Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet28/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

IV. КАСБИМ – ФАХРИМ


КАСБДОШ УСТОЗЛАРИМ ВА ДЎСТЛАРИМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН


Ш.Баротов


Ҳар бир инсон ҳаётда яшаб ўтар экан, албатта бирор-бир касбни ўрганиши унга эътиқод қўйиши ва шу касб йўлида ўзининг бутун умрини, фидоийилигини бағишлаб ўз-ўзига, оиласига, ватанига бахт-саодат келтиришга кўп жиҳатдан интилиб яшайди. Бу йўлда у ҳар қандай қийинчилик ва машаққатларни енгиб ўтади.
Албатта, касб танлаш инсоннинг қизиқишларига ва кўп жиҳатдан тарбиясига боғлиқ, деб ўйлайман. Танланган касбни ривожлантириш эса инсоннинг ирода мустаҳкамлигига, устозлар савиясига касбдошлар билан мулоқот имкониятларига боғлиқдир. Мен ҳам ўзимнинг 55 йиллик ҳаётим, фаолиятим давомида шу оддий ҳақиқатни ангалаб етгандек бўдим.
Чунки, менинг ўқитувчилик ёки психология соҳасини танлашимда аввало устозларим тарбияси, ўгитлари, улардаги юксак мураббийлик маданияти билан бирга касбдошларимнинг менга бўлган илиқ, самимий муносабати, улардаги эзгу фикрлар ва улар билан бирга қизиқарли ҳамда ўзига хос самимий мулоқотлар жуда катта аҳамият касб этди. Зеро, ҳар бир инсон уни қуршаб олган ижтимоий муҳитдагина шаклланади ва юксалиб боради.
Шу маънода мен ҳам касбдошларимдан ниманидир ўрганиб, уларга ижобий маънода тақлид қилиб, улар билан бўлган мулоқотлардан ўзимга жуда катта ҳаётий қувват олиб, яйраб - яшнаб фаолият кўрсатиб келаётганимдан бахтиёрман. Бу бахтиёрлик мени янада кўпроқ ишлашга, улар билан янада кўпроқ ҳамфикр, ҳаммаслак бўлишга ундайверади. Зеро, ҳамфикрлик бўлган жойда самимият, эзгулик бор. Эзгулик бўлган жойда эса олимлик, одиллик ва илм асослари тараққиёт бор.
Эндигина мактаб, АЛ ва КҲК ни тугатиб, олий даргоҳга ўқишга кирган талаба илм қилишни хоҳлаши табиий. Чунки, доцент ва профессор – устозларига ҳавас қилади. Ана шунда уларни нима қилсам экан? – савол қийнайди. Ёки буларга эришиш учун кўплаб саволлар беради. Бу жуда яхши хислат. Буюк олим Альберт Эйнштейн “Энг муҳими савол беришдан тўхтамаслик. Қизиқувчанлик кишига бежиз берилган эмас” – деб ёзган эди. Айниқса, психология фани ва психолог учун бу жуда муҳимдир.
Фан ижтимоий ҳаётнинг ўта мураккаб, серқирра ва айни вақтда масъулиятли жабҳасидир. Бинобарин, у катта матонат, жасорат, шижоат ва сабру тоқатни талаб этади.
Шунинг учун бўлса керак, фанга фидоийлик, илмга интилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.
Дарҳақиқат, фан ниҳоятда машаққатли, поёни йўқ, эгри-бугри, баланд-паст, ўнқир-чўнқир, кутилмаган ички ва ташқи тўсиқларга бой йўл. Бироқ, узоқ қоронғида йилтираб турган шамчироқ, машъал шуъласи бўлса бас, олим ҳамма вақт барча қийинчиликларга бардош бериб, тинмай, тунлари бедору, кунлар чуқур хаёлот (илмий фантазия) оламида келажак учун собитқадамлик билан интилаверади. Илм билан шуғулланиш кишилар учун буюк неъмат, катта истеъдоддир, унга фақат шижоатли, чиниққан, садоқатли кишиларгина эришадилар, холос. Илм қилиш миллат ва чегара билмайди, у билан шуғулланиш ҳеч вақт кеч эмас; илмнинг ватани йўқ, аммо ватансиз олим бўлмайди.
Олимлик вазифа, мартаба эмас. Бу – кишининг баркамол даражаси, одамийлигини белгиловчи бир касбдир. Лекин олимлик билан одамийлик ҳамма вақт бирга, бир шахснинг ўзида мужассам бўлиши – каттаба бахтдир. Қолаверса, фахму фаросат ва ақлу заковат албатта фақат зиёлиларгина эмас, балки барча оддий кишиларга ҳам хос хусусият, одату-адат бўлмоғи зарур. Аммо улар олиму фузалолар учун ниҳоятда керак, зеро олим бўлиш осону, одам бўлмоқ қийиндур.
Йиллар давомида олимлик ва одамийлик, илмийлик ва эзгуликни ўзига шиор қилиб олган барча касбдош устозларим ва дўстларимдан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Шунинг учун уларнинг ўзига хос самимий фикр-мулоҳазалари, юксак тафаккур маҳсули бўлган мушоҳадалари мен учун ҳамиша қимматли ва қадрлидур.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish