Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD



Download 0,78 Mb.
bet9/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#191900
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
Диссертация. Гавхар Ходжиева (2)

Биринчидан, ХХ аср ўзбек адабиётида яратилган шеърий драмаларда вақт ҳисси нуқтаи назаридан фактлардаги узвий давомийлик, воқеалар орасидаги “вақт бўшлиғи”нинг” сезилмаслиги кўзга ташланади.
Иккинчидан, ХХ асрда яратилган шеърий драмаларда лирик-романтик руҳ устуворлик қилади. Бунинг асосида шеърий шакл жаранги ётади.
Учинчидан, ХХ асрда тарихий мавзу барча жанрлар қатори шеърий драмада ҳам етакчилик қилганлиги кузатилади. Бундан мақсад халқимиз тарихи қатламларига чуқур назар солиш, миллат тақдирида муносиб ном қолдирган сиймолар образларини бадиий гавдалантиришдан иборатдир.
Тўртинчидан, диалог ва монологлар ва тарихийлик тамойили драма жанр табиатини белгиловчи хусусиятлар сифатида кўзга ташланади.
Бешинчидан, воқеликни фалсафий-лирик услубда идрок этиш, қаҳрамонона-романтик образ яратиш, фалсафий-психологик ёндашув шеърий драмага хос лиризмни таъминловчи ва жанр табиатини белгиловчи муҳим хусусиятлар эканлиги аёнлашади.
Кўринадики, рус ва ўзбек адабиётшунослигида яратилган тадқиқотлар таҳлили шеърий драманинг янги жанр бўлиши баробарида, асрлар давомида жаҳон адабиётида етакчи бўлиб келганлигини ва ўзининг жанрий қонуниятлар, қатъий белгиларига эга эканлигини кўрсатиб туради.


1.2. Янги ўзбек адабиётида шеърий драманинг юзага келиши, генезиси ва жанр табиатига хос хусусиятлар

Ўзбек адабиётида шеърий драма жанрининг шаклланиб, такомил топиши ўз асосларига эга. Аввало, ХХ аср бошларида юзага келган европача ёзиш анъанаси натижасида адабиёт янги жанрлар ҳисобига бойиди. Яъни эпик ва драматик турдаги дастлабки асарлар дунё юзини кўрди. Тарихий роман ва қисса, ҳикоя, драма, комедия ва трагедиянинг илк намуналари яратилди. Ўтган аср бошларида Чўлпон 1925 йилга оид “Улуғ ҳиндий” мақоласида ўзбек мумтоз адабиётининг Алишер Навоийдан Муқимийга қадар бўлган намояндаларини назарда тутиб, “бир хил, бир хил, бир хил”, деган ва “Кўнгил бошқа нарса – янгилик қидиради”, дея изҳори дил қилган бўлса-да, ўзида ва, умуман, ўзбек шеъриятида янгиликка бўлган эҳтиёжни аср бошларидаёқ сезган. Буни Фитрат ҳам, Ҳамза ҳам, Авлоний ҳам сезишган. Аммо ўзбек шеъриятидаги, шеър тузилишидаги ислоҳот, аввало Фитрат ва Чўлпон номлари билан боғлиқ31. Бинобарин, Чўлпон ўша даврда айнан шундай янгиланишларни назарда тутган. У ижодини шу мезон асосига қурди: тарихий роман, қисса, ҳикоя жанрида ижод қилди, аруз билан бирга бармоқ ва эркин вазнда бадиияти юксак шеърлар яратди. Ёхуд улуғ Абдулла Қодирий “Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсинда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг “Тоҳир Зуҳра”лари, “Чор дарвеш”лари, “Фарҳод-Ширин” ва “Баҳром-гўр”лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз” дер экан, бу фикрини ўзи амалда исбот этди ва тарихий романнинг дастлабки гўзал намунасини ўзбек китобхонига тақдим этди. Бинобарин, ўша даврдаги жадид ижодкорлари шу жиҳатдан ўзбек адабиётининг жаҳон адабиёти билан бўйлашиши учун ҳаракат қилдилар. Шеърий драма намуналари янги ўзбек адабиётида ХХ аср бошларида яратилди. Бу Абдурауф Фитрат номи билан боғлиқ бўлиб, “Шайтоннинг тангрига исёни” дастлабки тажрибадир.


ХХ аср ўзбек адабиётида шеърий драманинг шаклланиши ва бадиий тараққиётида А.Фитратнинг 1924 йилда яратган “Шайтоннинг тангрига исёни” асарининг ҳам алоҳида ўрни бор. Ғоявий асослари Қуръони Каримнинг “Аъроф” сураси (11-12-оятлар), шунингдек, Оллоҳнинг одамзотни яратиши, шайтон ва фаришталарга унга бўйсунишни буюриши, аммо биргина шайтон қаршилик қилиб лаънатланишию жаннатдан қувилиши ҳақида халқ орасида кенг тарқалган диний мифологик афсоналар сюжети билан боғлиқ бўлган бу драмада шайтон образидан ўзига хос стилизацион усулда ижодий фойдаланилган. Фитрат ана шу анъанавий диний-мифологик мотивни шеърий драма кўринишида талқин қилар экан, аввало, ўз даврининг ижтимоий-сиёсий ҳолатини акс эттиришни кўзда тутгани маълум бўлади.
Адабиётшунос Б.Қосимов ҳам: “У динга эмас, аксинча, динсизликка, имонсизликка, эътиқодсизликка қарши. Айни пайтда у мутаассибликнинг ҳам душмани” дея, ушбу драмадан атеистик ғояларни излашга интилганларни кескин инкор қилади32.
Демак, шеърий драма ҳам ана шу қайноқ адабий жараённинг маҳсули сифатида бадиий воқеликка айланди. Аслида бу жанрнинг белгилари ўзбек мумтоз адабиёти, антик давр адабиёти ва Уйғониш даври жаҳон адабиётида намоён бўлган. Яъни жанр адабий ҳодиса сифатида мавжуд эди. Шу боис шеърий драма генезиси уч муҳим асос билан боғлиқ: 1. Антик давр адабиёти. 2. Уйғониш даври жаҳон адабиёти. 3. Ўзбек мумтоз адабиёти.
1. Маълумки, қадимги юнон адабиётида драматик жанрлар шаклланиб, тараққий этди. Антик адабиётда яратилган шеърий трагедиялар бугунги шеърий драманинг яратилишига асос бўлди. Эрамиздан аввалги асрларда юнон жамияти ижтимоий-сиёсий жиҳатдан юқори босқичга кўтарилган. Бу даврда адабиётнинг дрматургия жанрида асарлар кўп яратилган. Бу ҳақда адабиётшунос Ш.Норматова шундай ёзади: “Достондан кейин энг қадрланган жанрлардан бири трагедия эди, антик трагедия фақат шеърий йўлда ёзилар, юнон асотирларига асосланар эди. Драма жанри юнон адабиётининг антик даврида вужудга келди. Антик драма очиқ жойда намойиш этилар, томошабинлар ўтириши учун қўйилган курсилар кетма-кет ярим доира шаклида терилар, ўртада, саҳна олдидаги майдончада хор турар ва ўз қўшиғи билан кечаётган воқеа-ҳодисаларга изоҳ берар эди”33. Кўринадики, антик адабиётда драматик асарлар деярли шеър ёзилган. Шунинг учун бўлса керак, адабиётшунос Д.Қуронов: “Шеърий нутқ бадиий нутқининг шеърий шаклларидан қадимийроқ, аниқроғи, ўз вақтида у бадиий нутқининг ягона шакли бўлган. Миллий адабиётлар тарихининг илк босқичларида адабий асарлар шеърий йўл билан ёзилган... Сабаби, шеърий нутқдаги ўзишга хос ташкилланиш уни одатдаги нутқдан кескин фарқлайди ва шунинг ўзиёқ етказилаётган информация санъатга алоқадор эканини таъкидлаб туради. Зеро, шеърий нутқ сўз санъатига хос махсус ҳодисадир”34 – деб ёзади.
О.Власованинг қуйидаги фикрлари ҳам шеърий драма генезиси жаҳон адабиётининг антик ва Уйғониш даврига бориб туташини тасдиқлаб туради: “Жанр янги ва ўзига хос бўлишига қарамасдан аслида шеър шаклидаги драмалар антик ва классик давр адабиётининг меросхўридир, П.Н.Сакулиннинг фикрича, романтизм давридан неоромантизм босқичига ўтган драмалардир. Шу боис шеърий драмалар 2 та асосий феноменга бўйсунади – ташқи жиҳатдан лирик феномен ва ички жиҳатдан драматик асарларга тааллуқли бўлиши шарт”35.
Ҳақиқатан, қадимги юнон, яъни антик адабиётга назар ташланса, драматик турга мансуб асарлар деярли шеърий шаклда ёзилганлиги кўзга ташланади. Эсхил трагедиялари жаҳон адабиётининг дурдона асарлари қаторида туради. Унинг “Ористея” трилогиясида Троя уруши ва унинг мудҳиш оқибатлари ёритилган. “Занжирбанд Прометей” эса ҳур фикрлилик руҳи билан суғорилган. Шеърий шакл орқали драматург фалсафий мушоҳадалар, инсон руҳий оламининг сирли қатламларини лиризм уйғунлигида кўрсата олган. Прометей образи орқали инсон мағрурлиги сабот ва матонатининг тимсоли сифатида гавдаланади. Софоклнинг Эдип ҳақидаги ривоятлар асосида ёзилган асарлари “Эдип шоҳ”, “Эдип Колонда” ва “Антигона” трагедиялари ҳам шеърий шаклнинг бадиий қудратини намоён этиб туради. Хусусан, ёзувчи “Шоҳ Эдип” трагедиясида Эдип образи мисолида виждонли кишининг қалб қийноқларини акс эттиради. Руҳий жараёнлар шеър орқали теран очиб берилади. Эврипид Юнон тарихининг кейинги асрлари эллинизм даврида ижод этди. Унинг “Алкестида”, “Медея”, “Гераклидлар”, “Ипполит”, “Гекуба”, “Геракл”, “Илтижогўйлар”, “Троялик аёллар”, “Электра”, “Ион”, “Ифегения Тавридада”, “Елена”, “Андромаха”, “Финикиялик қизлар” сингари драматик асарлари чуқур лиризм билан суғорилган. Кўринадики, шеърий драматик асарлар ҳали эпик турдаги асарлар ёзилмаган бир даврда антик адабиётнинг асосини ташкил этган. Шеърий шакл орқали юнон ижодкорлари бутун бошли романда берилиши бўлган мумкин бўлган кенг қамровли воқеаларни ифодалашга эришганлар, Қолаверса, антик адабиётдаги трагедияларнинг ўзига хос хусусияти, ундаги чуқур лиризм билан белгиланади. Чунки бу асарлар қаҳрамонлари қалбидаги оғриқлар, изтиробларни теран очиб беришда шеър катта роль ўйнаган.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish