Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ЯРАТИШ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ЯРАТИШ 
ОМИЛИДИР 
Фазилов Б.Я., ўқитувчи 
Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
 
Ҳалқимиз ўз тарихида ҳам ақлан ҳам жисмонан баркамол, фарзандларига меҳр кўрсатишгини 
эмас, балки бутун эл юрт, миллат озодлиги йўлида жон олиб жон беришга қодир фидоий хотин-
қизларни кўп кўрган.Уларнинг ёрқин ва сўнмас сиймоларини бадиий асарларга олиб кирган. Барчиной, 
Тўмарис каби жасур қаҳрамонлари билан фахрланишган. 
Мустақилликка эришган дастлабки кунларимиздан бошлаб жамиятимизда аёлларнинг муносиб 
ўрни ва мавқийи бўлиши давлатимизнинг устувор сиёсатига айланди. 
Айниқса биринчи президентимиз И.А.Каримов томонидан турли йилларнинг «Оила» (1999), 
«Соғлом авлод» (2000), «Она ва бола» (2001), «Обод махалла» (2003), «Сихат саломатлик» (2005), 
«Обод турмуш» (2013) йиллари деб эълон қилиниши ва шу муносабат билан ишлаб чиқиладиган узоқ 
муддатли давлат дастурларининг изчиллик билан амалга тадбиқ этилаётганлиги аёллар ўртасида 
соғлом турмуш тарзини шакиллантириш, саломатлигини мустаҳкам-лаш, маънавий-маданий, 
ижтимоий-иқтисодий имкониятларини оширишга олиб келмоқда.
Қайт этиш лозимки, таълим, сихат-саломатлик, жисмоний тарбия ва спортга оид ҳужжатларда ўз 
аксини топиб келаётган Давлат дастурларининг янада чуқурроқ ва кенг маънода амалга оширишида, 
ёшларимизни маънавий ва жисмоний соғлом қилиб тарбиялашда хотин-қизлар спортини ўрни 
беқиёсдир. 
Аёллар спортини ривожлантириш ва оммавийлаштириш, уларни соғлом-лаштирувчи спорт 
турларига кенгроқ жалб этиш, олдимизда турган долзарб вазифалардан биридир. 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
15 
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, хотин-қизлар қўмитасининг 
жойлардаги бўлинмалари томонидан хотин-қизларни оммавий равишда жисмоний тарбия ва спортга 
жалб этиш мақсадида спорт мусобақаларини ташкил қилиниши, аёлларимизни спортга бўлган 
қизиқишларини оширмоқда. 
Жумладан маҳаллаларда мактабгача таълим муассасалари ва бошқа соҳа вакиллари орасида 
тарғибот-ташвиқот ишларини жадал олиб борилиши натижасида спорт тадбирларида иштирок этаётган 
хотин-қиз сони 2017 йилга келиб 8,5 миллиондан ошиб кетди. Жисмоний тарбия ва спорт билан 
мунтазам шуғулланаётган хотин-қизлар сони эса, 4300000 тага етди, ушбу спорт билан 
шуғулланувчиларнинг 71% и қишлоқ аёлларидир. Бир қараганда спорт билан шуғулланувчи хотин-
қизлар сони кўпчиликни ташкил этаётгандек кўриниши мумкин, лекин Республикамизда спорт билан 
шуғулланиши мумкин бўлган хотин-қизлар билан таққослаганда бу жуда оз кўрсаткич. 
Олиб борган кузатишларимиз натижаси шуни кўрсатадики. Эркак мураббийлар ташкил 
қиладиган жисмоний маданият ва спорт тадбирларига нисбатан аёл мураббийлар ташкил қиладиган 
жисмоний маданият ва спорт тадбирига 70% дан кўпроқ хотин-қизлар иштирок этишади. Чунки 
минталетимизга хос мураббийдан уялиш деган вазиятга учрамайдилар.Ушбу муаммоларни ҳал қилиш 
ва хотин-қизлар спортини ривожлантириш мақсадида 2007 йилдан бошлаб ЎзДЖТИ да 2013 йилдан 
бошлаб вилоятлар олийгоҳларидаги жисмоний маданият факультетлари тасарруфида хотин-қизлар 
спортини ривожлантириш бўлим ва гурухлари ташкил қилниб, ушбу бўлимга ва гурухларга талаба 
қизлар алоҳида танлов асосида қабул қилинади. 
Соғлом она – соғлом бола, соғлом турмуш тарзи ва меҳнат (ўқув) жараён-ларида 
соғломлаштириш жисмоний тарбия воситалари билан мунтазам шуғул-ланишга одатланиш мустаҳкам 
оила қуришни таъмин-лашнинг пойдевори деса мақсадга мувофиқ келади. 
Мустаҳкам оиланинг мазмуни беқиёс кўп тармоқли иқтисодий, сиёсий, маданий, таълим-тарбия, 
соғлиқни сақлаш, меҳнат жараёнларини ўзида мужас-самлаштиради. Бунда жисмоний тарбия ва 
спортнинг ўзига хос салмоқли салоҳиятлари мавжуддир.
Мустаҳкам оила деганда энг аввало, оила аъзоларининг доимий равишда маънавий ва жисмоний 
баркамолликка тўла эришувини англаш лозим. Бунинг заминида эса ота-онанинг сиҳат-саломатлиги, 
маънавий-маърифий бойликка эга бўлиши, фақат оиладагина эмас, меҳнатда, маҳалла муҳитида ҳар 
томон-лама намуна бўлиши каби ахлоқ-одоб, инсоний фазилатларнинг мустаҳкам равишда 
мавжудлигидир. 
Бунинг учун эса уй-ҳовли шароитида тегишли мосламалар ясаш, замонавий спорт асбоб-
ускуналари билан жиҳозлашга тўғри келади. Турар жойлар, ҳиёбонлар, соғломлаштириш спорт 
марказлари (тренажерлар) ва табиат манзараларига бой бўлган жойларда турли машқ-ўйинлар, саёҳат-
ларни ташкил қилиш лозим бўлади. 
Хулоса шундан иборатки, мустаҳкам оила шароитини таъминлаш, самарали меҳнат қилиш, узоқ 
умр кўриб тетик, бардам, бўлиб юриш учун мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан 
шуғулланишга одатланиш лозим, қайси касб меҳнат бўлмасин, энг аввало сиҳат-саломатлик асосий 
ўринда туради. Маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол бўлган ёшлар оила қуришда ва тинч-осуда 
яшашда мустаҳкам оиланинг мазмуни, мақсад ва вазифаларини яхши билишлари зарурдир. Мустаҳкам 
оиланинг таянчи ва пойдевори сиҳат-саломатликни таъминловчи жисмоний тарбия воситалари 
эканлигини онгли равишда билиш ва ҳис этишдан иборатдир. 
Оилада соғлом турмуш тарзини шакиллантириш мақсадида фарзандларини бирон-бир спорт тури 
билан мунтазам шуғулланишларини истаган аёлларимиз аввало ўзлари спортга меҳр қўйишлари 
лозимдир. Агар эркаклар қатори спорт аёлларнинг ҳам кундалик эҳтиёжига айланса оилада, соғлом 
турмуш тарзини шакиллантиришга эришилади. 
Хотин-қизлар спортини ривожлантириш орқали юрдошларимизнинг нуфузли ҳалқаро 
мусобақаларидаги мувоффақиятлари ошса Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни янада юксалади. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish