Шиша бўтқасини қолиплаш беш хил усулда олиб борилади: сўриш, қуйиш, чиғирлаш (прокат), зичлаш ва пуфлаш. Ойна тахталарини қолиплашда шиша эритмаси устида сузиб юрадиган қайиқсимон ускуна шиша бўтқасини лента сингари тик ёки горизонтал ҳолатда сўради, кейин чиғирланади (прокатка). Бу усул хозирги шиша ишлаб чиқариш технологиялари орасида энг самарали, иш унуми юқори бўлиб қалинлиги 2-6 мм ли ойна тахталар олишда қўлланилади. Замонавий услуга кўра шиша эритма суюқ қалайнинг текис юзасига қуйилади ва керакли қалинликда шиша лист лари кесиб пардозланади. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, бунда шиша бўтқасини қолиплаш жараёни суюқ қалай эритмаси устида олиб борилади. Қалай эритмаси юзасида қолипланган шиша тахтанинг сирти текис бўлади, уни қайтадан силлиқлаш керак бўлмайди.
Оддий шишаларга қараганда 4-8 баробар юқори мустаҳкам шиша буюмни олиш керак бўлса, шиша бўтқаси юқори ҳароратда қиздирилиб ва жадал суръатда совитилади. Охирги технологик жараёнда шиша силлиқланади ва пардозланади.Шиша қолиплангандан кейин, уни совитиш жараёнида ички тузилиш кескин ўзгаради. Шиша совигунга қадар ундаги кристалл ҳолатидаги майда заррачалар бутунлай тартибсиз жойлашган бўлади. Кейин, совитиш жараёнида кристалл заррачалар бир тартибда ўрнашадилар.
Қайиқсимон сўриш ускунасида шиша ишлаб чиқариш.
1-шишани керакли ўлчамларда кесиш; 2-шиша бўлакларини кесиш; 3-шишани керакли қалинликкача ўқлоқлар билан эзиш; 4-шиша массасини сўрувчи ускуна; 5- совитиш; 6-шишани эзиш; 7-шиша массаси.
Шиша массани суюқ қалай эритмасида қолиплаш.
1-шиша массани сўриш; 2- шиберь; 3- шиша масса; 4-наво; 5- бассейн; 6-қалай; 7-совитиш; 8- ўқлоқ; 9-тўсин; 10-қиздириш.
Қурилишда ишлатиладиган шиша ва шиша буюмларнинг турлари ва хоссалари
Шиша буюмларини қурилишда кенг кўламда ишлатилиши:
- дераза учун, қалинлиги 2-6 мм, ёруғлик ўтказиши 84-90% га тенг.
- витрина учун шиша тахтанинг калинлиги 5-15 мм, ўлчами 3,5х4,5м.га тенг бўлиши керак.
- кўча чироқлари ва саноат бинолари учун ҳар турли рангдаги хром ва никел билан қопланган ҳамда темир сим панжарали шиша, нурни кам ўтказадиган (20-25 %) ғадир-будир, нотекис шиша тахта (лист) лар ойна-ромлари қоплашда ишлатилади.
- тез қиздириб ва аста-секин совитиш билан чиниқтирилган шиша –саноат деразалари зарб ва титратиш таъсирида бўладиган бино қисмлари ва автомобил саноатида ишлатилади.
- ичи бўш шиша блоклари- бино ва хоналар орасидаги ўтиш жойларини зинапоя ҳамда йўлакларни, ёруғлик ўтказадиган парда девор сифатида ишлатилади.
- профилланган ичи бўш узунлиги 2,5-3,0м га тенг нур ўтказадиган шиша- тўсиқ ёки парда девор учун ишлатилади.
- шиша қувур, идишлар ва найчалар- асосан кимё саноатида қўлланилади.
- шиша толалари, пишиқ ингичка толали (5-6 мкм) ашё. У иссиқ ва товушни кам ўтказадиган ашёлар олишда қўлланилади, ичи бўш юмалоқ донали ҳар хил рангли шиша енгил сувоқбоп қоришма олишда тўлдирғич сифатида, шунингдек, шиша пластик буюмлар олишда ишлатилади.
- кремнезит –шиша плиткалари юзаси силлиқланган тоғ жинсларига ўхшаш рангли, ялтироқмас шиша эритмасини ўзаро кристалланишдан ҳосил бўлган рангли шиша доналаридан эритиб олинган шиша плиткалар жамоа биноларини, фойе ва вестибюлларни пардозлашда ишлатилади.
- шиша синиқларини кесиб, юзаси сирланган плиткалар ўлчами 150х150мм ва 10х75мм га тенг бўлган хиллари санитар-гигиеник талаблари юқори бўлган биноларда қўлланилади. Шиша чиқиндиларидан кесилган парчалар зарарли муҳитдаги буюмларни қоплашда ҳам ишлатилади.
- дераза, эшикбоп қатламли шиша пакетлар-2 ёки 3 та шиша ойналар ораси 15-20 мм ҳавоси сўрилган герметик шиша қатламли дераза ром кўплаб ишлатилмоқда.. Улар музламайди, деярли терламайди, ойналаш жараёнини арзонлаштиради ва ёғоч ашёларни ишлатилишини 1,5-2 баравар камайтиради.
- сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги 700-1000 МПа, эгилишдаги мустаҳкамлиги эса 35-85 МПа га тенг чиниққан шишанинг механик хоссалари оддий шишага нисбатан 3-4 баравар катта.
- шиша мўрт ашёдир. МООС ўлчами бўйича оддий силикат шишаларнинг қаттиқ кўрсаткичи 5.7, кварцли шишаники юқори.
- технологик хоссаларига кўра- шишага механик усулда ишлов бериш осон. Шишани пластик қуюқ ҳолатида (900-1100оС ҳароратда) ҳаво босими билан шишириш, чўзиш, босим билан қолиплаш мумкин.
Темир рудасини эритганда суюқ темир қозоннинг остига чўкади, қолган жинслар эритманинг устида қалқиб туради ва у тошқол деб аталади. Тошқолни эриган ҳолатда қолипларга қуйиб аста- секин совитилса, жуда арзон, ҳар томонлама пишиқ ва сифатли қуйма тошқол тоши ҳосил бўлади. Қуйма тошқол тоши қуйма тош сингари юқори мустаҳкам, деярли барча зарарли муҳитда бузилмайдиган хоссаларга эга. Тошқол эритмасини ҳаво пуфакчалари билан кўпиртириб енгил, серғовак иссиқликни сақловчи ашёлар хам олиш мумкин.
Эриган суюқ темир руда тошқол(шлак)ига уни қотиши жараёнида ички тузилишини мослаштирувчи ва критализацияни тезлаштирувчи қўшилмалар қўшилган бўлади;
Do'stlaringiz bilan baham: |