Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet24/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Назорат саволлари:

  1. Психология тарихи фанининг вазифаларини тушунтириб беринг.

  2. Психология тарихи фанининг ривожланиши тарихини даврлаштириб беринг.

  3. Психология тарихи фанининг тамойиллари қайсилар?

VII-БОБ. ПСИХОЛОГИЯНИНГ ДАСТЛАБКИ ВА ЎРТА АСРЛАРДА РИВОЖЛАНИШИ


Таянч тушунчалар: «Мемфис теологияси ёдгорликлари», пневма ёки ЦИ, Санкхая, Веданта, Йога, Миманса, Вайшешика, Даосизм, Лао-Цзи, Конфуцийчилик. софистлар, материалистлар, идеализм.

7.1. Антик даврнинг психологик назариялари


Қадимдан маданий фикр ва руҳиятлар бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган ва ривожланган. Шунинг учун қадимий грек-римликлар ҳаётининг ривожланишини Шарқ халқларидан ажратиб алоҳида ўрганиб бўлмайди. Инсон онги ривожлана борган сари турли ўзгаришлар содир бўлади. Секин-аста ишлаб чиқариш революцияси бўлади. Шаҳар қишлоқдан, ҳунармандлар қишлоқ хўжалигидан ажралиб бошлайдилар. Инсон ҳаёт тарзининг ўзгариши, қулларнинг кўпайиши, дарё йўлларининг очилиши қадимий греклар онгини бир неча баробар ўстиради. Қадимий афсоналарга ишониш, бир неча табиий фанлар (математика, география, астраномия, тиббиёт) билан танишиши улар онгининг ўсишига, фикр юритишига туртки бўлади.
Шу даврда материалистик фикрлайдиган бир неча файласуф ва олимлар етишиб чиққан. Буларга Демокрит, Гиппократ, Анаксиманларни мисол келтириш мумкин. Уларнинг изланишлари катта аҳамиятга эгадир.
Эрамиздан аввалги V асрда фалсафий фикрлар марказидан бири Афина эди. Шу вақтларда донишмандликка ўргатувчи ўқитувчилар, софистлар йўналиши ривожланган. Турли муассасаларда софистлар одамларни доноликка, билимдонликка, ўз сўзларини ўтказишга ўргатишар эди. Улар ўз дарсларида инсоннинг психологик сюжетларини, инсоннинг бошқа инсонларга муносабатларини муҳокама қилар эди. Уларнинг фикрига қарши Суқрот ўз фикри билан чиққан. Эрамиздан аввалги IV асрда Платон ва Аристотеллар илмий асарларида фалсафий психологик фикрлар тизими инсон фикрини ўсишига катта таъсир қилиши ҳақида ёзганлар.
Платон Европа идеализмини бошловчиси ҳам ҳисобланади. Аристотель фалсафасидаги психологик фикрларда биологик йўналишлар бор эди. Аристотель дунёни ақлий фикрлари алоҳида инсонларда ер юзида бўладиган ҳодисаларда юзага келади, деб тасдиқлайди.
Эллинистик йўналиши грек маданияти билан Шарқ ҳалқлари маданиятини яқинлаштиради. Эллинистик йўналиши фалсафасига кўра жамият турмуш тарзини ўзгартириб юборади. Инсон ўзини шахсий ўрнини жамиятда топиб олади. Бир неча маданият марказлари юзага келади. Фанлар, техника, тиббиётнинг ривожланиши психологияни фан сифатида ривожига катта таъсир кўрсатади. Лукреций ва Гален каби буюк алломаларни таъсири катта бўлган. Тарихда пайдо бўлган хрестиан дини инсонларни илмий қарашларига қарши чиқишда эксплуататор синфга катта қурол вазифасини бажарган.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish