Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ 
Маъмуров Б.Б., 
Жисмоний маданият факультети декани, п.ф.н., профессор, Бухоро давлат 
университети, Бухоро ш. 
 
Мустақиллигимиз йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар 
самараси, энг аввало, турмушимиз тобора фаровонлашаётганида, эришаётган муваффақиятларимиз 
дунё ҳамжамияти томонидан муносиб эътироф этилаётганида яққол намоён бўлмоқда.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида замонавий спорт комплекслари, жумладан гимнастика 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 

заллари, теннис кортлари, сузиш ҳавзалари, фитнес заллари бунёд этилгани, уларда хотин-қиз 
мураббийлар фаолият юритаётгани, қизлар ўртасида спортнинг оммалашишида муҳим омил бўлмоқда.
Бугунги кунда Республикамиз шаҳарларида қиз болаларнинг 48 фоизи, қишлоқ жойларда эса 45,7 
фоизи спорт билан шуғулланмоқда. Бу кўрсаткич ҳам хотин-қизлар спортининг мамлакатимизнинг 
барча ҳудудларида шиддат билан ривожланиб бораётганидан далолат беради.
Спорт-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга уларнинг дунёқарашини кенгайтириб, 
тиббий маданиятини юксалтирмоқда. Машғулотларда тобланган қизлар оила, жамият, Ватан олдидаги 
масъулиятини теран англаб, соғлом ва бахтли турмуш қурмоқда. 
Кўплаб қизлар профессионал спортчи бўлиб етишиб, мамлакатимиз, қитъа ва жаҳон миқёсидаги 
мусобақаларда улкан натижаларга эришмоқда. 38 нафар қиз спортдаги ютуқлари учун Зулфия 
номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлгани аёллар спортига қаратилаётган эътибор намунасидир. 
"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб 
чиқиш, аёлларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш 
бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган. 
Бизнинг вилоятимизда ҳам турли соғломлаштириш акциялари, мусобақалар, турнирлар, 
маърифий тадбирлар ўтказиш орқали жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланишни хотин-
қизларнинг кундалик ҳаёт тарзига айлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. 
Айниқса Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультетида бу соҳада олиб 
борилаётган ишлар ҳам диққатга сазовордир. Ўтган 2012-2017 йиллар, яъни 5 йилда хотин-қизлар 
спортини ривожлантириш йўналишида олиб борилган ишларни таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги 
салмоқли натижаларнинг гувоҳи бўламиз: 
-биринчидан охирги 5 йилда жисмоний маданият факультетида хотин-қиз талабалар сони 20% га 
ошди. 
-иккинчидан 23 нафар хотин-қиз талабаларимиз спортнинг турли йўналишларида Ўзбекистон, 
Осиё ҳамда жаҳон чемпионатларининг совриндорларига айланишди.
Жумладан: 
Суфидинова Юлдуз (Оғир атлетика) 2012 йил Ўзбекистон чемпиони, 2012 йил Осиё чемпиони, 
Бозорова Нигина (Шашка) 2010 йил Ўзбекистон чемпиони, 2012 йил Осиё чемпионатида 2 ўрин 
(Монголия), 2012 йил жаҳон биринчилиги, Исломова Нилуфар (Чим устида хоккей) 2011 йил 
Ўзбекистон чемпиони, 2013 йил Халқаро турнир совриндори (Малайзия), Шарипова Мехрангиз (Чим 
устида хоккей) 2013 йил Ўзбекистон чемпиони (Тошкент), Свечникова Даря (Бадиий гимнастика) 2013 
йил Осиё чемпиони (Тошкент), Халқаро мусобақалар ғолиби бўлишди. 
Бугунги кунда факультетимизда Рио 2016 Олимпиадаси иштирокчиси Ўзбекистон ва 
Универсиада чемпиони Нигина Шарипова, Зулфия мукофоти совриндорлари Сарвина Халикова, 
Ҳусния Ғуломова, иқтидорли талабалар нуфузли мусобақалар ва илмий-амалий анжуманларда 
қатнашиб республикамиз байроғини юқори чўққиларга кўтаришда ўзларининг муносиб ҳиссаларини 
қўшиб келмоқдалар. 
-учунчидан БухДУ базасида янги замонавий спорт комплекси, волейбол зали, кураш заллари 
бунёд этилди. Бу комплексда 100 дан ортиқ қизларимиз спортнинг кураш, дзюдо, самбо, стол тенниси, 
гандбол, волейбол, таэквондо, гимнастика, шахмат-шашка каби турлари бўйича мунтазам шуғулланиб 
келмоқда.
Эришилган ютуқлар билан бирга олдимизда ўз ечимини кутиб турган бир қатор муаммолар ва 
вазифалар борлигини ҳам эътироф этишимиз лозим: 
Булар:
-маҳаллаларда хотин-қизлар спортини ривожлантиришда, таълим муассасалари, оила, ҳокимият 
органлари фаолиятини аниқ ҳаракат дастури асосида мувофиқлаштириш.
-маҳаллаларда спорт инструктори штатини жорий этиш ва шу орқали ўтказиладиган спорт 
мусобақаларини режалаштириш, мувофиқлаштириш, ташкил этиш. Маҳалла ҳудудидаги спортга 
қизиқиши бор, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни истиқболли йўналтириш. 
-жисмоний маданият факультетларида хотин-қизлар учун спорт турлари бўйича таълим 
квоталарини ажратиш. 
-спорт соҳасидаги хотин-қиз ўқитувчилар ва мураббийлар малакасини ошириш жараёнига 
жаҳондаги етакчи олимлар ва мутахассиларни жалб этиш.
Хулоса қилиб айтганда, истиқлол шарофати, яратиб берилаётган кенг имкониятлар туфайли 
хотин-қизлар спорти кундан-кунга юксалиб бормоқда. Бу энг аввало, келажак авлодни яратувчи опа-
сингилларимиз соғлигини мустаҳкамлашга, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга 
хизмат қилмоқда, қолаверса, спорт соҳасида ҳам қизларимиз жаҳон спорт майдонларида юқори 
марраларни забт этиб, ўзбек аёлларининг, қизларининг нималарга қодир эканликларини намойиш этиб, 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish