Бухоро давлат университети


I Бўлим. Ихтиология фанининг ривожланиш тарихи



Download 5,42 Mb.
bet2/68
Sana14.06.2022
Hajmi5,42 Mb.
#671277
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
ИХТИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ

I Бўлим. Ихтиология фанининг ривожланиш тарихи.
Балиқ ва балиқ маҳсулотлари инсоният томонидан қадим замондан бери истеъмол қилиниб келинади. Қадимги Мисрда Бен - Хосоннинг (1700 - 1800 й. бизнинг эрамизгача) ижодида балиқ турлари акс эттирилган. Балиқларни илмий асосда ўрганиш Аристотель (384 - 322 й) дан бошланган. Аристотелнинг илмий дунёқараши то XVI асргача ўз таъсирини йўқотмади. Ўрта асрда балиқчиликни ривожлантиришда римликларнинг ҳиссалари катта бўлди. Уларнинг ақл идроки асосан балиқларни сунъий кўпайтириш ва ҳовузларда балиқ сақлаш ва семиртиришга қаратилган эди. К.Плений ўзининг “Historia naturalis” асарида, заҳарли балиқлар, балиқдан заҳарланиш, балиқларнинг инсон организми учун фойдаси тўғрисида маълумотлар келтирилган. Европада энг биринчи ов объекти бўлиб селд ҳисобланади. Эрамизнинг бошларидаёқ селд тузланган ва дудланган шаклда айрибошлаш жараёнларида товар сифатида фойдаланган.
IX асрда селд овлаш, кейинчалик треска овлаш бутун европа бўйлаб кенг тарқалган. Биринчи бўлиб XV асрда Голландияда селд бочкаларда тузланган ва юқори сифатлилиги билан ажралиб турган. Аммо ўша асрда Европада туз етишмаслиги ҳам кўпчилик давлатларни иқтисодий тангликка туширган.
Ихтиологиянинг ривожланишида Петр Артедининг ҳиссаси катта бўлади ва янги давр бошланади. П. Артеди (1705-1735) ўзининг қисқа ҳаёти давомида ихтиологияга оид барча қўлёзмаларни К. Линнейга топширади. Артеди системаси кундаликлардан иборат. У балиқларни 5 та туркумга бўлади. Улардан бири Pladiuri - китлар ва денгиз сигирлари, қолган 4 таси ҳақиқий балиқлар Chondrophterygii, тоғайли балиқлар ва уларнинг 4 уруғи, Malacopherygii - юмшоққанотлилар - 21 уруғи, Aconthopterygii - тикан қанотлиларнинг 16 уруғи ва Branchiostegi - жабрасуяксизларнинг 4 уруғи батафсил берилган. Балиқларни классификациялашда П. Артеди ва к. Линнейнинг қилган хизматлари ҳозирги кунда ҳам давом эттирилмоқда. П. Артеди 218 балиқ турлари тўғрисида маълумот берган. Тавсия этилган барча системалар ҳар томонлама чуқур ўрганилган ва илмий асосланган Л. С. Берг (1936) системаси ҳозирги замон талабларига жавоб бера олади. Л. С. Берг 1940 йилда ҳозирги мавжуд ва қазилма балиқлар тўғрисида “Балиқсимонлар ва балиқлар системаси” асарини ёзади. Л. С. Берг ҳозирги учрайдиган балиқлар ва ўлиб кетган балиқларнинг таксономик бирликлари тўғрисида чуқур маълумотлар келтиради.
Ўзбек ихтиолог олимлари ўз илмий ишларида Л. С. Берг томонидан тавсия этилган систематикада асосланган ҳолда иш кўрганлар.
Л. С. Берг мавжуд бўлган балиқсимонлар ва балиқларнинг 6 синфини тан олади ва улар орасидаги фарқлар мавжудлигини кўрсатади. Улар: миногалар, миксинлар, эласмобронхлар, химерлар, икки хил нафас олувчилар ва теластомлар, ўлиб кетган балиқларнинг 5 синфи қўшилиб, бошсуяксизлар билан биргаликда 12 синфга этади. Нурқанотлилар, панжақанотлилар Телостоми синфини ташкил қилади.
А. Ф. Коблискийнинг (1981) “Определитель молоди чресповодных рыб” китоби чиқарилади. Бу китоб биринчи маротаба 1966 йилда “Определитель молоди рыб дельты Волги” номи билан чиққан. Биринчи китобда 44 тур балиқ кўрсатилган, расмлар ва аниқлагичлар билан берилган.
Иккинчи нашрда анча қўшимчалар келтирилган, янги материаллар билан бойитилган. Янги китобда 64 тур чучук сув балиқлари келтирилган. Шу жумладан 17 янги тур аниқланган бўлиб, 13 оилага тегишлидир. Китобда келтирилган турлар Каспий, Қора ва Азов денгизи ҳавзаларида тегишлидир. Балиқ личинкалари, молод ва сеголеткаларнинг турларини аниқлагичи берилган. Аниқлагичда Н. О. Ланге ва Й. Н. Дмитриевга ишлари ҳам берилган. Бу аниқлагич орқали Ўзбекистон сувликларидаги балиқларни аниқлашда қўл келади. А. Еторнинг кўп йиллик кузатишлари шундан далолат берадики, ҳар бир турнинг систематик бирлиги сифатида уни онтогенезнинг ёш даврида мумкин. Шунинг учун ҳам биз қуйида А. Ф. Коблийский томонидан тавсия этилган чучук сув балиқларининг систематик рўйхатини бериб ўтамиз.
Чучук сув балиқ турларининг систематик рўйхати
(А. Ф. Коблийская бўйича. 1981 й.)

Download 5,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish