Психологик установка компонентлари: а) педагог билан бўлган муносабатга установка;
б) педагогларни қандай бўлса шундайлигича қабул қилишга установка.
в) субъект-субъект муносабатларидан иборат тенглик ва ҳамкорлик характеридаги муносабатларга установка.
Ушбу установка педагоглар билан бўлган конструктив ҳамкорликни таъминлай олади.
4.2. Амалиётчи психолог шахсига қўйиладиган талаблар Мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг самарали бўлишини таминлаш, ишлаб-чиқаришда ва ижтимоий ҳаётнинг барча бўғинларида инсон омилидан фойдаланиш, ҳар бир ижтимоий шахс имкониятларини тўла-тўкис юзага чиқариш масаласи Ўзбекистон психологлари олдига амалий психология билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни амалга ошириш масъулиятини юклади:
Аҳоли ўртасида психологик саводхонликни оширишга қаратилган қатор тадбирларни белгилаш ва уни амалга ошириш;
Ҳар бир шахс имкониятини жамоадаги ижтимоий-психологик иқлимни Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва этнопсихологик тамойилларига мослаштирилган энг илғор тестлар, методикалар, асосида ўрганиш, таҳлил қилиш ва бу борада тегишли хулосалар чиқариш;
Ходимларни танлаш ва психологик имкониятлари асосида турли соҳаларга йўналтиришда маъмурий ташкилотларга кўмаклашиш, шунингдек барча бўлимдаги раҳбар ходимларнинг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт талабига мос психологик саводхонлигини ошириш мақсадида қисқа муддатли “ижтимоий психология” курсларини ташкил этиш;
Фуқароларнинг касбий йўналишларини аниқлаш ва меҳнат биржалари фаолиятини режалаштиришда фаол ёрдам кўрсатиш.
Амалиётчи психологнинг фаолиятидаги вазифалар қуйдагиларни ўз ичига олади: 1. Психолог ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг халқ таълими соҳаси бўйича қабул қилинган норматив ва инструктив ҳужжатларига амал қилган ҳолда амалга ошириши шарт.
2. Олий ўқув юртининг психология соҳасини битирганлигини ёки амалиётчи психологлар тайёрловчи қисқа муддатли (қўшимча мутахасислик берувчи) махсус курсларни (камида 1000 соатлик) битириб, психолог мутахассислигини олганлигини тасдиқловчи махсус ҳужжатга эга бўлиши керак.
3. Психология фанининг энг сўнгги ютуқлардан хабардор бўлиши, болалар психологияси, педогогик психологияни, амалий психологияни чуқур билиш шарт. Диагностик, психопрофилактик, ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишларининг ҳозирги замон илмий асосланган методлари билан қуролланиши, халқ таълим тизимида доимо ўз малакасини ошириб бориши керак.
4. Муомоларни муҳокама қилишда ва қарор чиқаришдан касбий ваколат чегарасидан асло чиқмаслик керак.
5. Шу соҳанинг масъул мутахасислари томонидан ишлаб чиқарилган қоидаларга риоя қилган ҳолда кўрсатмалар ва тавсияларни қатъий бажариш шарт.
6. Барча психологик масалаларни ҳал қилишда ўқувчи манфаатидан, ижтимоий тарбия мақсадидан келиб чиқиши зарур.
7. Олинган маълумотлар синалувчининг шахсиятига зарар келтирмаслиги, уларни қуршаб турган муҳит аъзолари таҳликага тушмасликлари учун диагностик ва коррекцион фаолият натижаларини сир сақлаш.
8. Маъмурият ўқитувчилар ота-оналар билан узвий алоқада фаолият кўрсатиш.
9. Боғчада, мактабда ўтказиладиган тадқиқот мақсади моҳияти, вазифаси ва натижалари юзасидан педогогик кенгаш, маъмуриятга маълумот бериш мақсадга мувофиқ.
10. Маъмуриятга, педогогик Кенгашга ўқувчиларга индивидуал ёндашишни таъминловчи имконият,уларни ҳал қилишнинг психологик шартлари, таълим-тарбиядаги нуқсонларнинг олдини олишнинг омиллари, йўллари юзасидан зарур ёрдам кўрсатиш.
11. Болалар ва ўқувчиларнинг алоҳида муамоларини ҳал қилишда ёрдам бериш.
12. Ота-оналарни тарбиявий ишларини амалга оширишда маслаҳатлар бериш, муайян ҳолатларини биргаликда таҳлил қилиш ва амалий тавсиялар бериш.
13. Ота-оналарга фарзандларининг тиббий ёрдамга муҳтожлиги ёки бошқа муассасаларга мурожат қилиш лозим эканлигини юксак педогогик одоб билан тушунтириш, берилаётган кўрсатмаларга уларни ишонтириш.
14. Барча қоидаларга ва тасдиқланган ҳужжатларга риоя қилган ҳолда ўтказиладиган барча ишларни қайд қилиш ва белгилаш.
15. Ўз фаолиятини натижалари юзасидан юқори ташкилотларга ўз муддатида ахбарот бериш, қабул қилинган ҳисобот шаклларига ҳеч оғишмасдан риоя қилиш.
16. Барча мактабларда махсус талабларга жавоб берадиган даражада жиҳозланган психологик хизмат хонаси бўлиши мақсадга мувофиқдир .
17. Амалий психологлар семинарлари, анжуманларида фаол иштирок этиш.
18. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ижтимоий психологик ахлоқ-одоб қоидаларига зид бўлган текширишлар ўтказмаслик.
19. Болалар, ўқувчиларни танлаш комиссиясида иштирок этиш.
20. Ижтимоий психологик ҳолатларни ўрганишда маҳаллий ҳокимиятга ёрдам бериш ва оммавий барқарорлаштиришда олдинги сафда бўлиш.