Бухоро давлат университети


Дум сузгич қаноти паррагининг юқори қисми узунлиги (С)



Download 5,42 Mb.
bet25/68
Sana14.06.2022
Hajmi5,42 Mb.
#671277
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   68
Bog'liq
ИХТИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ

Дум сузгич қаноти паррагининг юқори қисми узунлиги (С) – дум сузгич қанотининг юқори палласи узунлиги ва пастки палласи узунлиги палладаги энг узун нурлар ҳисобига ўлчанади.
P ва V орасидаги масофа, кўкрак сузгичининг асоси ва қорин сузгичи асоси орасидаги масофадир. Буларни аниқлашда сузгичларнинг туташган жойининг олдинги чегарасидан, иккинчи сузгич туташган жойининг олдинги чегарасигача бўлган масофа ҳисобга олинади. Бу vz линиясидир. Трескасимонлар оиласи учун Р ва V орасидаги масофани ўлчаш зарур эмас.
V ва А орасидаги масофа, қорин ва анал сузгичлари орасидаги масофадир. Бу оралиқ қориннинг орқа қисми ҳам дейилади. Карпсимонларни ўлчаш андозалари 1 – жадвалда келтирилган. Карпсимонлар оиласига тегишли бўлган балиқларнинг индекс кўрсаткичлари 2 – жадвалда кўрсатилган.
Белгиларни ўлчаш асосида Л. С. Берг пескаларда тез – тез учрайдиган вариация типларини аниқлаган. Улар (морфалар): m. brevicirris ва m. langicirris (калта ва узун мўйловли пескарлар).
Агарда Ўзбекистон сувликларидаги балиқ ирқлари чуқур ўрганилса, бир қанча морфалар мавжудлиги аниқланади.
III Бўлим.
Балиқларнинг жинси ва жинсий етилиши.
Б аъзи бир балиқларнинг ташқи томонидан унинг қайси жинсга тегишли эканлигини аниқлаш мумкин (акула, скат, гамбузия). Бошқа балиқларни нерест пайти аниқлаш, ажратиш мумкин. Урғочи ласос нерест пайтида ажралиб туради.
Жерехнинг эркаги ҳам худди шу пайтда яъни нерест пайтида ажралиб туради.

И хтиологик тадқиқотларда жинсни аниқлаш балиқлар систематикасида уларнинг биологиясини ва балиқ заҳираси ҳолатини билиш учун катта аҳамиятга эга. Бундай тадқиқотлар балиқ овлаш учун ҳам аҳамиятлидир. Балиқ жинсини, эркак ва урғочи зотларни морфологик белгиларига қараб аниқлаш мумкин. Тажрибали балиқчилар судакнинг урғочи ва эркагини тумшуқ шаклига қараб аниқлай оладилар. Кўпчилик карпсимонлар нерест даврида “жавоҳир”ли фасон сифатига эга бўлади. Жинсий маҳсулоти етилган балиқларда жинсини қўл билан пайпаслаб аниқлаш мумкин. Бу усул айниқса осётрсимонларда икра сифатини аниқлашда қўлланилади. Одатга кўра кўпчилик карпсимонлар жинси, балиқни ёриб кўриш орқали аниқланади.


Жинслар нисбати кўпчилик балиқларда 1:1 (50% : 50%). Кўпчилик балиқларда асосан карпсимонларда нерест пайтида, нерест ўтадиган жойларга аввал эркак зотлар, кейин урғочи зотлар келади. Бундай қонуниятдан хабардор бўлган мутахассис балиқ кўчиши ошганлигини ёки сусайганлигини дарҳол прогнозлаши мумкин.


Зоғорада, карпларда кўпинча жинслар муносабати 1:2; 1:3 ва ҳатто 1:4 бўлиши мумкин. Шу нарса маълумки жинслар муносабати ов характерига ҳам боғлиқ. Кўпчилик балиқларда эркаклар (айниқса нерестилаларда ёки нерест стадиясида) урғочи зотларга нисбатан анча кичик. Агар ов тўрлари катта ўлчамда бўлса кўпгина урғочи зотлар илиниб қолиб, эркак зотлар чиқиб кетади. Шунинг учун ҳам зотлар нисбатини аниқлашда Неводан фойдаланиш анча аниқ маълумот беради. П. А. Дрегин (1952) жинслар нисбатини аниқлашда ва тартибини билиш учун қуйидагича маслаҳат беради.

  1. Ёш балиқларнинг жинс таркибини аниқлаш ва жинсий вояга етган балиқларни аниқлаш.

  2. Алоҳида генерация, жинсий таркибни аниқлаш.

  3. Ёшга қараб жинс таркиби ўзганришини аниқлаш.

  4. Нагул (яйлов) пайтида жинс таркиби.

  5. Миграция пайтида жинслар таркиби.

  6. Нерест даврида жинсий таркиб.

  7. Қишлаш даврида жинсий таркиб.

  8. Турли хил ов анжомлари орқали овланган балиқларнинг жинсий таркиби.

  9. Инкубацион цех учун керакли бўлган урғочи зотлар яъни икра олиш учун ва балиқчилик хўжалигига личинка тайёрлаш учун.

  10. Қайтариш коэффициенти аниқлаш учун икра қўйиб бўлган урғочилар сонини аниқлаш.

  11. Урғочи ва эркак зотларнинг энг юқори ва энг кичик бўлган ўлчами ва оғирлигини қайд қилиш.

  12. Ганодаларнинг етилиш стадияси ва етилиш шкалалари бўйича нисбий баҳолаш.

Турли хил балиқларда жинсий маҳсулотларнинг етилиш даражаси турлича аниқланади. Жинсий етилиш даражасини аниқлашнинг кўп сонли схемаси мавжуд.



Download 5,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish