилган(11-20мкм); дағал (20мкм дан катта) турларга бўлинади. Шиша толасининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги жуда катта (Rчўз – 200…400 кг/мм2 ёки 2000…4000 МПа). Толанинг диаметри кичрайиши билан унинг мустаҳкамлиги ҳам камаяди. Шиша толали буюмнинг зичлиги ҳамда иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти жуда кичик бўлади. Диаметри 0,04 мм гача бўлган шиша толасининг зичлиги 50 кг/м3 га тенг.
Шиша толасини (а) марказдан қочирма ва (б) пуфлаш усулларида тайёрлаш схемалари.
1-ванна; 2-шиша бўтқа; 3-горелка; 4-сиқилган ҳаво; 5-центрофуга; 6-шиша тола.
Шиша толасидан тайёрланган плита, скарлуп, намат ва шу кабилар қаватлараро плиталар, пардеворлар, том ва ёпма плиталар қурилишда иссиқликни сақловчи сифатида кенг ишлатилади. Чигал ва жуда калта шиша толаларидан зичлаб олинган шиша наматни битум ёки смолаларга шимдириб олинган маҳсулот қурилиш конструкцияларининг ер ости қисмини чиришдан сақлашда ишлатилади.
Шиша пахталари билан ҳарорати 5000 С гача, диаметри 250мм гача бўлган темир қувурни изоляциялаш.
Панжарасимон шиша толалари билан ишланган изоляция қатлами сиқилишга яхши ишлайди. Бикр плиткалар ховуз деворларини, қувур шамоллатиш каналларни ҳамда саъноат ускуналарини иссиқлик ўтказувчанлигини камайтиришда мухофазаловчи қатлам сифатида ишлатилади.
Сигран. Гранит, мармар тасвирини берувчи шиша - кристалл ашёни сигран деб аталади. Майда кристалл заррачали табиий кварцит (авантюрин), хром оксиди қўшилган темир тошқоли ва шишабоп минерал ҳом ашё аралашмаларидан ташкил топган таркибни эритиб сиграннинг бошқа хиллари олинади. Бундай шиша бўтқаси сопол тахтачалар олишда глазур сифатида ишлатилади. Сигран, бино ва иншоотларнинг ички ва қуёш нури тушадиган ташқи деворларни қоплашда, ҳамда пардозбоп шиша ашёлар сифатида ишлатилади.
Қуйма тош - табиий тоғ жинслари ва ҳар хил қўшилмаларни юқори ҳароратда эритиб турли шаклдаги қолипларга қўйиб олинган рангли тош ашёдир. Ишлатиладиган тоғ жинсларининг келиб чиқиши ва хилига қараб қуйма тош пироксенли, мелитли, муллитли, корундли ва бошқа турларга бўлинади.
Қуйма тош ишлаб чиқаришда асосан, пироксенли конгломератлар ишлатилади. Пироксенли тоғ жинслари гуруҳига кирувчи базальт-диобаз каби тошларни юқори ҳароратда эритганда қора, кўкимтир, оч сариқ ва оқ рангли қуйма тошлар ҳосил бўлади. Мелитли тоғ жинсларини эритганда эса кул ранг, муллитли - тўқ кул ранг, корундли жинсларни эритиб қолиплаганда оч кул рангдан тўқ оч сариқ ранггача бўлган қуйма тош ашёларини олиш мумкин. Ишлатилишига кўра қуйма тошлар пардозбоп, полбоп ва ўтга бардошли хилларга бўлинади.
Қуйма тошлар ўзларининг физик ва механик хоссалари ва ялтироқлиги билан бошқаларидан юқори туради. Уларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 500 МПа гача боради, қаттиқлиги 7 (пироксен тоғ жинслари) дан 9 (корунд) гача ўзгаради, зичлиги 0,2% дан кам, сув шимувчанлиги 0,1%, чидамлилик коэффициенти 0,9-1,0 га тенг. Пироксен гуруҳига тегишли қуйма тошни 500- 7000С гача, муллит ва корунд қуйма тошларини 15000С гача қиздирганда улар эримайди ёки зўриқиши ҳисобига бузилмайди.
Ишқаланишга бўлган мустахкамлиги 0,4-0,5 г/см2 дан ошмайди. Ялтироққўйма тош олиш керак бўлса, ҳом ашё сифатида таркибида темир оксиди кам бўлган ёки маҳсус оқартирувчи кўшилма (руҳ оксиди) лар аралаштирилган кварц қуми, доломит, бўр ёки мармар ишлатилади. Оққўйма тошлар меъморий безак буюмлари сифатида ва ҳайкалтарошликда ишлатилади.
Ситаллар
Шиша ёки тошқол эритмасининг қисман ёки обдон кристалланиши натижасида ситаллар ҳосил бўлади. Ситаллар юқори мустаҳкам (5000 кг/см2 ёки 500 МПа гача) ва зарарли муҳитга чидамли, ҳамда буюмларни электр токидан муҳофазалашда катта аҳамиятга эга бўлган ашёлардир. Ташқи кўринишига кўра ситаллар қўнғир, жигар ранг, кул ранг, рангсиз ва ялтироқ бўлади. Ситаллар олиш технологияси шишани олиш технологиясига ўхшашдир. Аммо бунда шиша эритмасига унинг тез кристалланиши учун 4-5% миқдорида катализаторлар қўшилади.
Ситаллар шиша сингари мўрт, эгилишдаги мустаҳкамлиги кичик ва қиздиришга чидамли. Физик-механик хоссаларига кўра ситаллар пўлатни эслатади. Унинг қаттиқлиги тобланган пўлат қаттиқлигидан кам эмас. Ҳарорат 1000С бўлганда ҳам ситаллда бузилиш аломатлари бўлмайди. Ситаллнинг айрим турларини пўлат билан пайвандласа бўлади. Кучли кимёвий зарарли муҳитга чидамли.
Кўрсаткич
|
Ситалл
|
Тош қол
ситалл
|
Ойна
|
Гранит
|
Пўлат
|
Ўртача
зичлик, кг/м3
|
2600
-2900
|
2600
-2800
|
2500
-2600
|
2600
-2800
|
7800
|
Сиқилишга мустаҳкамлик,
МПа
|
800-1000
|
500-650
|
600-700
|
100-250
|
420-550
|
Эгилишга мустаҳкамлик,
МПа
|
100-225
|
90-130
|
60-70
|
15
|
400-1600
|
Эластиклик
модули, Е.103
|
12-135
|
90-100
|
60-70
|
8-25
|
210-220
|
Сув
шимувчанлик, %
|
0
|
0
|
0
|
0,1-
0,5
|
0
|
Кислотага
чидамлилик, %
|
97,8-98,9
|
98,8-99,8
|
55-58
|
95-95,5
|
-
|
Ишқорга
чидамлилик, %
|
-
|
94,7-90
|
98,9
|
-
|
-
|
Ишқаланиш га чидамлилик,
г/см2
|
-
|
0,01
|
0,5-0,6
|
-
|
-
|
Do'stlaringiz bilan baham: |