III.5. ОИЛАДА ИЛМ ВА ЭЗГУЛИК ЕТАКЧИСИ
Р.Ҳайдаров,
Бухоро вилоят Қоракўл туман халқ таълими уассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири
Ҳа, бу инсон тўғрисида гап кетганда кўпчилик у кишининг илмий дунёқарашининг кенглиги, нафақат мамлакатимиз, балки дунё фанига ўзининг катта ҳиссасини қўшганлиги, меҳрибон устоз, меҳнаткаш ва ишбилармон раҳбарлиги каби яна жуда кўп хислатлари тўғрисидаги фикрларни соатлаб гапиришлари мумкин десам, муболаға бўлмайди.
Лекин мен Шариф Рамазонович портретига яқин инсони, дўсти ва қудаси сифатида бошқалар билмаган, баъзи қўшимчаларни ( чизгиларни ) эътироф қилмоқчиман.
Биз аввалдан ҳам бир-биримизга бегона эмас эдик. Менинг ўғлим Латифжон ва у кишининг қизлари Дилафрўзхон ўртасидаги муҳаббат ришталари бизни янада яқин, яъни қуда ва яқин дўст қилиб қўйди. Ҳозирги кунда икки нафар ширин-шакар невараларнинг боболаримиз.
Мен Шариф Рамазонович Баротовдек ажойиб, меҳри дарё, қалби пок, меҳнаткаш, мамлакатимиз тараққиёти йўлида тинимсиз изланувчан ва фидокор, шогирдлари ҳамда яқинларига нисбатан талабчан ва меҳрибон инсон билан қуда ва яқин дўст бўлганлигимдан беҳад бахтиёрман. Шариф Баротовга дунёдаги барча эзгу тилакларнинг ҳамроҳ бўлишини ва эл-юрт равнақи йўлидаги ибратли ишларини амалга оширишда соғлик, омад ҳамда оилавий тинчлик-хотиржамлик тилайман.
Оилаларимиз ҳамиша тарбия ва тараққиёт бешиги бўлиб жонажон халқимиз ва ватанимиз равнақига беминнат хизмат қилаверсин.
III.6. МАҲАЛЛАМИЗ ФАХРИ
Шермат Бузруков,
Когон тумани, маҳалла раиси
Бизнинг юрт – Нақшбандий асосчилари юрти. Уни машҳур қилган ажойиб билимли инсонлар бор. Шулардан бири Шариф Баротовдир.
1967-1977 йилларда ўрта мактабда таълим олиш билан бирга дарслардан сўнг дала деҳқончилигида ҳисобчи бўлиб ишлади. У деҳқончиликни жуда севади. 1994-1996 йилларда вилоятда колхоз раисларининг ўқуви ўтказилар эди. Мохи-Хоссада ўтказилган тадбирда Шариф Рамазонович Баротов ҳам маъруза ўқиди. Шунда билдик, унинг чуқур билим эгаси эканлигини. Маъруза дона –дона қилиб ўқилди ва ҳамма раислар лол қолди. Ўзимизда ҳам шундай олим борлигидан фахрландик. Юксак билим, тинимсиз изланиш орқали шу даражага етишди, деб ҳисоблайман. “Меҳнат-меҳнатни таги роҳат”, - дейди халқимиз. Шариф Баротов ҳам меҳнатини роҳатини кўрсин. Шарифжоннинг турмуш ўртоғи ўқитувчи, қизи ота касбини мукаммал эгаллади. Икки ўғил ҳам олий маълумотли, қисқаси бу оила зиёли оиладир. Шарифжонга бундан кейинги ишларида муваффаққият тилайман.
Психология фанларини юксак чўққиларга чиқариб ёшларга тарғиб қилсинлар. Ўзлари ҳам изланишдан чарчамасинлар. Баротов Шариф Рамазоновичга оилавий бахт соғлик тилайман. Биз маҳалламиз фахри – Ш.Баротов билан ҳамиша фахрланамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |