Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet12/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Назорат саволари:

  1. Тадқиқотчи психолог деганда нимани тушунасиз?

  2. Амалий психология ҳақида гаприб беринг.

  3. Психологик ёрдам, психологик ҳимоя ва психологик йўналтириш,

  4. Амалий психологиянинг асосий бўлимлари ва тузилишини тушунтиринг.

  5. Психопрофилактик ишларнинг муҳим вазифлари, психодиагностика амалий психолог фаолиятининг йўналиши сифатида.

  6. Амалиётчи психолог вазифаларига нималар киради?

  7. Зарурий талаблар деганда нимани тушунасиз?



III-БОБ. АМАЛИЁТЧИ ПСИХОЛОГНИНГ ФАОЛИЯТ СОҲАЛАРИ
Таянч тушунчалар: психокоррекция, психологик жараёнлар, тренинг, оилавий муносабатлар динамикаси, ўсмир ёши, ўтиш даври, депрессия.
3.1. Халқ таълими тизимида психологик хизматнинг асосий вазифалари
Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги томонидан чиқарилган ҳужжатлар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг ташаббуси билан ташкил этилган «амалиётчи-психолог» курсларининг иш фаолияти бугунги кунда Ўзбекистондаги психологик хизматни ривожлантириш учун энг оптимал тадбир сифатида муҳим аҳамият касб этаётганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. Республика миқёсида барча мактабларда амалиётчи-психологлар томонидан психологик хизмат жараёнининг ташкил этилаётганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 1994 йилда тузилган «Ўзбекистон Республикаси халқ таълимида психологик хизмат, халқ таълими тизимида ишлайдиган психологларнинг малакасини ошириш ва уларнинг аттестацияси ҳақида Низом»нинг Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланиши (1996 йил 5 апрел) амалиётчи- психологларнинг фаолиятини янада кенгроқ кўламда ташкил этиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш учун муҳим расмий асос бўлиб хизмат қилди. «Амалиётчи-психологлар» тайёрлаш масаласи баён этилар экан, бу ўринда Ўзбекистонда «амалиётчи-психологлар» тайёрлашнинг энг биринчи ташаббускори бўлган Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети психологлари томонидан ташкил этилган «амалиётчи-психологлар» факултети фаолиятини алоҳида қайд этиш лозим. Чунки, бу факультетни (иккинчи мутахассислик бўйича) муваффақиятли тугатган юзлаб амалиётчи психологлар бугунги кунда психология фанининг илмий амалий тадбиқи билан шуғулланиб, Республика миқёсида психологик хизматнинг кенг қулоч ёйишида ўз хизматларини қўшмоқдалар. Юқорида келтирилган мисоллар, таҳлиллар ва хулосалардан кўринадики, Ўзбекистонда психологик хизматни такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг асосий шартларидан бири , бу – амалиётчи психологлар тайёрлаш механизмини ҳар томонлама пухта ва муваффақиятли тарзда ишлаб чиқишдир. Чунки, барча соҳаларда малакали мутахассислардан сараланган ва пухта тайёрланган психологлар сафини ҳам сон жиҳатдан, ҳам сифат жиҳатдан кенгайтирмай туриб, психологик хизмат тизимининг амалий фаолиятдаги тадбиқини Республика миқёсида кенг кўламда амалга ошириб бўлмайди.
Шунга мувофиқ, амалиётчи-психологлар тайёрлаш муаммоси бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳал қилиниши лозим бўлган энг долзарб, муаммо бўлиб турибди. Албатта, мазкур муаммони бартараф этиш йўлида талайгина ишлар қилинмоқда. Масалан, Тошкент, Бухоро, Хоразм, Андижонда ва Самарқандда махсус ташкил этилган амалиётчи-психолог тайёрлов курслари, мактабда амалиётчи-психолог штатининг жорий қилинганлиги ва унга жиддий этибор бериб борилаётганлиги каби тадбирлар шулар жумласидандир. Шунингдек, амалиётчи психологлар тайёрлашнинг бугунги дунёвий таълим тараққиёти талабларига ҳар жиҳатдан жавоб бера олувчи илмий-ташкилий жиҳатларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш жараёни билан боғлиқ барча имкониятларни тадқиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Дастлабки тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда амалиётчи-психологлар тайёрлаш муаммоси жуда кенг ва кўп қамровли муаммо бўлиб, бугунги кунда қисмангина ҳал қилинган холос, яъни, Республикада амалиётчи-психологлар тайёрлаш ҳақида дастлабки Низом тасдиқланиб (1996 йил 5 апрел ) ушбу Низом асосида бугунги кунда бир қанча вилоятларда (Тошкент, Бухоро, Андижон, Навоий, Самарқанд) амалиётчи-психологлар тайёрлаш тизими амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда психологик хизматнинг бугунги ҳолатига тавсиф беришга оид юқорида баён этилган барча таҳлилларимиз Ўзбекистонда психологик хизмат тизимини яратиш ва ривожлантириш билан боғлиқ асосий йўналишларни белгилашни тақозо этади.
Чунки, психологик хизмат тизимининг Республика миқёсидаги кенг қамровли илмий-амалий йўналиишларини белгиламай туриб Республика ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун муҳим аҳамиятга молик ижтимоий-психологик муаммоларни бартараф этиб бўлмайди. Шунга мувофиқ, барча соҳалардаги ҳозирги замон илғор психологик адабиётларга ва тадқиқотларга таяниб психологик хизматнинг асосий амалий йўналишлари ва унинг илмий-ташкилий иш жиҳатларини ўрганиш борасида маълум изланишлар олиб борилди. Шунингдек, барча йўналишлар учун умумий ва жузъий бўлган ижтимоий психологик ҳолатлар, вазифалар ва тадқиқотлар кўлами ва уларни амалга ошириш йўллари белгиланди. Бугунги кунда қатор соҳаларда психологик хизмат тизимининг жорий этилиши ва ривожлантирилиши учун ижтимоий эхтиёжларнинг ниҳоятда ортиб бораётганлиги ва бу эҳтиёжларни қондиришга нисбатан юқори ташкилотлардан тегишли қарорлар қабул қилинаётганлигини алоҳида қайд этиш мумкин. Тадқиқотлар давомида мазкур қарорларнинг ва тадбирларнинг мақсадидан келиб чиқиб ва шуларга асосланиб Ўзбекистонда психологик хизматни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг дастлабки босқичи қуйидаги 7 йўналишлар асосида амалга оширилмоқда:

  • Таълим тизими муассасаларида психологик хизмат,

  • Меҳнат жамоаларида психологик хизмат,

  • Оилавий ҳаётни ташкил этиш тизими муассасаларида психологик хизмат,

  • Транспорт муассасаларида психологик хизмат,

  • Соғликқи сақлаш тизими муассасаларида психологик хизмат,

  • Ички ишлар, ҳуқуқ- тартибот тизими муассасаларида психологик хизмат,

  • Спорт муассасаларида психологик хизмат.

Демак, бугунги кунда мазкур етти йўналиш бўйича шахс психологияси ва жамият уйғунлигини таминлашга қаратилган ижтимоий психологик тадбирлар баҳоли қудрат амалга оширилмоқда. Бу эса энг биринчи навбатда мазкур йўналишларда фаолият кўрсатаётган шахсларнинг ўз-ўзини англаш, билиш ва ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-психологик муҳофаза имкониятлардан кенг кўламда фойдалана олишларига, яни уларнинг фаолиятида қамроқ муваффақиятсизликка учрашларига ва кўпроқ самарали меҳнат қила олишларига бениҳоя ёрдам беради.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish