Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Оилага психологик хизмат кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 4,06 Mb.
bet13/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

3.2. Оилага психологик хизмат кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари
Оиланинг ҳаётий тарзи унинг ҳаётий цикли билан боғлиқ. Айрим олимлар, масалан, В.Сатир замонавий оиланинг бола тарбияси ва унинг манфаатларига боғлиқ эканлигидан келиб чиқиб, бу маскандаги ҳаёт маромини бола ривожланишининг босқичлари билан боғлайди. Шунга кўра, қуйидаги босқичлар фарқланади:
1-босқич. Аксарият олимлар оиладаги ҳаёт цикли икки ёшнинг узоқ муддатга аҳду-паймон қилиб никоҳга киришга қарор қилган онлариданоқ бошланишини таъкидлайдилар. Бошқа муаллифларнинг фикрича, оиланинг бошланғич нуқтаси икки шахс расман никоҳга кирган вақт, кўпчиликнинг гувоҳлигида ўтказилган тантаналар билан изоҳланади.
2-босқич. Икки ёшнинг интим қовушиши оқибатида зурриёднинг пайдо бўлиши. Сатирнинг фикрича, зурриёднинг пайдо бўлиши, туғилиши эр ва хотиннинг асл муносабатларини синовдан ўтказади ва улар ўзига хос янгича муносабатлар даврини бошдан кечира бошлайдилар. Бу даврга асосий мазмун ва маъно берувчи воқеа – бу эр ва хотинга янги ролларнинг берилиши, анчагина катта ижтимоий масъулиятни ўзига қамраб олган ота-оналик ролларининг бошланишидир. Кўплаб халқларда, айниқса, ўзбекларда боланинг дунёга келиши жуда катта қувончли маросимлар билан бошланиб, улар қадрият сифатида асрлар оша сақлаб келинмоқда. Шунга қарамай, айрим халқларда, масалан, европа халқларида оилада фарзанднинг туғилиши муайян ташвишлар, руҳий тарангликлар, айниқса, она бошидан кечирадиган эмоционал ҳаяжонлар, яқинларига ижтимоий ва молиявий ташвишларни келтириб чиқарадики, бу ҳам баъзан оилавий муносабатлардаги тарангликларда акс этади. Оила ва фарзанд олдидаги бундай масъулиятлар айрим ҳолларда эр-хотин муносабатларининг дарз кетишига, баъзан ажримларга, бизнинг шароитимизда қуда-андачилик муносабатларидаги келишмовчиликларга ҳам сабаб бўлади.
3-босқич. Бола оиладан ташқаридаги ижтимоий институтлар – мактабгача таълим муассасалари, айниқса, узлуксиз таълимнинг бошланғич ўчоғи ҳисобланган мактабга бора бошлайди. Мактаб шундай масканки, у ерда ҳар бир боланинг қай даражада ва қандай ижтимоийлашгани синовдан ўтади. Чунки у энди нафақат ўзи тенгқур болалар билан, балки катталар, бегоналар, кўчадаги турли тоифали инсонлар билан муомалага кириша бошлайди. Бу муомала жараёнида унинг қанчалик ҳаётга тайёрлиги, оиласида қандай аҳлоқий ва маънавий ўгитларни олганлиги, кимнинг боласи эканлиги, оилавий муҳити қандайлиги билина бошлайди. энг муҳими – мактабга келгач, боланинг ақлий ва интеллектуал салоҳияти, интизоми текширувдан ўтади. Яъни, боласини мактабга берар эканлар, ота-оналар ҳам жамоатчилик олдида ўзига хос синов ва текширувдан ўтаётгандай ўзларини ҳис қиладилар. Яхши ёки ёмон ота-оналик роллари мактаб йилларининг дастлабки ой ва йилларида билингани сабабли, кўпгина ота-оналар айни шу даврларда кучли стрессни бошидан кечирадилар.
4-босқич. Бола ўсмирлик даврига қадам босганда, у ота-онасидан мустақилликни, ҳадеб таъқиб қилавермасликни даъво қила бошлайди. Ота-онанинг фарзанд олдидаги обрўси, кераклиги даражаси пастлай бошлайди. Бу даврга келиб ота ҳам, она ҳам ўзининг фарзандига нисбатан муносабатларини ўзгартиришга мажбур бўлади, чунки болада янгича талаб ва истаклар, янгича фикрлаш, урф-одатлар, мусиқага ҳавас, турли хил гуруҳлар билан мулоқотда бўлишга интилишлар пайдо бўлади. Бу давр ота-онанинг боласида пайдо бўлаётган ўзгаришларга, ёшга оид янгиликларга қанчалик фаҳм ва фаросат билан, сабр-қаноат билан туриб беришларини синовдан ўтказади. Синовдан яхши ўтган ота-онанинг боласи кейинги босқичга эсон-омон яхшилик билан, очиқ зиддиятларсиз ўтиб олади, акс ҳолда ўсмирлик даврининг ўзига хос зиддиятлари гирдобида ота-она-бола муносабатлари жиддий ёмонлашади, айрим болалар уйдан кетиб қолиш ҳолатларигача боради.
5-босқич. Болалар катта бўлиб, балоғат ёшига етадилар, ўқишларни тугатиб, мустақил касб-ҳунар эгаллаш босқичига қадам босганда, айрим ёшлар мустақил оилавий ҳаёт қуришга ҳам улгурадилар. Шу даврга келиб, “Бола-ота-она” муносабатлари деярли тугайди. Айниқса, бу ҳолат европа халқларига мос, балоғат ёшига етгач, деярли барча ҳаётий масалаларни ёшлар ўзларича, ўз билганларича ҳал қила бошлайдилар.
6-босқич. Кексаликнинг дастлабки белгилари – танада кексалик аломатлари, климактерик ҳолатларнинг келиб чиқиши босқичида инсон қалби қаримасада, айрим жисмоний қувватсизликлар пайдо бўлади. Одам нафақага чиқади, суйган касби, машғулотидан узоқлашади, дўстлари давраси тораяди ва ҳоказо. Лекин кексаликни тан олиш ва унга руҳан тайёр бўлиш, этник маданият ва унинг қадриятларига боғлиқ.
Халқ маънавияти ва маданияти қанчалик юқори бўлса, кексаликка муносабат ҳам шунчалик юқори бўлади.
7-босқич. Оилавий муносабатларнинг тугаши одатда турмуш ўртоқлардан бирининг ўлими билан бошланади. Эр-хотинларнинг тирик қолгани бева бўлиб қолиши муносабати билан у ҳам янгича роллар тизимига киради.



Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish