Персоналистик ёндашиш.
Илмий гипотезалар, кашфиётлар, адашишлар ўз муаллифларига эга, уларнинг номларини тарих сақлаб қолади, шунинг учун психик далил (факт) ривожланишининг охирги нуқтаси айрим шахсларни ақл-идрокига боғлиқ, деган фикр пайдо бўлди.
Контекстик ёндашиш.
Кўпгина маълумотлар шуни кўрсатадики, илмий ғояларнинг йўналиши объектив қонунга тобе, якка омил − ўз замонининг намоёндаси, у ўз замонининг интеллектуал иқлимида чегараланиб қолган. Кашфиёт − уни тайёрловчи ғояларсиз бўлмайди.
“Жуфтларни қарама-қаршилиги” тамойили.
Психологик ғоялар ҳаракатини умумий чизиқларини аниқлашда схемаларга асосланилса ҳаракат қарама-қаршиликка эга дейилади. Буни америкалик тарихшунос “қарама-қаршилик жуфти” деб атади. Бу борада бир қанча назариялар таклиф қилинди. Г.Мерфи психологик ўрганишларни XX асрнинг 10-20-йилларида тўрт «қарама-қаршилик жуфт»ларга бўлди:
1. “структура – функция”;
2. “қисман бутун”;
3. “сифат – сон”;
4. “экспериментал – статистик”.
XX асрнинг 10-йилларида биринчиси ҳукмронлик қилган, 20-йилларда иккинчиси деб ҳисобланган Америка психология журналининг 50 йил давомида босилиб чиққан маълумотларини анализ қилиб Д.Брунер ва Г.Олберт назарияларини умумлаштириб:
1. “рационал – эмпирик”; 2. “теологик − механик”; 3. “сифат – сон” деб ажратдилар. Улар ҳар бир жуфтни иккинчи қисмини ҳажми босиб чиқишини хулоса қилдилар. Кейинчалик Г.Олберт назарияларни икки гуруҳга ажратди:
а) детерминизм тамойилига амал қилувчилар;
б) шахсни келажагига ориентация қилишга акцентуация қилганлар.
Психологик тизимлар суперназария сифатида. Психологияни ривожлантиришда олимлар алоҳида бир хусусиятни аниқлаб, унинг фактини ва характеристикасини тасвирлаш билан бирга тизимлар тўғрисидаги тушунчани киритиш керак, деб ҳисоблашди. Психологик тизимлар “суперназария” деб номланади. Уларнинг пайдо бўлишини бир қатор муаллифлар психологиянинг ғоявий етилмаганлиги билан боғлайдилар.
Парадигмал ёндашиш. Кун Томас “Илмий революциялар структураси” китобида кўпчиликни ўзига жалб қилган илмий ғояларни табиий ҳаракати тизимини кўрсатди, унда ҳаракат бир неча даврга бўлинган. Бошланғич даврда баъзи омиллар чегараси, муаммоси усулида умумий келгани йўқ. Аммо, фан онг юқори етилиш даражасига борганда парадигма пайдо бўлади, бу парадигмани актуал илмий амалиётини умумқабул қилган намунаси деб танилади. Парадигма Кун Томаснинг айтишича, етарли кучга эга, шунинг учун узоқ вақт олимларнинг ақлини асир қилади, олимларнинг альтернатив йўналишларини ахтаришда адаштиради. Педагогика ўзга қонунларни, ғоявий хулосаларни ва уларнинг янги масалаларини киритади. Маълум муддат шу фан бўйича ишламаётганлар ушбу парадигмага амал қилиб келдилар. Тўғри келмайдиган фикрларни эътироф этадилар ёки шу қонунга мослаштирадилар.
Классик бихевиоризм (психология предметини стимулларга ҳаракат реакцияси деб ҳисобловчи) “проксимал стимуллар − проксимал реакциялар” боғланиш билан чегараланади (а-А). Фрейдизм организмни узоқ ўтмишга боғлиқлиги билан чегараланади (С-0). Функционализм муҳит объектларини улар билан операция қилиш муносабатини назарга олади (в-А). Бу схемани эътиборга олиб Бруневик ҳар бир саналган назария бутун жараённи бир фрагменти деб ҳисоблайди, аммо, психология тарихини англаш учун Бруневик схемаси талабга жавоб бермайди: генетик сабаби ва назариялар бузилишини тушунтириб бермайди.
“Систематология” даниялик олим К.Мадсен фанни ўзини илмий анализ қилиш кераклигини гапириб, психологик назарияларини солиштириб ўрганиш кераклигини, уни “Систематология” қилишни таклиф қилади. Назария деб, у швед файласуфи Г.Гернебодан сўнг “илмий матн” ёки фикрлаш (ёзма, оғзаки), метоназария деб - шу матнни назарий анализини тушунамиз дейди. Матнни яратганда бир неча даражани таклиф қилади:
а) дискриптив (тасвирловчи);
б) гипотетик (тушунтирувчи);
в) метастрата, бунда матннинг муаллифи билим, ҳақиқат, метод, модел тўғрисида ўз фикрини билдиради.
“Систематология” асосига Мадсен “фикрлаш эканомикасини” қўйди. Бу адаштирувчи ишонч, чунки кўз билан кўрилган ҳақиқатни билдиради, ҳақиқат илмий билимнинг мазмунини ташкил қилади, деб адаштиради. Материалистик диалектика позициясидан психологик ўрганишни илмий категориал анализ қилиш имконияти пайдо бўлади. Категориялар − фикрни энг умумий бузилмас, ўзаро боғланган иш ташкилотчилари ҳисобланади. Улар ҳақиқатни фаол тасвирланишидир. Фалсафий категориялар илми (форма ва мазмун, сон, сифат ва бошқалар) грамматик категорияларга ўхшаб узоқ тарихга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |