А) Россияда ихтиологиянинг ривожланиши.
Бошқа Европа давлатлари сингари Россия. Денгиз ва континентал сувликларга бой давлат ҳисобланади. Волга дарёсидан балиқ овлаш XV асрнинг иккинчи ярмида бошланган. Буюк княз Василий томонидан Нижний Новгородда биринчи бўлиб балиқ ярмаркаси ўтказилган. Ўша даврда Волга балиқлари сифати ва нархи жиҳатидан юқори бўлган. Дон дарёсида балиқ заҳираси кўплиги тўғрисида Венециялик элчи Кентазин маълумотлар келтирган.
Қадимги рус давлатида балиқ ва балиқ маҳсулоти ниҳоятда арзон бўлганлиги сабабли Норвегия, Голландия, Швеция давлатлари катта миқдорда харид қилганлар. Балиқ савдоси овчиларни жалб қилгандан кейин, балиқ овлаш кенг қулоч ёйди. Катта миқдорда балиқ овланди. 1866 йилда Шексне дарёсидан 7907 та стерляд, 1667 йилда 12336 та стерляд овланган. Натижада Шексне, Кки дарёларида ХХ асрга келиб ном – нишон ҳам қолмаган. Лекин XVII асрда стерляд камайиши ва овлашда норма белгиланган бўлса ҳам, ўта кўп овлаш давом этган. 1670 йилда Волганинг Каспийга қуйилиш жойида ҳар куни 200 - 300 та, баъзан 400 - 500 та осётр ва белуга овланган. Ҳар бирининг оғирлиги 20 - 26 фут бўлган. Ҳар куни 300 - 400 фунт икра олиниб, балиқлар сувга ташлаб юборилган, камдан - кам ҳолларда тузланган. XVII асрнинг ўрталарида саноат ривожланиб, балиқ ва балиқ маҳсулотларига талаб ошади. Ўшанда бутун Европани балиқ билан таъминлаб турган Россия бўлган. У ердан арзон нархда катта миқдорда балиқ ва балиқ маҳсулотлари олиб кетилган.
То Пётр 1 давригача на Россиянинг ҳолати, на унинг маорифи, фан ривожланишини маблағ билан таъминлаш имкониятига эга бўлмаган. Ваҳоланки ихтиология ривожланиши, балиқларга нисбатан илмий қизиқиш у ёқда турсин.
Пётр 1 даврида, унинг буйруғига асосан 1724 йилда Петербургда Россия Фанлар Академиясига асос солинади. Петр 1 Россияда фанларнинг ривожланишини махсус экспедициялар ташкил қилиб, илмий асосда таҳлил қилиниши орқали фанларга асос солган. Фан олдига фақат амалий эмас, балки назарий илмий тадқиқотлар олиб бориш бош масала қилиб қўйилган.
Фанлар Академияси ташкил этилиши билан, Россия табиатини айниқса континентал сувликлари гидробиологияси, ихтиофаунасини чуқур ўрганишга киришилган.
Петр 1 даврида балиқ овлаш қаттиқ назорат остига олинган. Ҳаттоки балиқларнинг тухум қўйиш даврида (май, август) Черков қўнғироқларини чалиш ман этилган. 1768 - 1774 йилларда Фанлар Академияси ихтиология соҳасида иккита экспедиция асосида фаолият кўрсатган. Унда: S. P. Pallas, I. P. Filkk раҳбарлигидаги Петербург экспедицияси, С. Ф. Фмелин, И. А. Гголуэнштедлар раҳбарлигида Астрахан экспедицияси ишлаган.
Самуэль Готлиб Гмелин 1774 йилда Волганинг қуйиладиган қисмида (Астрахань) икки соат ичида 10 та қармоқ билан 500 та турли ўлчамдаги белуга овланганлиги тўғрисида маълумот келтиради. Х1Х асрда 90 пуд (1,5 тонна) – гача ҳаттоки ундан ҳам оғир 2 тоннага етадиган зотлар тутилган. Кейинги йилларда айниқса ХХ асрда балиқ ва балиқ маҳсулотларининг кескин камайишига сабаб интенсив равишда овлаш, (асосан қизил балиқ овлашга қаратилган) ҳамда янги усулларни қўллаш, ҳаддан ташқари кўп овлаш оқибатида унинг турлари ва маҳсулдорлиги кескин камайиб кетди. 1851 йилда Россиянинг Европа қисмида 21,1 млн пуд балиқ овланган бўлса, 1851 йилда 67 млн. пуд балиқ овланган. 1913 йилда 69,2 млн пуд балиқ овланган.
ХХ асрнинг 22 - 25 йилларида бир қанча йирик ихтиологик олимлар етишиб чиқди. Г. Н. Монастирский, Г. У. Линдберг, Э. К. Суворов ва бошқалар.
Россия Фанлар Академияси қошидаги Зоология музейи олимлари: А. М. Никольский, М. И. Михайловский, Л. С. берг, А. Н. Световидов, П. Ю. Шмидлар ихтиология фанининг ривожланишида ўз ҳиссаларини қўшганлар.
Ўтган асрда Россияда балиқчиликни ривожлантириш масаласида ВИПРО (балиқчиликни ривожлантириш маркази), ГИНРО (Узоқ Шарқ), ГОСНИОРХ (давлат илмий тадқиқот), ВНИПРХ (ҳовуз балиқчилик хўжалиги) каби илмий текшириш институтлари ташкил қилинди. Бу илмий текшириш институтларидаги эришилган муваффақиятлар “Ихтиология” илмий журналида чоп этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |