Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Психолог фаолиятининг муҳим этнопсихологик имкониятлари



Download 4,06 Mb.
bet18/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

5.2. Психолог фаолиятининг муҳим этнопсихологик имкониятлари
Этнопсихологик хусусиятларининг айрим белгилари кишилар бирлигининг ҳамма тарихий даврларига айрим яъни уруғ, қабила, миллатларга хосдир. Этнопсихологик хусусиятлар айрим тадқиқотчилар кўрсатганидек фақат бир омил − табиий муҳит таъсири билангина вужудга келиб қолмай, унинг вужудга келишида учта омил таъсир кўрсатади. Биринчи омил − бу сиёсий-иқтисодий ва жамият ҳаётида бўлаётган ижтимоий жараёнлари тизими бўлса, иккинчисига шу этник бирлик яшаб турган табиий-географик муҳитнинг хусусиятлари киради. Учинчи омилга эса халқ ҳаётида бўлиб ўтган тарихий ҳодиса ва воқеалар киради. Лекин шуни айтиш керакки, этнопсихологик хусусиятлар тизимида кишилар руҳиятининг мазмуни аввало биринчи омил – сиёсий-иқтисодий ижтимоий ўзгаришлар белгилаб берилади. Табиий географик омил эса асосан этнопсихологик қиёфанинг ташқи ифодаларини белгилайди. Шунинг учун ҳам бу омил кузатаётган киши назарига биринчи омилга қараганда яққол намоён бўлади. Халқ ҳаётида бўлиб ўтган муҳим тарихий воқеалар сўзсиз унинг психологик ўчмас из қолдиради. Табиатдаги айни бир воқеаликнинг доим таъсири натижасида кишилар бу воқеадаги хусусиятларни бошқа шароитда яшаётган этник гуруҳ вакилларига қараганда чуқурроқ идрок қилишга ўрганиб қоладилар. Чунки ташқи муҳит бизнинг сезги аъзоларимизга беҳисоб ахборотлар, яъни хилма-хил таассуротлар юбориб туради, натижада эволюцион тараққиёт давомида, танамизда шу ташқи муҳит билан адекват (муносиб) муносабатини талқин эттирувчи нейро-физиологик механизм шаклланади. Бу жараёни маълум даражада кишиларнинг сезги ва идроклари орқали намоён этилади.
Агар олий нерв фаолиятининг ривожланиши юз минг йиллар давом этганлиги синфий жамиятнинг вужудга келганлиги эса бир неча минг йил бўлганлигини назарга оладиган бўлсак, инсон олий нерв фаолияти механизми синфий жамият барпо бўлмасдан анча илгарироқ шаклланганлиги равшан бўлиб қолади. Инсон руҳияти фақат уни ўраб турган ташқи муҳит шароитларига мослашиб ва унинг хусусиятларини акс эттириб қолмасдан, доимий тараққиёт этиб турли характерига эга бўлган иқтисодий- ижтимоий ҳодисаларнинг ўзгариб туришига ҳам мослашиб боради.



Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish