Бухоро давлат университети “ИҚтисодиёт” кафедраси



Download 2,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/89
Sana11.12.2022
Hajmi2,43 Mb.
#883764
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   89
Bog'liq
BN48yaqTgFCuLjxcyGgh12hbvsJCPLu7PdAx8mOG

 
 
ПАХТА ТЎҚИМАЧИЛИГИ КЛАСТЕРИ ФАОЛИЯТИДА 
КООПЕРАЦИЯ МУНОСАБАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА 
РИВОЖЛАНТИРИШ
 
Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси 
Абуллоев Аслиддин Жунайдуллаевич. 
 
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида 
соҳада институционал тузилмалар такомиллаштирилиб, замонавий бозор 
тамойилларига мос янги бошварув – ижро тузилмалари шакллана бошлади. 
Соҳада бу янги тузилмалар таркибига кластерлар логистика 
марказлари, хизмат кўрсатиш ва таъминот марказлари ҳисобланиб, 
уларнинг фаолияти соҳада бошқарувнинг ижрочилик салоҳияти ва ишлаб 
чиқаришнинг 
самарадорлигини 
ошириш, 
ишлаб 
чиқариш 
ва 


126 
инфратузилмалар ўртасида мустаҳкам муносабатларни ўрнатишга 
қаратилган. 
Қишлоқ хўжалигида бошқарувнинг кластер тузилмаси ривожланган 
давлатларда кенг ривожланган бўлиб, у товар маҳсулотларини ишлаб 
чиқарувчилар, хизмат кўрсатиш, таъминот, иш бажариш, қайта ишлаш, 
тайёрлаш, сақлаш ва сотиш каби хўжалик субъектларини ўз таркибига 
оладиган кластерлар ташкил қилинмоқда.
Бу борадаги йирик тадбирлардан бири Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 19-май куни қабул қилинган"Бухоро вилоятида 
замонавий пахта тўқимачилик кластерини тузиш бўйича чора-тадбирлар 
тўғрисида"ги ПҚ-2978-сонли қарори бўлиб, унда "BUKHARA COTTON 
TEXTILE СLUSTER" МЧЖ қўшма корхонасини ташкил қилиш кўзга 
туилган эди. Мазкур қарорни амалга ошириш мақсадида Бухоро вилояти 
ҳокимининг 2017 йил 24 майдаги328-сонли қароригамувофиқ “Йўл 
харитаси” ишлаб чиқилди.
Лойиҳа 2017-2018 йилларда 1 босқич, 2018-2019 йилларда 2 босқич ва 
2018-2019 йилларда 3 босқич амалга оширилиши кўзда тутилган. 
Кластер ташкил қилинишининг асосий мақсад – вилоятда пахта 
хомашёсини етиштириш ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
ишлаб чиқиш, уларни чуқур қайта ишлаш ҳамда рақобатбардош 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳисобланади. 
Бунда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва енгил саноат 
корхоналарини сифатли тўқимачилик маҳсулотлари билан таъминлаш 
ҳамда мамлакатни экспорт салоҳиятини ошириш ва қаттиқ валюта 
тушумини кўпайтиришда муҳим ўринни эгаллайди. Кластерга кирадиган 
корхоналарда Швейцария, Германия, Италия, Япония ва Бельгия 
давлатларида ишлаб чиқарилган энг замонавий технологик асбоб-
ускуналар ва жиҳозлар ўрнатилиб, пахта хом ашёсини бирламчи қайта 
ишлаш ва ундан тайёр, сифатли маҳсулотларни ишлаш чиқариш йўлга 
қўйилади. Кластер модели пахтачиликда тўлиқ ёпиқ ишлаб чиқаришни ўз 
ичига олади ва бу модель республикамизда биринчи марта 
қўлланиилмоқда. 
Кластер ташкил қилиниб, ундаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий 
объектларни ишга туширилиши Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришда катта аҳамиятга эга ва бунда қарийб 1000 нафар янги 
ишчи ўринлари яратилади.
Кластерда бир йилда йилига 6480 тонна ип-калава, 6212 минг п.м. 
“Деним” матоси, 1,5 млн дона тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб 
чиқариш кўзда тутилмоқда.
Демак, республикамизда кластерни биринчи марта ташкил қилиниши 
босқичма-босқич: 

пахтачилик тармоғига бозор иқтисодиёти тамойиллари ва 
нормаларини ҳамда шартнома муносабатларини кенг жорий этиш асосида 


127 
оддий хом ашё ишлаб чиқаришдан энди сифатли, замонавий тайёр 
маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга чиқариш; 

пахтачилик 
ва 
бошқа 
қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотларини 
етиштирувчилар 
фаолиятига 
мослашувчан 
замонавий 
кичик 
технологияларни жорий қилиш асосида экинлар ҳосилдорлигини ошириш; 

хорижий 
инвесторлар 
иштирокида 
замонавий 
пахтачилик 
мажмуасини ихтиёрийлик асосида шакллантириш;

ҳудудий пахта тайёрлов ва уни қайта ишлаш корхоналарини 
модернизация қилиш ва пахтачилик маҳсулотларини экспорт ҳажмини 
кенгайтириш;

истиқболда мамлакатда пахта хом ашёси маҳсулотини етиштириш 
ва уни комплекс қайта ишлашни ривожлантириш натижасида пахтачилик 
тармоғининг самарадорлиги ва салоҳиятини янада ошириш; 

тармоқда экспорт базасини яратишда замонавий модель сифатида 
қабул қилинмоқда. 
Кластер тасарруфига пахта хом-ашёси ва бошқақишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини етиштириш учун 8.0 минг гектар суғориладиганер 
майдони ажратилди. Ушбу ер майдонларининг хариталари тайёрланиб, 
уларнинг яхлитлиги, суғориш тизими, сув билан таъминланиши, тупроқ-
иқлим шароити, унумдорлиги, шўрланиш даражаси ва бошқа омилларни 
эътиборга олинган. 
Пахта етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ўз 
фаолиятларида туман, шаҳар ёки республика миқёсида турли йўналишдаги 
бозор, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма субъектлари билан 
ҳуқуқий – иқтисодий муносабатларни ўрнатадилар, яъни фермер 
хўжаликлари ўз фаолиятлари давомида агросаноат мажмуига кирувчи 
турли инфратузилма субъектлари – тайёрлов, қайта ишлаш, таъминот ва 
сервис хазмати кўрсатувчи корхоналар билан ўзаро шартнома асосида 
иқтисодий муносабатда бўладилар (1-расм).
Бу муносабатларда фермер хўжаликлари ва агросанаот мажмуаси 
корхоналари 
ўртасида 
албатта, 
шартнома 
мажбуриятларини 
бажарилмаслиги натижасида дебиторлик-кредиторлик қарздорликлар 
юзага келади. 


128 

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish