Бухоро давлат университети


Харажатлардаги ўзгаришлар



Download 2,51 Mb.
bet41/74
Sana23.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#135249
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   74
Bog'liq
loyiha tahlili

7.4. Харажатлардаги ўзгаришлар

Харажатларга ва лойихани амалга ошириш графигига реал бахо бериш учун мухандислик ва лойиха-конструкторлик ишланмаларининг аниқ бўлиши талаб этилади. Нотўғри берилган бахо иқтисодий ва молиявий тахлилда хам нотўғри ечимларга олиб келиши мумкин.


Харажатлар сметаси лойиха тури ва мавжуд услубларнинг имкониятидан келиб чиқиб мумкин қадар максимал аниқликда бахоланган бўлиши керак. Шунингдек, бундай смета лойихани молиялаштириш бошланишидан анча олдин тайѐр бўлиши керак. Лойиха турларига қараб мухандислик ва лойиха-конструкторлик ишлари хажми турлича бўлади, масалан, текис жойда йўл



122


қуриш лойихаси хамда тоғли жойда йўл қуриш лойихасида. Агар лойихада стандарт ускуналарни бир неча бор харид қилиш ѐки анъанавий ишларни бажариш кўзда тутилган бўлса, мухандислик ва лойиха-конструкторлик ишларига кетадиган харажатлар минимал бўлади.

Лойиханинг хар бир компоненти учун алохида харажатлар сметаси тузилади. Ускуналар сотиб олиш харажатлари сметаси ускуналар тури, сони ва хар бирининг бахосидан келиб чиқиб тузилади. Мамлакатда бажарилган ўхшаш лойихалар тажрибаси ускуналар бахосини аниқлашда мўлжал хисобланади. Агар бу тўғрида ахборот етарли бўлмаса (ѐки ўхшаш лойихалар яқин вақт ичида амалга оширилмаган бўлса), харажатлар сметасини тузишда ихтисослашган фирмалар, шахслар ѐки пудратчилар хизматидан фойдаланилади.


Чет эл инвестициялари иштирокидаги лойихалар учун харажатлар сметалари хам миллий, хам хорижий валютада тузилади. Қурилиш даврида хисобланган фоизлар ва қўшимча айланма капиталга эхтиѐж хам


харажатлар сметасида хисобга олиниши керак. Харажатлар сметаси молиявий (иқтисодий эмас) кўринишида пул харажатларини хисобга олган холда тузилади. Махаллий солиқлар ва импортга бож тўловлари сметага киритилиши, лекин алохида кўрсатилиши лозим. Чунки булар лойихани амалга оширувчи фирма


харажатларига кирса-да, мамлакат харажатларига кирмайди ва иқтисодий тахлилдан чиқариб ташланади.


Харажатлар сметаси, одатда, икки қисмдан ташкил топади:



  1. Асосий смета.




  1. Кўзда тутилмаган харажатлар қўшимча сметаси. Асосий смета дастлаб лойиханинг мақсадга

мувофиқлигини асослаш учун тузилади ва тузатиб борилади. У тузилиш пайтида лойиханинг энг аниқ қийматини акс эттиради. Лекин у асосий смета тузилгандан лойиха тугаллангунга кадар рўй берадиган миқдор ва бахо ўзгаришларини, масалан, етказиб бериш,



123


қурилиш ишларини тугаллаш муддатларидаги ўзгаришларни хисобга олмайди. Бу ўзгаришлар кўзда тутилмаган харажатлар қўшимча сметасида хисобга олинади. Хар икки сметани ўз ичига олган харажатларнинг тўлиқ сметаси лойиханинг якуний қийматини энг аниқ бахолайди. Қўшимча смета лойиха характерига боғлиқ ва лойиханинг хар бир асосий компоненти учун алохида тузилади.

Физик кўрсаткичларнинг кўзда тутилмаган ўзгариши. Сотиб олинадиган ускуналар сони ва турида, бажариладиган ишлар хажми ѐки лойихани амалга ошириш усулларида бўладиган ўзгаришлар туфайли


лойиха харажатларининг ўзгариши физик кўрсаткичларнинг кўзда тутилмаган ўзгариши захирасида акс этади. Бундай ўзгаришлар миқдори ва характерини доим хам олдиндан кўриб бўлмайди. Табиий ходисалар, сел, бўрон, қурғоқчилик, ер қимирлашлари кўзда тутилмаган шундай ходисаларга мисол бўла олади ва уларда хеч қайси лойиха тўлиқ химояланмаган.


Бу ўзгаришларни акс эттирувчи захиралар турли лойихаларда турлича бўлади. (Масалан, фуқаро - мухандислик иншоотлари учун материал ва хом ашѐ етказиб бериш холларига нисбатан юқорироқ). Бундай кўзда тутилмаган харажатлар захираларининг Жахон банки томонидан қабул қилинган даражалари қуйидагича:


 лойихаларда доимий фойдаланиладиган ускуна турлари учун ѐки асфальт ѐтқизиш каби енгил аниқланмайдиган иш турлари учун 5%;





  • такрорланиб турувчи ва олдиндан кўрса бўладиган ноаниқлик омилларига эга бўлган умумий фуқаро қурилиши учун 10%, масалан,

бинолар, электр узатиш линиялари, трубопроводлар, текис ерда йўл ѐтқизиш ишлари учун;





  • қайта ишлаш корхоналари, ноқулай бино ва мухандислик иншоотлари, кичик суғориш ва дренаж хамда туғонлар қурилиши учун 15%.

124

Агар физик кўрсаткичларни кўзда тутилмаган ўзгариши захиралари суммаси 15-20% дан ошиб кетса лойиха режасини такомиллаштириш хамда (лойиха бўйича

шартномалар тузилгунга қадар) ноаниқликларни камайтириш учун вазиятни жойнинг ўзида қўшимча ўрганиш зарур.


Кўзда тутилмаган бахо ўзгаришлари. Бахонинг кўзда тутилмаган ўзгариши билан боғлиқ тузатишлар асосий смета тузилганидан сўнг лойиханинг алохида компонентлари учун бахолар ўзгариши туфайли лойиха қийматининг мумкин бўлган ўзгаришини акс эттиради. Бундай кўзда тутилмаган харажатлар валюта курси ўзгаришини хисобга олиш учун миллий ва хорижий валюталарда алохида-алохида хисобланади. Кўзда


тутилмаган бахо ўзгаришлари лойиханинг молиялаштиришга бўлган эхтиѐжини тахлил этишда фойдаланилса-да, лойиха мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун ўтказиладиган иқтисодий ва молиявий тахлилда қўлланилмайди, чунки бундай тахлиллар барқарор бахоларга асосланади. Кўзда тутилмаган бахо ўзгаришларининг вазиятга мос келувчи даражасини аниқлаш учун икки омилни кўриб чиқиш зарур:


1. Лойихани амалга ошириш муддатларида мамлакат ичида ва жахонда кутилаѐтган инфляция даражалари.





  1. Умумий инфляция тенденцияларидан алохида турдаги ишлар ва хизматларга бўлган ички ва ташқи бахолар фарқининг кутилаѐтган даражаси (масалан, йирик лойиханинг махаллий ресурслар бахосига потенциал таъсири туфайли махаллий қурилиш саноатида талаб ва таклиф нисбатининг ўзгариши оқибатида.

Агар лойиха бўйича тузилган шартномаларда бажарилган ишлар ѐки ускуналар бахосини индексация қилишнинг маълум усуллари келишиб олинган бўлса, бундай холат захира миқдорини аниқлашда хисобга олиниши керак. Кўзда тутилмаган бахо ўзгаришлари захираси хар бир йил учун хисобланиб лойихани амал қилиш муддати бўйича қўшиб чиқилади.



125

7.5. Лойихани амалга ошириш ишлари графиги

Лойиханинг техник жихатларини ишлаб чиқиш хеч бўлмаганда лойихани амалга оширишнинг ким, нимани ва қачон бажарилиши кўрсатиб ўтилган дастлабки режасини тузишни ўз ичига олиши керак. Бундай фаолият баъзида тармоқли тахлил ѐки критик йўл услубида тахлил деб юритилади. Охирги атама дастурларни бахолаш ва изохлаш услуби каби мураккаб тизимларни ўз ичига олади. Бу тизимлар бир тадбир бошланишидан олдин тугалланиши керак бўлган ѐки белгиланган муддатда тугалланмай қолиши бутун лойиха бўйича ишларнинг кечикишига олиб келиши мумкин бўлган тадбирларни аниқлашга мўлжалланган. Бу тизимлар йирик фуқаро


иншоотларини ўз ичига олган лойихаларни режалаштиришнинг самарали воситаси бўлса-да, бошқа лойихалар учун тадбирлар кетма-кетлигини белгиловчи ва изохлар билан тўлдирилган оддий календарь режалари хам етарли хисобланади. Хар иккала холда хам ўз вақтида бажарилиши лойихани амалга оширишга таъсир кўрсатувчи тадбирларни аниқлаш ва уларни тугаллашга етарли вақтни таъминлаш керак. Бу тадбирларни етарли даражада режалаштирмаслик оқибатида лойихани режалаштириш муддатлари чўзилиб кетиши мумкин.


Лойихани амалга ошириш бўйича ишлар графиги реал, яъни ташкилот ва шахсларнинг имкониятлари даражасига асосланган бўлиши шарт. Хаддан ортиқ


оптимистик графиклардан фойдаланиш салбий натижаларга, оператив режалаштиришнинг издан чиқиши, ишлар режадан орқада қолганда турли ташкилотлар ўртасида келишмовчиликларга олиб келади. Бундан ташқари ишлар графиги нореал тузилганда иқтисодий ва молиявий тахлилда нотўғри хулосаларга келишга сабаб бўлади.


126
Қисқача қулосалар


Лойиха мақсади нуқтаи назаридан энг қулай бўлган технологияларни, лойихадан манфаат кўриши мумкин бўлган ахоли контенгенти, махаллий шароитлар,


капитал, хом ашѐ ва ишчи кучидан фойдаланиш имкониятлари ва улар бахоси, бозор хажми, шунингдек лойихани режалаштириш хамда амалга ошириш имкониятларини аниқлаш техник тахлилнинг вазифаси хисобланади ва унинг мохиятини ташкил этади.


Лойихаларни ишлаб чиқишнинг техник муаммолардан кўпчилиги кўпгина лойихаларга хос бўлиб буларга мулк шакли, лойиха кўлами, амалга ошириш муддатлари, технологияларни танлаш кабилар киради.


Лойихалар давлат секторида ѐки хусусий секторда амалга оширилиши лойиха кўламига, техник режасига таъсир кўрсатади.


Лойиха кўламини аниқлашда лойиха махсулотига талаб, ташкилотларнинг имкониятлари, ресурсларнинг мавжудлиги кабилар мезон бўлиб хизмат қилади.


Соф келтирилган қиймат энг юқори бўлишини таъминлайдиган кўлам лойиха учун оптимал хисобланади. Кўп компонентли лойихаларда ўзаро бир-бирининг ўрнини босадиган, бир-бирининг ўрнини тўлдирадиган ва мустақил компонентлар ўзаро фарқланади.


Лойиха учун СКҚни максималлаштирадиган жой энг яхши хисобланади. Лойиха объекти ѐки хом ашѐ


базасига, ѐки истеъмолчиларга ѐки зарур инфратузилмаларга яқин жойга қурилади.


Лойиха харажатлари асосий ва қўшимча сметада акс эттирилади. Асосий сметада лойиха тузилган вақтдаги унинг қиймати, бахо ва миқдорий ўзгаришлар таъсирида харажатлардаги ўзгаришлар эса қўшимча сметада акс эттирилади.





Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish