Бухоро давлат университети


Тур гуллаб яшнашининг асосий биологик белгилари



Download 5,42 Mb.
bet46/68
Sana14.06.2022
Hajmi5,42 Mb.
#671277
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   68
Bog'liq
ИХТИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ

Тур гуллаб яшнашининг асосий биологик белгилари.



Турларнинг ёмонлашувига хос белгилар.

1

Овдаги ўртача сон ва оғирликнинг юқори кўрсатгичи.

1

Ўртача оғирлик камаяди.

2

Ўсиш суръати ўртача, лекин аста – секинлик билан пасайиши.

2

Ўсиш суръати сакинлашади.

3

Юқори даражали семизлик. Нагул (яйлов даврида яхши экстерер).

3

Семизлик коэффициенти ёмонлашади. Экстерер кўрсатгич пасаяди.

4

Конкурентлар устидан доминантлик.

4

Конкурентлар устунлигига эга бўлади. Доминантлар сусаяди.

5

Урғочи зотлар эркак зотлар билан тенглиги ёки кам бўлмаслиги.

5

Эркак зотлар кўпаяди ва устунлик қилади.

6

Юқори даражали овдаги соннинг кўплиги йиллар бўйича ов кўрсатгичи камаймайди.

6

Овлаш сони қисқарада ва ўзгариб туради.

7

Асосий балиқ турларининг баъзи бирида популяцияда парокандалик кузатилади.

7

Локал тўрларда овланадиган турлар камайиб аста – секин йўқолади.

Балиқ захирасини аниқлашнинг асосий усули бу кўп йиллик овнинг статистик кўрсатгичи бўлиб ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир хўжалик ўзига тегишли бўлган сувликнинг балиқ маҳсулдорлигини ҳар йили аниқ алдатмасдан ов натижаси статистик равишда таҳлил қилиниши шарт, қайси тур камайса ёки қайси тур сони жиҳатдан кўпайса шу тўғрида маълумотга эга бўлиши керак. Ҳозирги кунда айниқса балиқ захираси билан боғлиқ масала ҳамда овлаш миқдорини белгилаш масаласи бош масала бўлиб у ёки бу сув ҳавзасининг балиқчилик хўжалигининг асосий характерини белгилайди.


Г. В. Никольский (1950) балиқ тўдасининг сон динамикаси муаммолари тўғрисида тадқиқотлар олиб бориб балиқ овлашда бош омил бу ҳар бир сув ҳавзасидаги кўп сонли бўлган балиқ турини ўсиш суръати, вояга етиш ёши тўғрисида маълумотга эга бўлишдир.
Карпсимонлар учун белгиланган контингент (норма) қуйидаги кўрсатгичларга асосланган бўлиши керак.
1) Ўсиш суръати максимал сондаги турларга тегишли бўлиб йилдан – йилга маълум даражада ўзгариши.
2) Кўпчилик турларда вояга етиш муддати анча вақтли бўлиши биринчи йил вояга етганлар кўп сонли бўлиши.
3) Озуқа базаси (бу кўрсатгич озиқланишнинг бошланишида ҳисобга олинади ва олдинги йил кўрсатгичи билан тенг бўлиши керак).
4) Балиқ ови йилдан – йилга нисбий ошиб, стабиллашган (камаймаган) ов анжомлари сонининг оширмасдан, ҳар йилги ов анжомлари сони бир хиллиги.
Ҳеч вақтда ов анжоми сонини ошириш орқали балиқ сони ва маҳсулдорлигини оширишга уринмаса керак. Бу эса ортиқча овлашга сабаб бўлади. Агарда юқоридаги кўрсатгичлар талаб даражасида бўлса, овлаш ўтган йил кўрсатгичига мувофиқ бўлар эди. Агарда балиқ ўсиш темпи юқори бўлса ов биринчи вояга етган группага асосланган. Бўлади. Вояга етиш вақтли, озуқа базаси юқори даражада аммо ов кўрсатгичи пасайиши мумкин, унда кўл ҳолати биологияси ўрганилиб диққат эътиборда бўлган тур ҳар томонлама ўрганилиб унинг кўпайтириш маҳсулдорлигини туширмаслик тадбир чоралари кўрилади. Балиқ кўпайиш биологияси ҳам озуқа алоқадорлиги билан ҳисобга олинади.
Балиқ захирасини чуқур ўрганиш ва балиқ захираси назариясини биринчи бўлиб эътибор берганлардан Ф. А. Баронов (1925) бўлиб унинг ишлаб чиққан назарияси қуйидагилардан иборат.

  1. Сув ҳавзасининг балиқ захирасини унинг озуқа билан таъминланишига қараб аниқланади.

  2. Сув ҳавзаси озуқа базаси (озуқа маҳсулдорлиги).

  3. Балиқ захирасига интенсив овлашнинг таъсири.

  4. Икки маротаба ошириб овлаш катталигининг йиллик овлаш захирасидан ошмаслиги.

Баронв фикри бўйича сув ҳавзасида балиқнинг ўта ўсиши ўзгариб турувчи катталик бўлиб, озуқанинг кўплиги билан аниқланади. Бу озуқа балиқ томонидан ўзлаштирилиб, ҳаётни сақлаш учун сарфланади. Озуқа қанчалик кўп бўлса, демак сув ҳавзасида балиқ камлигидан далолат беради. Қолдиқ деганда Баронов захира катталиги билан овланган йиллик балиқ орасидаги фарқни тушунади. Балиқ захирасини аниқлаш ва белгиланган ов нормасини аниқлаш учун турли хил размердаги балиқ овида қўлланиладиган капрон тўрлардан фойдаланилади. Леска ёки шилкадан тўқ тўқишга рухсат берилмайди. Капрон тўрлардан 100 метрдан 9 та тўр ёки 900 метр масофага тўр ташланади. Ҳар бир размердаги тўр (28, 45, 55, 65, 75, 90, 100, 120, 150) алоҳида ҳисобланади.
Ҳар бир тўрда қанча балиқ тушганлиги алоҳида ҳисобга олинади ва % аниқланади. Балиқ заҳираси ва квота нормасини аниқлаш учун балиқ сони ва унинг ихтиомассаси тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлиш керак.
Бу ишни бажаришда А. А. Ланцоний (1962 - 1970) усулидан фойдаланиб ҳар бир балиқ тури алоҳида ҳисобланади ва қуйидаги тенгламадан фойдаланилади.
N =
Бу ерда:
N – тур сони
Su – яйлов майдони (га)
b – ов (экз)
St – балиқ овланган сувлик майдони 0,4 га га тенг.
γ – овлаш коэффициенти – а 26 га тенг.
Бу усулни қўллашда узунлиги 104 метр бўлган невод билан 24 маротаба тортилади. Ов қуйидаги сон (экз) дан иборат. Сазан 107 экз, леш 109 экз, вобла 570 экз, судак 80 экз, карак 160 экз. жами балиқлар сони 1170 экз. бу турларнинг яйлов майдонлари шартли равишда турлича гектарни ҳосил қилади. Бу ерда ёш балиқлар, вояга етган балиқлар ва ёши катта бўлган балиқлар ҳисобга олиниб уларнинг овдаги % и аниқланади. Сазан, леш, карас учун ов майдон – 100 га, вобла, судак – 250 га. Овда ёш балиқлар 2 – 3 ёшдагилар 65 – 68 % ни ташкил қилади. Ёш бўлган ва катта ёшда бўлган балиқлар сонини аниқлаш учун Гулен Руденковнинг “яшовчанлик” ва “яшаб бўлган” каби коэффициентидан фойдаланилади. Балиқ сонини ҳисоблаш мисол тариқасида фойдаланиш учун кўп сонли турни оламиз. Вобла овда асосан 2 + ёшли формулоага қўйиб чиқамиз.
2 + N = экз.
Ихтиомассани аниқлаш учун ҳар бир ёшда бўлган балиқ оғирлигига кўпайтирилади. Масалан, 2 + ёшда вобла ўртача оғирлиги 85 г бўлса, 54903 х 85 г = 4666,7 кг ихтиомасса бор. Худди шу усул билан ҳар бир турни сони ва ихтиомассаси аниқланади ва кўлдаги балиқ захирасига баҳо берилади.
Балиқ захираси тур ичидаги муносабат кўпчилик балиқлар овқат етишмаслиги сабабли ўз боласини ейди. Турлар орасидаги муносабат – судак, шерех, илнбош, лаққа бошқа балиқларни ейди. Майда балиқлар ноқулай шароитда катта миқдорда нобуд бўлади (ёзда сув камайиши, сувда кислород етишмаслиги, сувда метан СН4 , Н2S газларининг кўпайиши ҳам балиқни нобуд қилади).
А. В. Морозов (1932) фикрича балиқ захираси ҳолатига овлаш интенсивлиги ҳам катта таъсир қилади.
1. Балиқ захираси унинг интенсив равишда овланиши билан бошқарилади.
2. Балиқ захирасига кичик ёшдаги балиқларни овлаш ҳам таъсир қилади.
3. Балиқ ёшининг таркибининг ўзгариши овлаш таъсирида ўзгаради.
Г. И. Монастрский фикрича балиқ захъирасини аниқлоаш, овлаш тўғрисида маълумот тайёрлашда қуйидаги материалларни билиш шарт.
1. Бир неча йиллик ов тўғрисидаги статистик маълумотлар.
2. Балиқларнинг ўртача узунлиги ва оғирлиги тўғрисида кўп йиллик маълумот.
3. Балиқлар популяциясидаги ёшига хос маълумот, ўртача узунлик ёш группасида.
4. Нерест жойи майдони ва ёш балиқлар ҳаёт шароити тўғрисидаги маълумотлар.
П. В. Тюрин (1962 - 1963) балиқ захирасига табиий ўсиш коэффициенти тушунчасини фанга киритди. Бу тушунчанинг асосида популяция таркибининг ўзаро муносабати яъни йил давомида турли хил сабаб орқали ўлиш (овлаш кирмайди) йил бошидаги бутун популяцияга нисбатан % ҳисобида акс эттирилади. Балиқ овлаш размери ҳам асосан табиий ўлиш коэффициенти ҳисобга олиш орқали аниқланади. Бу коэффициентдан популяциянинг ихтиомассасини ўсиш суръати боғлиқ. Лекин ёш ҳам чексиз эмас, унинг ҳам муддати бўлади.

Download 5,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish