Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD


II БОБ юзасидан хулоса.............................................................................86



Download 0,78 Mb.
bet2/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

II БОБ юзасидан хулоса.............................................................................86
III БОБ: ШЕЪРИЙ ДРАМА ПОЭТИКАСИ...............................……...89
3.1. Шеърий драма композициясида монолог ва диалогнинг бадиий вазифалари.............................................................................................................89
3.2. Шеърий драмада образ................................................……….……..101
III БОБ юзасидан хулоса.........................................................................129
ХУЛОСА……………………………………………………………….....130
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ……………………………..... 133


КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида адабий тур ва жанрлар назарияси, хусусан, шеърий драманинг келиб чиқиш асослари ҳамда унда кечаётган синкретик ва синтез жараёнлари, шеърий шаклнинг қадимийлиги масалаларини ўрганишга алоҳида диққат қаратилмоқда. Натижада шеърий драмада мавзу ва ғоя, композиция ва сюжет, тарихийлик ва замонавийлик талқини, шоирнинг бадиий тафаккур тарзи ва лирик қаҳрамон табиати ҳақида қатор илмий тадқиқотлар юзага келишига имкон яратилди. Айни вақтда жанр генезиси, табиати, шаклланишига таъсир этган бошқа омиллар, синкретизм, синтез каби илмий муаммоларни яхлит ҳолда текшириш, муайян ижодкор асарларини бадиият қонуниятлари асосида ўрганиш юзасидан амалга оширилаётган тадқиқотлар долзарблигини сақлаб қолмоқда.
Дунё адабиётшунослигида шеърий драма назарияси, поэтикаси, лирик қаҳрамон табиати, тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима уйғунлиги, шеърий нутқнинг ўзига хос жиҳатлари, драматик ва лирик тур хусусиятларининг кесишув жараёнлари, бадиий тил ҳақида қатор илмий тадқиқотлар яратилди. Мазкур жанрнинг шаклланиши антик адабиёт ва жаҳон адабиёти ижодий-эстетик тажрибалари билан боғлиқлиги, бу жанрдаги асарларда кўпроқ тарихий мавзунинг етакчилик қилиши, шеърий шаклнинг афзаллик жиҳатлари, эпиклик, драматиклик, лириклик хусусиятларининг синтезлашуви жараёнларини чуқур текшириш билан боғлиқ тадқиқ этилиши лозим бўлган масалалар ҳам мавжуд. Шу маънода ХХ асрда яратилган шеърий драма намуналари мисолида жанрнинг табиатини очиб бериш бугунги адабиётшуносликнинг долзарб масалаларидан бири саналади.
Ўзбек адабиётшунослигида адабий тур ва жанрлар назарияси, уларда кечган ва кечаётган трансформацион жараёнлар, янгиланишлар, жаҳон ва ўзбек мумтоз адабиётининг бадиий-эстетик тажрибаларидан ижодий фойдаланиш сингари масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ўзбек адабиётида ХХ асрда шаклланган шеърий драмага хос хусусиятлар, жанрнинг юзага келиш омиллари, ундаги тасвир кўлами ва мавзулари, лирик ифода устуворлиги, драматизм ва эпизмнинг намоён бўлиши, синкретизм масалаларини ўрганиш билан боғлиқ мақсадли илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, адабиётшуносликда ўзбек драмаси поэтик тили ва услуби, ижодкорнинг бадиий тафаккур тарзи муаммолари ҳақида бир нечта илмий тадқиқотларнинг яратилганлиги аҳамиятлидир. Зеро, «Ёшлар ўртасида мамлакатимиз бой тарихини, унинг бетакрор маданиятини ва миллий қадриятларини кенг тарғиб этиш, жаҳон илм-фани ва адабиёти ютуқларини етказиш учун зарур муҳит ва шарт-шароит яратиш»1 муҳим вазифа сифатида белгиланди. Ўзбек халқининг бой тарихи, миллатимиз тақдирида муносиб ном қолдирган улуғ сиймолар, замондошларимиз образлари бадиий гавдалантирилган шеърий драмалар шу мақсадга хизмат қилиши, шубҳасиз. Шеърий драманинг ХХ аср ўзбек адабиётида тутган мавқеи, жанр генезиси, табиати, адабий синтез масалаларини тадқиқ этиш диссертация асосига қўйилган муаммонинг долзарб ва зарурийлигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-28-29-сон “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги, 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонлари, 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Ф-4789-сон Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги” 2019 йил 4 октябрдаги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish