Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD


Тарихда муносиб ном қолдирган, комиллик рутбасига эришган машҳур тарихий шахслар ҳақидаги шеърий драмалар



Download 0,78 Mb.
bet25/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

1. Тарихда муносиб ном қолдирган, комиллик рутбасига эришган машҳур тарихий шахслар ҳақидаги шеърий драмалар ( Уйғун ва Иззат Султон “Алишер Навоий”, Абдулла Орипов “Соҳибқирон”, Маъруф Жалил, “Соҳибқирон”, Иқбол Мирзо “Самарқанд сайқали”, Усмон Қўчқор “Имом Бухорий”, Н.Қобилнинг “На малакман, на фаришта”).
2. Миллий озодлик курашчилари образи яратилган шеърий драмалар (Ойбек “Маҳмуд Торобий”, Ҳ.Олимжон “Муқанна”, М.Шайхзода “Жалолиддин Мангуберди”).
Маълумки, Алишер Навоий бадиий сиймоси адабиётимизнинг деярли барча жанрларига мансуб асарларда гавдалантирилган. Бу борадаги дастлабки тажрибалар Ойбекнинг “Навоий” достони (ўтган асрнинг 30- йиллари), “Навоий” романи билан боғлиқ. Уйғун ва Иззат Султоннинг “Алишер Навоий” драмаси эса драматик турда шоир ҳақида яратилган биринчи асардир.
Драмада халқ дарди, ташвиши билан яшаган, юрт ободлиги учун курашган улуғ Навоий сийратига хос фазилатлар тараннум этилган. Бу Гулининг сўзларида ёрқин кузатилади:
Кимики бўлса инсон, бўлса одам
Халойиқнинг ғамин ейдур дамодам138.
Драматурглар ҳар бир образни хусусиятига, хатти-ҳаракатига ва жамиятда тутган мавқеига қараб индивидуал тил билан гапиртиришга ҳаракат қилишган. Навоийниг фикрлари ва ҳаракатидан замонасининг донишманди, улуғ шоири тараққийпарвар кишиси эканлигини англаймиз. Ҳусайн Бойқаро талқинида эса ўша давр сиёсатидан келиб чиқиб, бирёқлама муносабат сезилиб туради. Шу жиҳатдан у асарда мустақил фикрга эга бўлмаган, ҳар бир ишни шошиб амалга оширадиган, ўз ақли эмас мунажжим башоратига таяниб иш кўрадиган маишатпараст шоҳ сифатида гавдаланади. Бунинг асоси эса драмада Ҳ.Бойқаронинг Мажидиддин каби фирибгар, иккиюзламачи ва хушомадгўйлар таъсирига тушиб қолганлигида деб кўрсатилади.
Асарда Навоий соф муҳаббат эгаси сифатида намоён бўлади. Бу жиҳатдан асардаги бир лавҳа эьтиборни тортади. Яъни Навоий кўклам кунларда табиат оғушида севикли ёрига атаб битган ғазаллари орқали бу ҳолатни ҳис этиш мумкин:
Э, насими субҳ, аҳволим дилоромимга айт!
Зулфи сунбул, юзи гул, сарви гуландомимга айт!
Ком талху, бода заҳру, ашк гулгун бўлғонин... 139
Бўлиб ўтган воқеаларда ўтмиш ҳам, бугунги кун ҳам, келажак ҳам яшайди. Ўтмиш ҳикоя, хотира шаклида, келажак туш, башорат шаклида (Гулининг туши) рўй бераётганини асар воқеаларидан кузатиш мумкин. Асарда ҳикоятлар, Навоийнинг ғазал ва рубоийлари, халқ мақолларидан фойдаланилганки, бу воситалар асар бадиий структурасини бойитишга хизмат қилган.
Алишер Навоий сиймоси бадиий гавдалантирилган асарлар орасида Иқбол Мирзонинг “Самарқанд сайқали” драмаси алоҳида ажралиб туради. Чуқур лиризм билан суғорилган бу асар Навоийнинг ташвишли, изтиробли, ҳорғин ҳолати тасвири билан ибтидо топади. Асар асосидан шоирнинг дунё ҳақидаги ҳаётий фалсафаси: одамзод бу ҳаётда бир йўловчи, сайёҳ экани, қисмат карвони қаерга етакласа шунга қараб бориши алоҳида ўқ чизиқ бўлиб ўтади.
Драманинг биринчи кўриниши карвоннинг Самарқандга кириб келиши воқеаси билан дахлдор. Навоий Самарқанднинг тарихий обидаларини кузатиб ҳайратга тўлади. Шундай лаҳзаларда уни Самарқанд бир Мўйсафид сиймосида қучоқ очиб кутиб олади.
Мўйсафид:
Сизни ҳам танидим шу байтлар боис,
Сизни фарзандим деб билар Самарқанд,
Сизни шоирим деб улуғлайди эл,
Хуш кўрдик, марҳабо, ўғлим Алишер!140
Маълумки, шоир байтлари ўша давда Туронзаминда маълум ва машҳур эди. Мўйсафид сўзларидан шуни англаш мумкин. Мўйсафид билан Навоийнинг суҳбатидан тарихга муносабат, Ҳиротдаги нотинчлик, тахт курашлари ҳақида билиб олиш мумкин. Бинобарин, Амир Темур барпо этган давлатнинг парокандаликка юз тутиши тарихий воқеаларнинг ўзагини ташкил этади.
Драмадаги кейинги эпизод мадраса талабаси Мирзобек Навоийни мадрасага, илмга ташна талабалар ҳузурига олиб кетиши билан алоқадор.
Иккинчи кўриниш саҳнаси Соҳиб Сиддиқнинг Самарқанд ҳокими Аҳмад Ҳожибек ҳузурига кириб, Навоийни йўқ қилиш ҳақидаги ёрлиқни тақдим этиши билан бошланади. Унинг Аҳмад Ҳожибекка айтган сўзларидан лаганбардорлик, хушомадгўйлик ҳамда пўписа қилиш иллатлари намоён бўлади. Шу ўринда тарихий ҳақиқат Абу Саид Мирзонинг Навоийнинг бутун хеш-ақрабоси, яқинлари, тоғаларининг қатл эттиргани, мол-мулкининг эса мусодара қилинганлиги Соҳиб Сиддиқ сўзларидан маълум бўлади.
Учинчи кўринишда Навоий Абу Лайс Самарқандий мадрасасида шоирлар Юсуф Сафоий, Мир Қарший, Ҳирамий Қаландар, Давлатшоҳ Самарқандий, Мирзобек, Риёзийлар даврасида тасвир этилади.
Драма бошдан охир Навоийнинг қалб изтироблари, аламли кечинмалари асосига қурилган. Навоийнинг болалик йиллари воқелиги – кекса шоир Лутфий билан учрашуви, онасининг уни қучиб эркалаётганлиги, шоир тоғалари билан суҳбати, отаси, укаси билан ўтган дамлари тасвири намоён бўлади.
Драма Навоийнинг онасини туш кўриши, унда келажак башоратининг акс этиши билан интиҳо топади. Шундан сўнг улуғ шоирнинг юртига қайтиши билан боғлиқ лавҳаларга ўрин берилади.
Ҳирот тахтига Ҳусайн Бойқаронинг ўтириши ва Навоийни чақириб олинишигача бўлган воқеалар (1465-1469 йиллар)ни ўз ичига олади.
Дунё ташвишлари, инсонлар ўртасидаги жоҳиллик, бир-бирининг қонига ташналикдан шоиримизнинг азият чекиб, халқ қачон илм-маърифатга ошно бўлиши, комилликка интилиши ҳақидаги орзулари монологларида тасвирланган.
Карвон билан бирга Навоийни ўлдириш учун тўқима образ Соҳиб Сиддиқ ва икки сипоҳ ҳам келади. Улар фурсат топган пайт Навоийни йўқ қилишга келишишади.
Драмада Навоийнинг қалб изтироблари мунгли оҳангларда баён этилади. Урушнинг фожиа эканлиги, инсон бошига қанчалик оғир мусибат солиши, у туфайли бутун оиласи, ота-онаси, булбулзабон тоғаларидан айрилгани кучли изтироб билан Аҳмад Ҳожибек билан бўлган диалогларида акс эттирилган. Шоир онаизорини эслаган пайтда лиризмни кучайтириш мақсадида Иқбол мирзо шеърий сатрларда синоним сўзларни қатор қўллайди:
Уруш қуюнининг гирдибодида
Тўзғиб битди бизнинг қутлуғ хонадон…
Отамдан айрилдим, онаизорим:
Мушфиғим, мунисим, ғамбодам онам!..

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish