Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР”



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
125 
-
ўқувчилар соғлигини мустаҳкамлаш, уларнинг жисмоний жиҳатдан тўғри ривожланишига 
шароит яратиб бериш; 
-
жисмоний тарбия ва спортга оид билимларга эга бўлиш; 
-
ҳаракат кўникма ва малакаларини эгаллаш; 
-
ҳаракат сифатлари (куч, эпчиллик ва бошқаларни) ривожлантириш; 
-
жисмоний тарбия орқали эстетик сифатлар (гавдани тутиш, ҳатти-ҳаракатлар гўзаллиги)ни 
шакллантириш; 
-
жисмоний тарбия орқали аҳлоқий сифатларни шакллантириш (жасурлик, қатъиятлилик, 
тартиб-интизом, жамоадошлик ва ш.к); 
-
жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш кўникмаларини ҳосил қилиш; 
-
шахсий гигиена кўникма ва малакаларни шакллантириш. 
Бошланғич синфларда жисмоний тарбия бўйича олиб бориладиган асосий тадбирлар бири – бу 
дарсдан олдин ўтказиладиган 
гимнастика
бўлиб ҳисобланади. Педагоглар шуни яхши билишадики, 
очиқ ҳавода ҳтказиладиган эрталабки жисмоний машқлар ўқувчиларнинг ишчанлигини ошириб, бола 
организмини умумий чиниқтириб боришга ёрдам беради.
Жисмоний тарбия йўналишидаги доимий тадбирлар сирасига 
фузкулътдақиқалар
ҳам киради. 
Мунтазам ташкил этиб туриладиган фузкулътдақиқалар болалардаги ақлий зўриқишнинг олдини олади 
ёки бартараф этади. 

Ҳаракатли танаффус
” кўриишдаги тарбиявий тадбирлар эса ўқувчиларнинг ҳар куни дарслар 
орасидаги танаффусларда очиқ ҳавода бўлишларини таъминлайди. Бошланғич синф ўқувчилари учун 
югуриш, сакраш, улоқтириш каби ҳаракатларни мужассамлаштирган ўйинлардан ташкил этиш тавсия 
этилади. Машқ ва ўйинлар дарс бошланишига 5 дақиқа қолганида тугатилиши керак. 
 
11-14 ЁШЛИ ЎҒИЛ ВА ҚИЗ БОЛАЛАРДА ТАНА УЗУНЛИГИНИНГ ЎСИШИ (волейбол 
мисолида) 
Махмудов М.К.,
 ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
Дастлабки жинсий етилиш ва атроф-муҳитга мослашиш даврида болада ҳаракатларни 
мукаммаллаштиришга тўлиқ эҳтиёж бўлмайди. Эҳтиёж кўпроқ турли йўналишлар бўйлаб сакраш 
кўникмаларига нисбатан кўпроқдир: баландга-пастга сакраш, ён томонларга сакраш кўникмалари. 
Сакраш баландлиги ёки узунлигини таъминловчи мушаклар портловчи кучи 12 ёшдан 14 ёшгача 
бўлган ўғил болаларда ҳам, қиз болаларда ҳам тезроқ суръатда ортиб боради. Диномометр ёрдамида 
аниқланадиган изометрик куч ҳам жадал ўсабошлайди. Бундай ўсиш суръати балоғат ёшидан кейин 
ҳам давом этади. Тезкор куч градиенти эркакларда аёлларга нисбатан 30% га етади. Мазкур 
кўрсатгичлар ўргатиш ва такомиллаштириш жараёнида назорат қилиб борилиши лозим. 
Кўриниб турибдики, 12-13 ёшда бир-биридан ескин кўрсатгичлар билан фарқланадиган 
ўзгаришлар кузатилмаган. Бундай фарқ асосан портловчи куч сифатига таалуқли бўлади. Эҳтимол 
бундай ҳолат тестастерон моддасининг тезкор мушак толаларини кучайиши билан асоаланади. Айнан 
шу жараён нерв системасини ҳам мукаммаллаштиради. Шу ва шунга ўхшаш жараёнларни жойдан 
узунликка ва баландга (вертикал) сакраш машқларида кузатиш мумкин. 
Тезкор куч ёки бошқача қилиб айтганда “портловчи куч” – бу турли сигналларга (имо-ишора, 
товуш ва ҳ) қисқа вақт ичида акс жавобни (реакция) қайтариш обилиятини англатади. Мушак 
толаларинингмаксимал тезликда қисқариб муайян ҳаракатни бажариш жараёни марказий нерв 
системаси томонидан бошқарилади. Сигнал переферик рецепторлардан (кўриш, эшитиш, 
проприорецепторлар) афферент нерв толалари орқали сенсор маразга –мараздан эса эфферент нерв 
толалари орқали переферик ижрочи органларга (акс жавоб қайтарилади). Тезкор кучни қисқа муддат 
ичида намойиш этиш самарадорлиги тақдим этиладиган сигнал турини қабул қилиш, таҳлил қилиш, 
қарор қабул қилиш ва уни ижро этиш тезлиги билан белгиланади. 
Ана шу концептуал омиллар махсус машқлар ёрдамида шаклланиб боради ва аста-секин 
мосланиш жараёни мукаммаллашади. 
Мазкур жараённи маълум методик ва дидактик тартибда ташкил қилиш ҳамда ушбу жараён 
ҳақида чуқур тасаввурга эга бўлиш учун учта асосий мосламалар эътиборга олиниши лозим: 
1.
Сигналлар тури (визуал, товуш), уларни фарқлаб қабул қилиш дидактикаси. 
2.
Шу фурсат кетидан портловчи кучни намойиш этиш дидактикаси. 
3.
Портловчи кучни намойиш этиш билан боғлиқ услуб-усулларни танлаш ва қўллаш 
дидактикаси 
Ушбу ҳаракат жараёнларини қайд этилган дидактик йўллар асосида амалга ошириш ва уларни 
мукаммаллаштириш сакраш машқлари мисолида кўриб чиқилади. 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish