Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet178/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Иродавий зўр бериш
Иродавий актнинг энг муҳим бўғинлари − қарор қабул қилиш ва уни ижро этиш − кўпинча алоҳида ҳиссий ҳолатнинг иродавий зўр бериш сифатида тавсифланадиган ҳолатнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Иродавий зўр бериш бу ҳиссий ҳаяжон шакли бўлиб, кишининг ҳаракатга қўшимча мотивларни вужудга келтирувчи, гоҳида йўқ бўлиши ёки етарли бўлмовчи ички ресурсларини (хотираси, тафаккури, хаёли ва бошқаларни) сафарбар этувчи, ва анча зурайиш ҳолати каби бошдан кечириладиган сабаблардир.
Иродавий зўр бериш натижасида бир хил мотивларнинг ҳаракатини тўхтатиб қўйиб, бошқаларининг ҳаракатини ҳаддан зиёд кучайтириш мумкин бўлади. Бурч ҳисси билан туғилган иродавий куч-ғайрат ташқи тўсиқларни бартараф этишга (оғир вазифани ҳал этишда, дала ишларида ёки ишлаб чиқаришда чарчоқни босишда ва ҳоказоларда) ва уларни психикада ички қийинчиликлар кабилида акс эттиришга (қизиқарли китобдан чалғиб кетишни истамаслик, режимни сақлаш тўғрисида ғамхўрлик ва бошқалар) ҳаракат қилишга сафарбар этади. Иродавий куч-ғайрат ишлатиш натижасида дангасалик, қўрқув, чарчаш кабилар устидан қозонилган ғалаба анчагина ҳиссий завқ беради, ўз устингдан эришилган ғалаба каби бошдан кечирилади.
Ташқи тўсиқ енгиб ўтиш лозим бўлган ички қийинчилик, ички қаршилик каби бошдан кечириладиган бўлса у иродавий зўр беришни талаб қилади.
25.5. Ироданинг индивидуал хусусиятлари
Ирода фаолиятнинг ички қийинчиликларини енгишга қаратилган онгли тузилма ва ўз-ўзини бошқариш сифатида энг аввало ўзига, ўз ҳиссиётларига, ҳатти-ҳаракатларига хукмронлик қилишдир. Бу ҳукмронлик ҳар хил одамларда ҳар хил даражада ифодаланиши ҳаммага маълумдир. Оддий онг ўзининг намоён бўлиши тезлигига қараб фарқланадиган, бир қутбда ироданинг кучи, бошқа бирида эса кучсизлигини ифодалайдиган ироданинг индивидуал хусусиятларининг спектрини қайд қилади. Кучли иродага эга бўлган киши қўйилган мақсадларга эришиш йўлида учрайдиган истаган қийинчиликларни бартараф эта олади, айни чоғда қатъийлик, мардлик, жасурлик, чидамлилик каби иродавий фазилатларни намоён қилади. Иродаси суст кишилар қийинчиликлар олдида ожизлик қиладилар, қатъиятлик, сабр матонат кўрсатмайдилар, хулқ-атвор ва фаолиятнинг анча юксак, маънавий жиҳатдан оқланган мотивлари учун ўзларини тута билмайдилар, бир дақиқалик ишни йўқота олмайдилар.
Иродаси сустликнинг намоён бўлиш доираси худди кучли ироданинг характерли сифатлари каби ранг-барангдир. Иродаси сустликнинг энг чекка даражаси психика нормаси чегарасидан ташқарида бўлади. Абулия ва апраксия, масалан, шунга киради.
Абулия − бу мия патологияси заминида юзага келадиган фаолиятга интилишнинг йўқлиги, ҳаракат қилиш ёки уни бажариш учун қарор қабул қилиш зарурлигини тушунган ҳолда шундай қилолмасликдир.
Врачнинг айтганини бажариш зарурлигини аниқ фаҳмлаган абулияга мубтало бўлган бемор бунинг учун бирон нарсани қилишга ўзини мажбур қила олмайди. Табиий хулқ-атвор унинг учун энг характерлидир.
Апраксия − мия тузилишининг шикастланиши натижасида келиб чиқадиган ҳаракатлар мақсадга мувофиқлигининг мураккаб бузилишидир. Агар нерв тўқималарининг бузилиши миянинг пешана қисмларида тўхтаб қолса, ҳатти-ҳаракатларни эркин тўғрилашни бузилишида намоён бўладиган апраксия бошланади. Бу ҳаракатлар берилган дастур ва бинобарин, иродавий актнинг бажарилишини қийинлаштириб қўяди.
Абулия ва апраксия − психикаси оғир касалланган одамларга хос, нисбатан камёб ҳодисалардир. Педагог кундалик ишда дуч келадиган ироданинг сустлиги, одатда, мия патологияси билан эмас, балки нотўғри тарбия билан белгиланади, шу сабабли болалар ва ўсмирлар шахсини мақсадга мувофиқ шакллантириш натижасида тўла бартараф этилиши мумкин. Ялқовлик − кишининг қининчиликларни енгишдан бош тортишга интилиши, иродавий куч-ғайрат кўрсатишни қатъий равишда истамаслиги ирода сустлигининг энг типик кўринишидир.
Ироданинг ижобий фазилатлари, унинг кучининг намойиш қилиниши фаолиятнинг муваффақиятини таъминлайди, киши шахсини энг яхши томондан кўрсатади. Бу каби иродавий фазилатларнинг рўйхати жуда катта; қаҳрамонлик, саботлилик, қатъийлик, мустақиллик, ўзини тута билиш ва кўпгина бошқалар.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish