Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Хориж психологиясида ўқиш мотивларининг назарий таҳлили



Download 4,06 Mb.
bet182/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

26.2. Хориж психологиясида ўқиш мотивларининг назарий таҳлили
Ўқиш, ўқув фаолияти мотивлари ҳақидаги чет эл олимларининг асарларида илгари сурилган ғояларини таҳлил қилар эканмиз, қуйидагиларга эътиборни қаратиш жоиздир. Жумладан, немис олими З.Фрейд ва У.Макдаугалл мотивацион омил сифатида ҳайвонлардаги органик эҳтиёжларни, яъни инстинктни одамларга нисбатан қўллай бошлашди ва инсон феъл-атворига бўлган қарашлар ичида биринчи назария сифатида майдонга чиқди.
Булардан ташқари ХХ аср бошларида яна икки янги йўналиш пайдо бўлади, бу мотивациянинг хулқ назарияси ва олий асаб фаолияти назариясидир.
Инсон хулқи аффектив когнитив детерминасияси муаммосини таҳлил қила туриб, когнитив психологиянинг бошқа вакили Х.Хекхаузен шундай хулосага келади-ки, фаолият детерминасияси когнитив (билиш) ва аффектив жиҳатлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ экан, улардан қайси бири рағбатлантирувчи куч эканлиги ҳақидаги савол ўз маъносини йўқотмади.
А.Н.Леонтевнинг фикрича, биз «фақат тушуниладиган» ва реал ҳаракатдаги мотивларга дуч келамиз. Бола кўпинча қанча ўқиш зарурлигини яхши тушунади ( англаниладиган мотивлар), лекин бу нарса ҳам унга ўқув фаолияти билан шуғулланиш учун туртки бўла олмайди. Бу билим майл шаклини олсагина, биз реал ҳаракатда мотив билан иш кўрган бўламиз. Фақат тушуниладиган мотивларгина маълум шароитда ҳаракатдаги мотивлар шаклини олади. Бу нарса мотивацияни қайта қуриш учун жиддий аҳамиятга эгадир. Мактабнинг вазифаси ҳам бола мотивациясини қайта қуришдан иборатдир.
Таъкидлаш керакки, А.Н.Леонтьев назарий тафаккурга эга бўлиш, асос сифатидаги билиш мотивларининг ривожланиш масаласига катта эътиборни қаратган. У психик жараёнларининг шундай динамикасини очишга ҳаракат қилдики, бундай динамика мотивация ривожланиши асосида ўқувчиларни билимларни эгаллашга олиб келади.
26.3. Мотивлар ва уларнинг гуруҳларга ажратилиши
П.К.Анохиннинг ғоясига кўра жонли дунё яралган даврдан эътиборан воқеликни илгарилаб, олдиндан акс эттириш унинг хусусиятига айланган. Мазкур акс эттиришнинг мавжудлиги инсон учун шахсий фаолияти, келажаги, истиқболи натижасининг фикрий образларини яратиш миконини вужудга келтирди. Тадқиқотчи ҳатти-ҳаракатининг оригинал модел схемасини яратади. Шахсдаги бошқарув ҳаракатлари тескари алоқа принципи бўйича амалга оширилади. Ушбу тасаввурга биноан ҳиссий органлар алоқа канали вазифасини ўтаса, жисм ва ҳаракатнинг идрок қилинаётган аломатлари ахборот(информация) манбаи сифатида хизмат қилиши мўлжаллангандир. Ҳаракатнинг натижаси тўғрисидаги ахборотлар(информациялар) ҳаракат акцепторида идрок қилинади. Ҳаракатнинг камчиликлари, тузатишлар (коррекциялар) афферент синтези негизида кечади, бунинг натижасида уни идрок этиш муайян даражада яхшиланади. П.К.Анохиннинг мулоҳазасича, ҳаракат акти босқичлари қуйидагилардан:
1) афферент синтези, доминант мотивация, қидирув афферентация, хотира;
2) ҳаракатнинг шаклланиши ва ахборотларни олдиндан айтиш аппарати;
3) ҳаракат натижалари умумлашмаси;
4) тескари афферентациянинг амалга ошиши;
5) мақсад билан олинган натижалар ўртасида ажримлик намоён бўлишидан иборатдир.
Мотив ва мотивациянинг биологик механизмлари юзасидан изланишлар олиб борган Н.А.Бернштейн “Келажак модели” назариясини яратади. Ушбу концепцияга қараганда, “Келажак модели” мана бундай босқичлардан ташкил топганлиги таъкидлаб ўтилади:
1) ҳолат ва вазиятни(ситуацияни) баҳолаш;
2) вазият(ситуация) қандай бўлишини аниқлаш;
3) бунинг учун нима қилмоқ керак;
4) қандай тарзда ҳаракат қилмоқ лозим. Н.А.Бернштейн “Келажак экстраполяцияси” деган муаммо ечимини топишга ҳам ҳаракат қилади. Бу билан муаллиф мотивациянинг биологик механизмларини юксак даражада тушунтириб беришга муваффақ бўлган.
Хориж психологларининг мотивация тадқиқот йўналишлари таг негизида Ч.Дарвиннинг эволюция назарияси ётади. Бошқача сўз билан айтганда, мотивацияни ўрганиш замирида генетик, биологик шартланган манбалар туради.
Тадқиқотчилар − И.А.Васильев ва М.Ш.Магомед-Эминовларнинг уқтиришича, Ч.Дарвиннинг эволюция назарияси мотивация муаммосини уч йўналишда тадқиқ этишга замин бўлиб хизмат қилади.
Биринчи ёндашув такомиллашган мавжудот сифатида талқин этади. Худди шу боис инсоннинг ақлий ривожланиши учун ҳайвонот оламида муайян шарт-шароит яратилгандир. Бу омил мавжудодларнинг филогенетик тараққиёт даврида содда тарздаги интеллект кўриниши мавжуд эканлигидан далолат беради. Ана шу мулоҳазаларга асосланган ҳолда ҳайвонларнинг хулқ-атвори тадқиқ қилина бошланди.
И.П.Павлов билан Э.Торндайк (АҚШ) мазкур ёндашувни кенг кўламда амалга оширишга муносиб ҳисса қўшган олимлар бўлиб ҳисобланади. Лекин ушбу ёндашув доирасидаги асосий илмий йўналишлар К.Халл, О.Маурер, К.Спенс, Э.Толмен асарларида мужассамлашган “Ўрганиш психологияси”га асослангандир. Э.Толменнинг “кутилма назарияси”га оид қарашлар К.Халлнинг “драйв-малака” принципига тубдан қарама-қаршидир. Бироқ Толмен ишларини К.Левин таълимотида ўз аксини топган мотивациянинг тадқиқот йўналишига киритиш мақсадга мувофиқ.
Иккинчи ёндашув. Ушбу ёндашувга қараганда, инсон билан ҳайвон ўртасида умумий биологик негиз мавжуд бўлган бўлса, инстинктив тенденция нафақат ҳайвонларгагина, балки у инсонга ҳам тааллуқлидир. Ушбу психологик ҳолат икки йўналишда амалга оширила бошланди. Биринчи йўналиш В.Макдугалнинг инстинкт назариясидан иборат бўлиб, инсон хулқ-атворини ўрганишда “инстинкт” тушунчасига асосий эътибор қаратади (маълумки, инстинкт У.Джеймс томонидан фанга олиб кирилган). Шунга қарамай, у инстинктни жуда тор маънода олиб қаради, натижада эмоционал (ҳиссий) намоён бўлишини четда қолдирди, ҳукм суриб туриш механизмини эса автоматик типдаги хулқ-атвор билан алмаштирди. Кейинчалик муаллиф инстинктни кенгроқ талқин қила бошлади ва унинг тузилишига билишга оид, эмоционал, хулқий, кўзғовчи таркибларини киритди. У ўзининг кейинги изланишларида инстинктни “майл”, “мойиллик” сифатида тушунишга ҳаракат қилди ва фаолликни мақсадга йўналтирилган шакли қабилида изоҳлашга киришди. Макдаугалнинг инстинкт ҳақидаги ғоялари этологларнинг (К.Лоренц, Н.Тинберген) мотивация “психогидравлик” моделларда ўз ифодасини топди.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish