Тана узунлиги – якка катталик бўлиб, камчиликлардан холи катталик. Бу кўрсаткич балиқ узунлигига хос стандарт катталик ҳисобланади. Тана узунлиги деганда балиқ жабра ёриғидан бошлаб то думининг охирги тангачасигача ёки охирги тангача билан қопланган соҳагача бўлган масофа тушунилади. Агарда балиқнинг тангачаси бўлмаса, жабра ёйидан то думнинг ўрта нуригача бўлган масофа тана узунлиги бўлиб ҳисобланади. Тана узунлиги тананинг юзасига ўтказилган ўқ билан тўғри келади.
Балиқ тана узунлигини ўлчашнинг аҳамияти шундаки, кунда балиқнинг ўсиш темпи (суръати) аниқланилади. Балиқ ўсиш суръатини систематиклар, биологлар, балиқ овловчилар ва балиқ етиштирувчилар ҳам ўрганадилар. Аммо барча авторлар ҳам бир хил усулни қўллашмайди. Баъзи авторлар балиқнинг барча узунлигини олишади (сичлар билан шуғулланувчилар), бошқа гуруҳ мутахассислар балиқ узунлигини Смитт бўйича яъни, С ни ҳисобга олмайдиганлар (карпсимонлар билан шуғулланувчилар).
Овланадиган балиқ тана узунлиги. 1957 йилгача балиқ овлаш қонунчилигида 100 йил бурунги тавсия этилган усул қўлланиб келинган. Ўшанда овланадиган балиқ тана узунлиги қуйидагича ўлчанган: балиқ кўзининг ўртасидан то анал сузгичининг орқа чегарасигача бўлган масофа ҳисобга олинган. Бу усул осётрсимонлар учун қўлланилган.
1957 йилдан бошлаб янги овлаш узунлиги қабул қилинди. Янги қабул қилинган қонунчиликда балиқ тана узунлигини аниқлашда, тумшуқнинг охирги чегарасидан тананинг тангача билан қопланган чегарасигача бўлган масофа ёки дум сузгичининг ўрта нурларининг асосигача бўлган масофа ҳисобга олинади.
Демак карпсимонларда овлаш узунлиги тана узунлиги билан ўхшаш бўлганлиги сабабли вояга етган балиқнинг тана узунлигини овлаш узунлиги деб олса ҳам бўлади. (А. Правдин)
Карпсимон балиқларнинг ҳалқум тишлари формуласи.
Карпсимонларда ҳалқум тишлари охирги бешинчи жабра ёйида жойлашган. Пастки ҳалқум суягини ва тишларни ташқи жабра ёриғи орқали олиш мумкин. Бунинг учун ўмров суягининг юқори учини ажратиш керак. Чунки у жабра ёриғининг орқа қирраси билан туташган ва бу суяк ҳалқум тишлари билан бир қаторли, икки қаторли ва уч қаторли бўлади. У ёки бу тишлар учун аниқ формула қўлланилади. Бир томондаги тишлар сони бошқа томондаги тишлар сонидан горизонтал линия билан ажратиб турилади. Бир қаторли тишлар 6 – 5, яъни чап томонда 6, ўнг томонда эса 5 та. Бундай тишлар воблага тегишли. Икки қаторли тишлар масалан: 3,5 – 5,3 яъни чап томонда бир қаторда 3 та, иккинчи қаторда 5 та, ўнг томонда бир қаторда 5 та иккинчисида 3 та (жерех). Уч қаторли тишлар 1,1,3 – 3,1,1 тадан (зоғорада). Карпсимонларнинг ҳалқум тишлари формуласи 5 – расмда берилган.
5 – расм. Карпсимонлар оиласига тегишли бўлган вакилларнинг
ҳалқум тишлари. (Юдкин бўйича, 1951 й).
1 – бир қаторли тишлар формуласи 6 – 5 (вобла)
2 – икки қаторли тишлар формуласи 3,5 – 5,3 (Жерех)
3 – уч қаторли тишлар формуласи 1,1,3 – 3,1,1 (Сазан)
Do'stlaringiz bilan baham: |