Мавзу. Толдошлар оиласи.
Материал : Тол ва терак туркумининг лабораторияда мавжуд бўлган турларининг гербарийлари ва фиксирланган тўпгули .
Машғулот мақсади .
Толдошларнинг гербарий намуналари ҳамда фиксирланган материаллари асосида , уларнинг морфологик тузилишини ўрганиш ва хўжалик аҳамиятини билиб олиш .
Синфча : Hamamelididae - Гамамелидкабилар (темир дарахт кабилар)
Қабила : Salicales - Толнамолар
Оила : Salicaceae - Толдошлар
Турлари : Salix alba - Оқтол
Ropulus pruinosa - Туранғил
ТОПШИРИҚЛАР ВА ИШ ТАРТИБИ .
Тол ва терак турларини гербарий намуналари ёрдамида вегетатив ва генератив органлари билан танишинг . Бунда новда , шохларнинг ранги , куртаклари , баргларининг шакли ўрганилади . Тўпгул типи препаривал нина ёрдамида эркак тўпгулларини ажратиб олиб лупа остида кўринг . Ундаги гуллар гулқўрғони борми . Чангчилар сони , улар гулнинг қайси қисмида ва қандай жойлашган . Гулдаги нектарини ҳам текширинг . Гулни расмини чизиб олинг . Урғочи гулдан ҳам битта гулни ажратиб олиб , унда гулқўрғонлар бор йўқлигини аниқланг . Уруғчиси неча гулқўрғонли . Нечта мева баргчадан ташкил топганлигини текширинг . Нектардонларга эгами. Қандай чангланади . Урғочи гулининг ҳам расмини чизинг (76 расм)
Мевасининг типини аниқланг ва расмини чизинг. Оилани характерлашда ҳаёт формаси , вегетатив ва генератив органлари тузилиши , 1-2 уйлилиги ва хўжаликдаги аҳамиятини кўрсатинг .
Сигирқуйруқдошлар (Scrophulariaceae) оиласи
Сигирқўйруқдошлар ҳажми жихатидан анча катта оилалардан ҳисобланади. Унинг таркибига 200 туркумга мансуб 3000 дан ортиқ ўтсимон, ярим бута, бута ва қисман дарахт ҳаёт шаклидаги турлар киради. Барглари навбатлашиб, қарама-қарши ёки ҳалқа шаклида жойлашган, ёнбаргсиз. Гули икки жинсли, одатда зигоморф, аммо сигирқуйруқда деярли актиноморф шаклда. Гул тўплами шода (шингил) ёки бошоқ, айрим ҳолларда гули якка жойлашган, Косачаси 4-5 тишли, меваси пишгунга қадар сақланади. Тожбарглари ўзаро туташ най ёки қўнғироқ шаклда, учи 4-5 га бўлиниб қайрилган, лекин одатда икки лабли (устки лаб икки тожбарг, осткиси учта тожбаргдан шакланган).
Тугунчаси устки, икки чаноқли, уруғмуртаги кўп сонли, меваси кўсакча. Уруғи эндоспермли. Сигирқуйруқдошлар оиласи вакиллари таркибида глюкозидлар қато-ридаги алколоидлар борлиги туфайли чорва моллари улар-ни емайди.
Аммо улар-нинг кўпчилиги ил-мий ва халқ табоба-тида қўлланиладиган муҳим доривор ўсим-ликлар ҳисобланади.
19 – МАШҒУЛОТ
Do'stlaringiz bilan baham: |