11.3. Молиялаштиршга эхтиёж тахлили
Молиялаштиришга эхтиѐж тахлили лойихани инвестициялаш ва уни эксплуатация қилиш учун керак бўлган барча молиявий эхтиѐжларни прогноз қилишни ўз ичига олади.
Бу эса зарур ресурслар келиб тушишини таъминлайдиган молиявий режа тузиш имконини беради.
Молиявий режани тайѐрлашда хорижий кредиторлар талабларини бажаришни енгиллаштириш учун хорижий валютага бўлган эхтиѐж алохида кўрсатилади.
Молиявий режада, шунингдек, молиялаштиришнинг махаллий манбалари, лойиха учун масъул бўлган ташкилотнинг ўз маблағлари ва фондлари, давлат ва тижорат ташкилотларидан олиниши мумкин бўлган қарзлар хам эътиборга олинади.
Молиявий режада лойихани эксплуатация қилиш даври харажатлари ўз аксини топмаса, эксплуатация қилиш, жорий хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун фондлар йўқлиги туфайли лойиха ускуналари эскириб, тезда яроқсиз холга келиб қолади.
Молиявий режа лойихадан манфаат кўрувчиларнинг у таклиф этаѐтган махсулотни сотиб олиш қобилиятини хисобга олиши зарур.
Молиявий режа жорий бахоларда тузилиши хамда йиллар бўйича лойиханинг бутун амао қилиш даврига қуйидагиларни кўрсатиши керак:
мўлжалланаѐтган капитал маблағлар ва эксплуатация харажатлари (шу жумладан, бахо ва физик кўрсаткичларнинг кўзда тутилмаган ўзгаришлари хисобга олиб киритилган тузатишлар);
лойиха махсулотини сотиш ва бошқа манбалардан келадиган даромад;
қарзларни, инвестицияларни ва лойиханинг бошқа эхтиѐжларини қоплашнинг бошқа
манбаалари.
Лойихани молиялаштиришда корхонанинг ўз маблағлари қанча кўп бўлса, унинг инвестор томонидан бахоланиши шунча енгил бўлади.
11.4. Лойихани эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молиявий тахлили
Лойихани эксплуатация қилувчи ташкилотни молиявий тахлилга учта молиявий хисоботни тайѐрлаш, тахлил этиш ва прогноз қилиш киради:
даромадлар(фойда ва зарарлар) хисоботи;
пул маблағлари тушумлари ва чиқимлари хисоботи;
Бу хисоботлар лойиханинг бутун амалда бўладиган даври ѐки хеч бўлмаганда уни эксплуатация қилишнинг дастлабки бир неча йилига тузилади.
Кўрсатилган молиявий хисоботларни прогноз қилиш уларнинг барча компонентларини чуқур тахлил қилиш, бухгалтерия хисоби ва молиявий хисоботларнинг умумий қабул қилинган қоидаларини билишни талаб этади. Шу туфайли бу ишни тажрибали бухгалтер аудиторларга ѐки молиявий тахлилчига топшириш керак.
Фойда ва зарарлар хисоботи корхонанинг маълум даврдаги (чорак, йил) ишлаб чиқариш фаолиятидан олган даромадларини шу даврдаги қилинган ва даромад олиш билан боғлиқ бўлган харажатлари ўртасидаги нисбатни кўрсатади. Бу хисобот жорий хўжалик фаолияти самарадорлиги, лойиханинг ўз капиталини ошириш захираларини бахолаш учун зарур. Бу шаклнинг яна бир вазифаси турли солиқ тўловлари ва дивидендлар миқдорини аниқлашдан иборат.
Корхонанинг молиявий хисоб тизими маълумотлари
Do'stlaringiz bilan baham: |