94
Ки ҳар шайъ аз Ў шуд дигар баҳравар,
Чи доно, чи нодон, чи муҳкам, чи суст.
Баранд баҳра аз хони эҳсони Ў,
Чи тарсо, чи мўмин, чи чобук, чи чуст.
Муназзам жаҳон шуд ба ҳукми Ҳаким,
Шуд аз Вай нодурустию ҳар дуруст.
На жавҳар ба танҳойи шуд комёб,
Араз низ аз лутфи Ў шуд дуруст.
Чи шийбу фирозу чи болою паст,
Чи сокин, чи гарданда бошад бажуст.
На Ўро карам кам з исён шавад,
На аз тоат афзун шавад биннахуст.
Мазмуни:
У қудрат соҳиби бўлган карамли зот яратилишнинг биринчи кунида,
Барча яратиладиган нарсаларни Ўзининг карам дарёсига чўмилтирди.
Ва ҳар бир Ундан ўзгача, ўзига хосликни олди.
Нима доною нима нодон, нима қатъийу нима ноқатъий аниқ бўлди.
Унинг эҳсон дастурхонидан баҳраманд бўлгач,
Ким тарсою ким мўмин, ким чаққон-у ким бўш маълум бўлди.
Ҳикматли зот ҳукми билан олам
тартибга келди,
Ундан ҳар бир нодуруст-у дурустлик пайдо бўлди.
Унинг лутфидан биргина Жавҳар (яъни моҳият) айшу ком топган эмас,
95
Балки Араз (яъни пайдо бўлувчи нарсалар) ҳам бу лутфдан баҳраманд бўлди.
Нима юқори-қуйи-ю нима баланд-паст,
Нима
тинч-сокин-у нима нима айланар, ҳаммаси билинди.
Унга исён қилингани билан Унинг карами камайиб қолмайди,
Ёки Унга тоат қилиниши Унга жароҳат еткаролмас.
Анъанавий ҳамдлар каби Тамкин Яратганнинг қудрати, унинг биру борлиги,
караму саховатини улуғлайди. Иқтибос санъатидан фойдаланган ҳолда Қуръони
Каримдан оятлар келтиради. Бу ҳам Абдураҳмон Тамкин услубига хос хусусиятлардан
бири ҳисобланади. Ҳар келтирилган парчадан сўнг шу парчанинг мазмунига мос қитъа
келтирилади. Юқоридаги қитъа 7 байтдан иборат бўлиб, а-а, б-а, c-а… шаклида
қофияланган. Умуман олганда, “ҳамд” сўзи Навоий асарлари луғатида “мақтов”,
“мадҳ”, деб берилган. Исломий ақидага кўра эса мақтов фақат ва фақат Аллоҳгагина
лойиқ, унигина мақташ мумкин ва керак. “Ҳамдларнинг аксариятида шоир Аллоҳ
кулли мавжудотнинг яратувчиси эканлигини бадиий тил билан таърифлайди. Яна бир
муҳим жиҳати шундаки, яралганларнинг бари — Аллоҳнинг мавжудлигига исбот. Чунки
тасаввуфда бутун борлиқ — Аллоҳ, яъни зотнинг кўриниши, деб қаралади”
58
.
Ҳар қандай махлуқот «Эмас»лик (яъни, Йўқлик) тоғидан «Эмасми» (яъни Борлик)
ҳудудига қадам қўяр экан, Унинг сонсиз карамига эга бўлади ва фаровон неъматларига
бурканади. «Ин таъудду ниъматаллоҳа ла таҳсуҳа» («Агар Аллоҳнинг неъматларини
санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Наҳл: 18-оят). У ҳукм чиқарувчиларнинг энг
афзали ва
карамлиларнинг энг яхшисидир, Жалолат-у каромат наътининг туғроси
Удир, зоти пок-у бенуқсон Удир. «Субҳанаҳу ва таъалаъ амма ясифун» (У зот улар
айтаётган нарсадан пок ва ниҳоятда олийдир. Исро: 43-оят).
Қитъа
Шаҳаншаҳеки, бувад қаҳрамони мулки азал,
Ки хоҳад ҳарчи кунад, гар бақаҳр ангизад.
58
Ғаффорова З. Навоийнинг ҳамд ва наът ғазаллари (Масъул муҳаррир: Н. Комилов). — Т.: «Маънавият», 2001. . — 64 б.
96
Ҳазор сола
ибодат баяк жаве нахарад,
Бажое сажда агар жабҳа бар замин резад.
Надиди тоати Иблис оқибат ҳамаги,
Баяк инод багардан чу тавқ овезад.
Санампарасти кўҳан бин басаҳв гуфт Самад,
Ҳануз аз карамаш гуна-гуна бинавозад.
Ду кавн бар сари ангушти ҳукми Ў қоим,
Агар ишора намояд аз жой бархезад.
Do'stlaringiz bilan baham: