Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 

I БЎЛИМ. ОИЛАДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ 
 
ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТНИНГ АСОСИЙ БЎҒИНИ 
Тулаганов А.А.,
 Бухоро давлат университети ректор, т.ф.д., профессор, 
Маъмуров Б.Б., 
Жисмоний маданият факультети декани, п.ф.н., профессор, Бухоро давлат 
университети, Бухоро ш.. 
 
Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, оммалаштириш ҳамда уни 
умуммиллий ҳаракатга айлантириш фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг баркамол 
вояга етишида муҳим омил ҳисобланади. Шу боис юртимизда жисмоний тарбия ҳамда спортга давлат 
сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Ўзбек спортчиларининг халқаро майдонларда юксак натижаларга эришиб келаётганларининг 
муҳим омилларидан бири бу ўқувчи-ёшлар ўртасида оммавий спортга алоҳида эътибор 
қаратилаётганидадир. 
Халқаро майдонда тарихан қисқа давр ичида обрў орттиришга улгурган мустақил Ўзбекистон 
дунёга нафақат қадимий маданият, буюк мутафаккирлар, олимлар, шоир ва саркардалар туҳфа этган 
юрт, балки халқаро спорт ҳаракатида улкан муваффақиятларга эришган давлат сифатида ҳам дунё 
ҳамжамиятига танилди.
Жаҳонда бирон бир қитъа ёки бирор бир йирик спорт анжумани йўқки, унда спортчиларимиз 
шарафига Ўзбекистон мадҳияси янграмаган ва байроғимиз кўтарилмаган бўлса.
Ҳозир бемалол айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон йирик спорт давлатига айланиб, бошқа 
мамлакатларга кўплаб йиллар керак бўлган йўлни тарихан қисқа муддат ичида босиб ўтди. 
Бунинг ёрқин ифодаси сифатида 2016 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган ХХХI ёзги 
олимпиадада ўзбек боксчиларининг эришган оламшумул ютуқларини мисол келтиришимиз мумкин. 
Бугунги кунга келиб спорт ва жисмоний тарбия кишилар турмуш тарзининг ажралмас қисмига 
айланиб қолди. Ёшларга кенг имкониятлар, шароитлар яратиб бериш уларга тўғри йўл 
кўрсатиш,смаънавиятли қилиб тарбиялаш, ҳар томонлама етук инсон бўлишга кўмаклашиш 
аҳамиятлидир. Бизнинг ёшларимиз ҳар томонлама маълумотли ва маънавий гўзалгина эмас, балки 
соғлом, чиниққан, жисмоний бақувват бўлиши ҳам керак. Бундай бўлиш учун спорт ҳаракатининг 
оммавийлигига эътибор бериш, жисмоний тарбияни ривожлантириш ёшларнинг, иродавий 
сифатларини чиниқтириш, йигит ва қизларнинг жисмоний жиҳатдан меҳнат ва мудофага тайёрлаш 
зарур бўлади. Қизларни спортга жалб этиш, уларнинг оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши 
учун зарур шарт-шароитларнинг яратиш мамлака-тимизда спортни ривожлантиришининг муҳим 
йўналишларидандир.
Мамлакат миқёсида спортнинг оммавийлигини таъминлаш, болалар спортини, хусусан, хотин-
қизлар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилишида энг эзгу – Ўзбекистон 
фарзандларининг соғлом дунёга келиши, улғайиши, тарбия топиши ва пировард мақсадда миллат 
генофонини яхшилаш мақсади мужассам.
Вилоятимиз “Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси” томонидан ташкил қилинаётган 
тадбирлар, қуриб битказилган ва реконструкция қилинаётган спорт иншоотлари, мамлакатимизда 
ишлаб чиқарилаётган спорт анжомларнинг чекка-чекка қишлоқларгача етказиб берилаётганлиги 
фарзандларимиз, айниқса хотин-қизларимизнинг маънан ва жисмонан баркамол бўлиб тарбияланишида 
муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 
Университетимизда “Хотин – қизлар спорти: имкониятлар ва истиқболлар” мавзусида 
ўтказилаётган илмий-амалий анжуман хам юқоридаги масалаларни илмий-назарий жихатдан асослаш, 
ушбу соҳадаги истиқболли режалар, муаммолар ва уларнинг ечимини топишга қаратилганлиги билан 
диққатга сазовордир. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish