Балиқлар сон динамикасини математик моделлаштириш. Ихтиологияда математик моделлаштиришнинг биологик асосини Г. В. Никольский (1963) ишлаб чиқди. Бу усул балиқ сон динамикасини популяция таркибини ўрганиш учун зарур. Балиқ популяциясининг ҳаёти, таркибини ўрганиш учун зарур. Балиқ популяциясининг бу доимий равишда авлодларнинг алмашиниб туриши ёш балиқларнинг қўшилиб туриши уларнинг ўсиши, ривожланиши ва авлод бериши ва умрини яшаб бўлганларнинг ўлимидан иборат. Бу жараён муҳит билан чамбарчас боғлиқ. Яшаш муҳити ўзгариши билан мосланиш ҳам ўзгаради, популяция таркиби ҳам ўзгаради. Бундай факторларга сув сатҳи, сувдаги эриган кислород, сув ҳарорати, сув минерализациясининг ўсиши, озиқ модданинг камайиши ва бошқалар. Бу факторлар популяциядаги тур ва зотлар сонига таъсир қилади ва тўлиқ йўқолиб кетишига сабаб ҳам бўлиши мумкин.
Популяция динамикасини ўрганишда В. В. Меншуткин кибернитика усулни қўллаган. Бу эса кибернетик усулни биринчи бўлиб ихтиологияда қўлланишидир. Электрон ҳисоблаш машинасининг пайдо бўлиши моделлаштиришни методик базасини ёритди. Моделлаштиришда зоғора популяциясини бирон бир кўлникини олиш мумкин (қора қирқ оғитма) тўққиз ёшдаги группаларнинг популяциясидаги сонлар олинган. 0 +, - 8. бу ерда “каниболизм – натижаси қариликдан ўлиш, озуқа етишмаслиги” каби омиллар асос қилиб олинади. Ёшга қараб серпуштликнинг ўзгариши ҳам диққат марказга бўлган ҳамда ташқи муҳит омилларининг икра ўлимига таъсири ҳисобга олинган.
Тадқиқот ишлари икки вариантда олиб борилган.
Овнинг бирон бир тури бўлмаган.
Балиқчилик популяциясига турли хил таъсирларнинг интенсивлиги.
Биринчи сабаб ташқи муҳит ўзгармаслиги (озуқа билан таъминланганлик ва популяция таркибидаги ички алоқадорлик).
Зоғора популяциясидаги овланмайдиган қисмининг циклик ўзгаришининг характеристикаси қуйидагича:
1. Популяциядаги минимал сони ҳолати, асосан вояга етмаган зотлардан иборат бўлиб, лекин сеголеткалар (бир ёшар) нисбатан катта эмас (1 - фаза).
2. Кейинги йилларда ота - она (популяциясининг) ошганлиги билан кичик ёшдаги балиқлар сони катталашади. Бир вақтнинг ўзида сонда анча ўзгаришлар бўлиши мумкин, айниқса 2 + ва 3 + бу даврдаги ўзгариш. (2 – 3 фаза).
3. Бу ўзгариш популяциялдаги максимал сон ҳолатига хос бўлиб, бу 4 + ва 5 + даврига ёшига тўғри келади (4 – 5 фаза).
4. Кам сонли группалар вояга етиши билан сеголеткаларни сони камаяди (6 – 7 фаза).
5. Зотларнинг қариши антижасида ўсишидан сўнг биринчи фазага хос хусусият пайдо бўлади.
Зоғора популяциясининг структура ва соннинг даврий равишда ўзгариб туриши 6 – 8 йилни ташкил қилади. Балиқ овининг популяция сонига таъсирини тадқиқот қилганда бошланғич ҳолати ва унинг оқибати кўрсатгичи сифатида унинг узоқ муддатли табиий ривожланиши асос қилиб олинган. (100 йил муддат демак ҳар йили балиқ ови ҳисобга олиниши керак).
Балиқчиликда грацияли интенсивлик қабул қилинган 0,1 дан то 0,9 гача. Овлаш интенсивлиги учун овланган зотлар сони популяциянинг овланадиган қисмига нисбатан олинади. Қолган 7 хил турлар ячейкалари (кўзлари) орқали турли хил ёшдаги зотлар танлаб олинади. Турли хил ёшдаги балиқларни овлаш интенсивлигининг таъсири ўрганилади. Турлар 29, 45, 55, 65, 70, 80, 90, 120, 140 мм ва ҳоказо. Ҳар бир тўрга тушган зотлар алоҳида ҳисобланади ва фоизи чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |