Бухоро давлат университети


Лойихаларни ишлаб чиқишнинг техник муаммолари. Мулк шакли. Лойиха кўлами



Download 2,51 Mb.
bet39/74
Sana23.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#135249
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   74
Bog'liq
loyiha tahlili

7.2. Лойихаларни ишлаб чиқишнинг техник муаммолари. Мулк шакли. Лойиха кўлами

Турли лойихаларда учрайдиган техник муаммолар ўзига хос бўлади. Аммо айрим муаммолар (барча лойихаларга бўлмасада) кўпчилик лойихаларга хос бўлади ва уларни идентификация қилиш мумкин. Бу муаммолар қуйидаги категорияларга бўлинадилар: мулк шакли; лойиха кўлами; амалга ошириш муддатлари хамда технлогияларни танлаш ва тўплаш.


Лойиханинг техник режаси, эксплуатацияси ва менежменти лойихани ким амалга оширишига боғлиқ. Қайси лойихаларни давлат сектори, қайсисини эса хусусий сектор амалга ошириши кераклилигини аниқлаш хозирда


анча муаммо. Чунки хусусий инвесторлар инфратузилмалар ва коммунал хизмат сингари анъанавий давлат секторларига хам кириб боришаяпти. Лойиха қайси сохага (тармоққа) тегишли эканлиги хам мулк шаклини танлашда мухим рол ўйнайди. Мулк шакли масаласи шу билан бирга лойиханинг қандай техник режаси танланишини белгилаб беради.


Масалан, бир худудни электр энергияси билан таъминлаш лойихаси давлат секторида бажарилиши танланса, у холда йирикроқ электростанция қурилиши танланади. Хусусий секторда эса бир неча кичик, ўзаро рақобат қилувчи электростанциялар қурилиши танланиши



116

мумкин. Йирик электростанция қуриш қарори бундай инвестицияларда таваккалчилик даражаси юқори бўлгани учун хусусий инвесторлар иштирокини инкор этади. Шу сабабли хусусий инвесторларни лойиха устида ишлашга жалб қилиш қарори қандай технологиялар танланишини белгилаб беради хамда технологияларни олдиндан танлаш лойиха давлат секторидагина бажарилиши мумкин, деган хулосага олиб келиши мумкин.

Лойиха кўлами ва масштаби деярли хар доим лойихани ишлаб чиқиш жараѐнида аниқланадиган ўзгарувчан миқдорлар бўлиб келган. Қишлоқ хўжалиги ѐки саноат ишлаб чиқариш лойихалари кўлами лойиха махсулотига бўлган талабга кўра белгиланади. Бошқа холларда лойиха кўлами аввало уни амалга оширувчи


муассасаларнинг ѐки ишлаб чиқарувчиларнинг имкониятларига боғлиқ бўлади. Айрим лойихалар кўлами фойдаланиш мўлжалланаѐтган худудий ва табиий ресурсларнинг чекланганлиги билан белгиланади. Лекин хар қандай шароитда хам режалаштирувчи идораларнинг мавжуд шароитни хисобга олмасдан катта кўламларни афзал кўришларини чеклаш керак. Тажрибадан ўтган технологик ечимлар йўқ бўлса, босқичма-босқич ѐндашувни танлашга мажбур бўлинади. Бундай ѐндашув тадқиқотлар ва адаптация ишларидан бошланади. Шундан сўнг лойиханинг тажриба варианти яратилади ва у тўпланган тажриба билан тўлдира борилиб, тўлиқ лойихага келтирилади. Молиявий жихатлар, масалан, лойиха амалга оширилгандан сўнг уни эксплуатация қилишга харажатлар қилиш зарурати хам лойиха кўламини белгилаши мумкин.


Лойиха кўлами масаласига тахлилий ѐндашиш хам мумкин. Оддий қилиб айтганда лойиха учун соф келтирилган қиймат (СКҚ) максимал бўлишини таъминлайдиган кўлам оптимал бўлади. Бундай тахлил


ўтказилиши учун лойиха бир нечта алохида

компонентларга бўлиб ташланади, сўнгра бу компонентлар (ўз харажатлари ва даромадлари билан бирга) технологик жихатдан энг кичик бўлган «базис» лойихага бирлаштирилади. Бундан кейин базис лойиха



117


хамда компонентларнинг хар бир комбинацияси учун СКҚ хисобланади. Охирги қўшилган компонент учун даромаднинг чекланган ички ставкаси дисконт ставкасига тенг бўлмагунга қадар лойиханинг изланаѐтган кўлами катталаштириб борилаверади. Айни шу лахзада СКҚ бутун лойиха учун мусбат бўлади ва максимал даражага етади. Лойиха бундан кейин хам кенгайтирилганда қўшилган компонентлар учун даромаднинг чекланган ички ставкаси дисконт ставкасидан паст, СКҚ эса манфий бўлади.

Иқтисодиѐтни қайта қуриш шароитида кўламга нисбатан бундай ѐндашув йирик корхона таркибида алохида бўлинмаларни ажратиш қанчалик мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун қўлланилиши мумкин. Кўпгина ривожлантириш лойихалари турли секторларга ѐки фаолият турларига тегишли компонентлардан ташкил топади. Масалан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойихаси суғориш тизими ва дренажлар, қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган турли ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш, қишлоқ йўллари ва ижтимоий инфратузилманинг клублар, сув таъминоти тизими, мактаб ва тиббиѐт муассасалари каби элементларини ўз ичига олиши мумкин.


Шу туфайли лойиханинг турли элементлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни аниқлаш биринчи навбатдаги вазифа хисобланади. Мактаблар, клублар ва тиббиѐт муассасалари бир вазиятда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан чамбарчас боғланган бўлса, бошқа вазиятда хеч қандай алоқага эга бўлмаслиги мумкин. Агар лойиха компонентлари ўзаро чамбарчас боғланган бўлса, у холда иқтисодий тахлилда даромадлар ва харажатларни компонентлар бўйича тақсимлаш хеч қандай мазмунга эга бўлмайди. Шу туфайли турли компонентлар бўйича даромад ставкасини аниқлаш керак эмас. Бундай холда дастлаб бутун лойиха учун СКҚ ва даромаднинг ички ставкасини аниқлаш, сўнгра лойиханинг бир ѐки бир неча компонентини ўзгартириб, айтилган кўрсаткичларни ошириш мумкин ѐки мумкин эмаслигини аниқлаш керак.



118

Агар лойиханинг алохида компонентлари бир-бири билан деярли боғланмаган бўлса, улар алохида-алохида тахлил қилиниши керак.

Лойиха алохида компонентларини иқтисодий тахлили.


Лойиханинг турли компонентлари ўзаро бир-бирининг ўрнини босадиган, бир-бирини тўлдирадиган ѐки мустақил компонентлар бўлиши мумкин.


Агар лойиха компонентларини биргаликда амалга оширишдан олинадиган манфаат уларнинг хар бири алохида амалга оширилганда олинадиган манфаатлар йиғиндисидан кам бўлса, бундай компонентлар ўзаро бир-бирининг ўрнини босадиган компонентлар хисобланади.


Агар лойиханинг алохида компонентларидан манфаат кўрилса, улар ўзаро бир-бирини тўлдирувчи компонентлар дейилади. Агар бутун лойихадан кўрилган манфаат алохида компонентлардан кўрилган манфаатлар йиғиндисига тенг бўлса, бу компонентлар мустақил компонентлар дейилади.


Лойиха компонентлари, шунингдек, харажатларга кўра хам ўзаро бир-бирининг ўрнини босадиган, ўрнини тўлдирадиган ва мустақил компонентлар бўлиши мумкин. Бир-бирининг ўрнини босувчи компонентлар учун умумий харажатлар уларни алохида-алохида амалга ошириш харажатлари йиғиндисидан катта бўлади. Бир-бирини тўлдирувчи компонентлар учун эса умумий харажатлар уларни алохида-алохида амалга ошириш харажатлари йиғиндисидан кичик бўлади. Мустақил компонентлар учун харажатлар миқдори бошқа


Лойихаларнинг компонентлари бўйича турланиши





Лойиха

Харажатларга

Харажатларга

Харажатларга

компонентлари

кўра мустақил

кўра

бир-

кўра

бир-







бирини




бирининг










тўлдирувчи

ўрнини
















босувчи




Даромадларга

Умумий СКҚ

Умумий

СКҚ

Умумий

СКҚ

кўра мустақил

мустақил

мустақил




мустақил




119








СКҚлар




СКҚлар




СКҚлар










йиғиндисига

йиғиндисидан

йиғиндисидан







тенг




катта




кичик




Даромадларга

Умумий

СКҚ

Умумий

СКҚ

Аниқланмаган

кўра

бир-

мустақил




алохида




натижа.

Бирма-

бирини




СКҚлар




СКҚлар




бир




тўлдирувчи




йиғиндисидан

йиғиндисидан

солиштириб







катта




катта




кўриш

талаб



















этилади




Даромадларга

Умумий

СКҚ

Аниқланмаган

Умумий

СКҚ

кўра

бир-

алохида




натижа.

Бирма-

алохида




бирининг




СКҚлар




бир




СКҚлар




ўрнини босувчи

йиғиндисидан

солиштириб

йиғиндисидан







кичик




кўриш

талаб

кичик
















этилади










компонентлар бор-йўқлигига боғлиқ бўлмайди. Кўпгина кўп мақсадли лойихалар харажатларга кўра бир-бирини тўлдирувчи, даромадларга кўра эса бир-бирини ўрнини


босувчи хисобланади. Масалан, суғориш ва гидроэлектростанция учун умумий туғон қуриш алохида-алохида туғон қуришга нисбатан кам харажат талаб этади. Лекин электр энергияси олиш учун қишда оқизилган сув суғориш учун фойдасиз бўлса, ѐзда суғориш учун электр энергияси олиш эхтиѐжларидан кўпроқ сув оқизилади. Сув оқизиш миқдори ГЭС талаблари учун хам қишлоқ хўжалиги талаби учун хам зарур бўлган оптимал миқдордан кўп бўлади. Оқибатда алохида лойихадагига нисбатан камроқ қишлоқ хўжалиги махсулоти хамда электр энергияси ишлаб чиқарилиши мумкин. Бундай холатда иқтисодий тахлил чоғида «лойихасиз» вазият сифатида тегишли иншоотларни алохида қуриш варианти кўриб чиқилиши керак.


Алохида лойихаларни иқтисодий бахолаш асоси


сифатида қўлланилиши лойиханинг алохида компонентларининг турли комбинациялари учун қуйидаги натижаларга олиб келади.





Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish